Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон авторитар бошқарувдан воз кечадими?

Ўзбекистон авторитар бошқарувдан воз кечадими?
04 Aralık 2018 - 14:46 'да юкланди ва 1655 марта ўқилди.

Ўзбекистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтганига икки йил тўлди. 2016-йилнинг 4-декабрида 90 фоизга яқин аҳоли Шавкат Мирзиёев учун овоз берди. Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор Ислом Каримов иштирокисиз ўтган бу сайлов чорак аср турғунликда яшаган Ўзбекистонда инқилобий ислоҳотлар бошланишидан дарак ўлароқ қабул қилинган эди. Ислоҳотларга умид аксариятда ҳамон сўнмаган, аммо Шавкат Мирзиёев президентлиги бошланганига икки йилдан ошар экан, марҳум Каримов қолдириб кетган авторитар тузум ўзгармаётгани ҳақидаги қарашлар ҳам мавжуд.

Сайлов ғолиби Шавкат Мирзиёев ва унга рақобатчи сифатида қатнашган номзодлар ҳам ҳокимият органларида фаолиятини давом эттирмоқда. Мағлубиятга учраган муқобиллар Президент Шавкат Мирзиёев сиёсатини қўллаб-қувватлаш билан банд.

Бу Каримов давридаги сайловлардан келаётган ва янги ҳокимият даврида Ўзбекистон бошқарув тизимига кўчиб ўтган, мамлакатда демократик тизим эмас, авторитар бошқарув сақланиб қолаётганидан дарак берувчи асосий кўрсаткичлардан бири. Ўзбекистонда амалдаги президент ҳамиша сиёсий рақобатдан холи бўлган? бу анъана Мирзиёев даврида ҳам давом этяпти.

Ўзбекистондаги майдонга киришга, амалдаги ҳокимиятга рақобатчи бўлишга интилаётган мухолафатдаги сиёсий кучлар, асосан, мамлакат ташқарисида. Яқинда хориждаги шундай мухолифлардан бири “Бирдамлик” ҳаракатининг ўз қурултойини ўтказишга уриниши янги ҳокимият босимига учради.

Мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ ҳаракати янги ҳокимият хориждаги мухолиф сиёсий кучларга изн беради деган умидда . Ҳаракат лидери, Туркияда муҳожирликда яшаётган Муҳаммад Солиҳ бугун ҳам сиёсий рақобатга киришиш ниятидан воз кечмаган.

Унинг айтишича, Президент Мирзиёевдан кутилган сиёсий ислоҳотлар амалга ошамади? Ўзбекистонда янги давлатчилик тизими пайдо бўлиши учун сиёсий рақобатга изн берилиши керак.

“Агар Мирзиёев биз кутган сиёсий ислоҳотларни амалга оширганда, мен сиёсатдан кетардим, афсуски, бундай бўлмади. Янги бир давлат қуриш учун, биз орзу қилган принсипларни амалга ошириш учун, сиёсатчи бўлиш талаб этилади. Парламентга кириш керак, бир минбар соҳиби бўлиши керак. Давлатни қуриш учун президент ўрнида ўтириш керак бўлади, чунки унинг ўрнида ўтирмасанг, бу давлатни қуролмайсан. Биз айнан шунинг учун президентликка даъво қилдик, президентликни ёки давлатни, бош бўлишни севганимиз учун эмас. Ҳолбуки менга бундай таклифлар бўлган эди, буни ўша пайтдаги сиёсий вазиятни кузатганлар, бизнинг паритиямиз ҳам билади. Каримов салтанатининг ярмини менга ваъда қилган эди. 1992-йилда олтинчи қаватдаги хонасида биз 4 соат гаплашгандик. Менга истасангиз, вице-президент бўлинг, бош вазир бўлинг, тўртта одамингизга тўртта вазирликни берайлик, деган коалиция таклифини берган эди. Мен йўқ биз ҳозир янги давлат қуряпмиз, бошқарув қонунга асосланиши керак, сиёсий майдонда ҳокимият ва мухолифат ўртасидаги уйғунлик сақланиб қолиши керак, мен мухолифатда қоламан деб бу таклифни рад этдим. Бу гапларга шоир Омон Матчон шоҳид. Нега бу таклифни рад этдим, чунки халққа хизмат қилиш учун майдонга чиққан эдим. Янги давлат бошқарувида ҳокимият ва мухолифат уйғунлигини сақлаб қолиш ўта муҳим эди”, – дейди Муҳаммад Солиҳ.

Сўнгги чорак аср давомида мустақил Ўзбекистон диктатура бошқарувида шаклланди. Мамлакатда ҳокимият алмашиши ортидан турғунлик остида шаклланган давлат ва жамият яралари яққол кўзга ташланди.

Шавкат Мирзиёев бугун бу яраларни тузатиш ниятида? миллий юксалиш, очиқ демократик жамият қуриш, мамлакатни фаровонликка етакловчи иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш ҳақида ваъдалар бермоқда.

Мустақил Ўзбекистон бошқарувида диктатурага йўл очган тарихий хатоларни тўғрилаш, мамлакатни, жамиятни турғунликка чўмдирган сиёсий бошқарувда ислоҳотлар бошлаш ҳозирча янги президент режаларида кўзга ташланмаяпти.

Манба: amerikaovozi.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube