Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мактуб

Мактуб
30 Kasım 2018 - 6:00 'да юкланди ва 294 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ҚОР ҚЎШИҒИ” КИТОБИДАН

   

МАКТУБ

Йўлларингда куйлаб толмаган
Севгим эди урён, очиқ ва ойдин.
Меҳрми, қаҳрми, англаб бўлмаган
Туғёнларинг билан бойидим.

Қўшиқлардан қутқардим розимни
Ором олди нўноқ тилим ҳам.
Ясантирдим янгроқ эҳтиросини
Сукунат билан.

Сенингдек қаҳратон кунларга
Баҳор умидида термулдим маъсум.
Ғамларим совқотди. Уларга
Кийгизиб қўйдинг сен табассум.

«Келмадинг». «Мен қаттиқ изтироб чекдим».
«Нега хат ёзмадинг?» ва ўзга
Уқубатларимни бекитдим
Салом деган муҳташам сўзга.

Муштоқлик, ҳаяжон, андуҳ ва тамаъ
Яшириниб олди қалбда.
Севгимда бор энди бошпана,
Энди менинг севгим… олифта.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort