Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Гулчеҳра Нуриллаева Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди

Гулчеҳра Нуриллаева Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
28 Kasım 2018 - 16:03 'да юкланди ва 480 марта ўқилди.

28 ноябрь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ижодкорлар – Гулчеҳра Нуруллаева ва Шароф Убайдуллаевга аъзолик гувоҳномалари топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги расмий сайтида эълон қилинди.

“Мен бундай эътиборни кутмаган эдим. Адабиёт ҳалол инсонларни бошида кўтаради. Мен барчадан, айниқса, Президентимиздан миннатдорман”, дедган Г.Нуриллаева.

Таниқли ўзбек шоираси Гулчеҳра Нуруллаева 80- йиллар охири, 90-йиллар бошида жамият ҳаётида анча таъсирли кучга эга бўлган демократик ҳаракат фаолларидан бири бўлган. Ислом Каримов даврида таъқибга учраган бу ҳаракат фаоллари орасида Нуруллаева ҳам бўлган.

Ўзининг 80 ёшини қаршилаётган Гулчеҳра Нуруллаеванинг энг сўнгги китоби 1988 йилда нашр этилган.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Ахмад ҳожи Хоразмий ;

    Гулчеҳра опани ва Шароф акани қутлаймиз адолатнинг кеч бўлсада, қайта тиклангани билан. Ҳали адолатни кутаётганлар сон-саноқсиз, уларгада муяссар қилсин шундай кунлар.

    28/11/2018 17:24
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort