Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Юзлаб олимлар Хитойни уйғурлар сиёсати учун жазолашга чақирди

Юзлаб олимлар Хитойни уйғурлар сиёсати учун жазолашга чақирди
29 Kasım 2018 - 8:00 'да юкланди ва 1133 марта ўқилди.

Дунёнинг юзлаб олимлари биргаликда эълон қилган баёнотга кўра, ғарбий Шинжон вилоятида этник уйғурларни оммавий лагерларда сақлаётгани учун Хитой халқаро санксиялар билан жазоланиши керак. Агар чора кўрилмаса, дунё аҳли “бегуноҳ оддий фуқароларнинг руҳий қийноққа солиниши”га розилик билдирган бўлади, дейди улар.

Сўнгги ойларда уйғурларнинг лагерларда сақланиши бўйича Пекин фаоллар, халқаро ташкилотлар ва ҳукуматларнинг кескин норозилигига дучор бўлмоқда.

Август ойида БМТнинг инсон ҳуқуқлари гуруҳи эълон қилган ҳужжатда бир миллион ёки ундан ортиқ уйғурлар ва бошқа этник озчилик элатлар минтақада ташкил этилган “қайта тарбияланиш” лагерларида сақланаётгани айтилган эди.

Турли соҳалардан ва ўндан ортиқ мамлакатдан бўлган 278 олим Вашингтонда ўтган анжуманда Хитойни оддий фуқароларни ҳибсда сақлаш сиёсатидан воз кечишга ундади ва бунга алоқадор Хитой етакчилари ҳамда хавфсизлик компанияларини жазолашни таклиф қилди.

“Ҳукуматлар ўз аҳолисининг бир қисмини тазйиққа олиши бўйича келажакда салбий прецедент ўрнатилишининг олдини олиш учун бу вазиятга эътибор берилиши керак”, – дейилади олимлар гуруҳи эълон қилган баёнотда.

Шунингдек, улар шинжонлик уйғур қочқинларнинг сиёсий бошпана сўраш аризаларини тезроқ ҳал қилишни ҳамда БМТда Хитойдаги оммавий ҳибсга олиш ҳолатини текширишни ва лагерларни ёпишни таклиф қилади.

Хитой ҳукумати айбловларни инкор қилиб, озчилик элатларнинг дини ва маданиятларини ҳурмат қилишини, хавфсизлик бўйича кўрилаётган чоралар фақат экстремизмга қарши кураш доирасида олиб борилаётганини айтади.

Танқидлар кучайиши ортидан Пекин айрим шахслар кичик хатолар учун “тарбиявий” марказларга жўнатилишини тан олди ва бу ерда уларни яхшироқ фуқаро қилиш мақсадида таълим-тарбия дарслари берилишини маълум қилди.

Австралия Миллий университети тадқиқотчиси Майкл Кларкнинг айтишича, халқаро майдонда кўпроқ овозга эга бўлишни истаётган Пекин, аввало, ўз фуқароларини ҳурмат қилишни ўрганиши керак.

“Ўз аҳолисига адолат қилмагунча халқаро ҳамжамият Пекинга у хоҳлаган нарсани бермаслиги керак”, – деди Кларк.

Манба: amerikaovozi.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube