Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Кечиб боради

Кечиб боради
05 Aralık 2018 - 6:00 'да юкланди ва 180 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

     

 

КЕЧИБ БОРАДИ

Бу дунё фонийдир, иллатнинг кони,
Келган ҳар ким зулм кечиб боради.
Кимларнинг довруғи тутмиш жаҳонни,
Сўнгида, қўлларин очиб боради.

Ширин-ширин, солар ҳисоб-китобга,
Аччиқ-ачиқ, олар сўнгра итобга,
Еттирмас, туттирмас нурга, офтобга,
Тутдим-тутдим, дерлар, қочиб боради.

Даврлар кечади, гардишлар қайтиб,
Нечалар кўчади, кифтларда йўртиб,
Нечанинг машъли янгидан бўртиб,
Нечанинг чироғи ўчиб боради.

Ҳақдан қўрқусиндан кимлар озорда,
Кимлар дунё қувлар, ҳар кун бозорда,
Кимлар юз ҳасратда, кимлар гузарда,
Кимлар кўз ёшларин, сочиб боради.

Кимлар бекликдадир, боқар аркондан,
Кимлар қашшоқликда куйинар жондан,
Кимлар оч бўлса-да, қочар ҳаромдан,
Кимлар ароқ, шароб, ичиб боради.

Шоҳлар ёлғончида ишратдан, яйраб,
Ҳалолни итариб, ҳаромни сийлаб,
Оғзига келганин, ўйламай, сўйлаб,
Кўзи боғлиқ қушдек учиб боради.

Тикка борма, қаҳбо фалак дамина,
Хайири йўқ, этак қоқгил молина,
Бир кун ўроғини олар қўлина,
Ҳўл-қуруқ, танламай, ўриб боради.

Икки кун хуш бўлса, уч кун қайғумиш,
Бу шўйла манзилмиш, шундай бир жоймиш –
Заминнинг ҳар буржи карвонсароймиш,
Тутганин, судраклаб, кечиб боради.

Маҳдумқули айтар, тикан йўқ, гул йўқ,
Йигит йўқ, кекса йўқ, хўжа йўқ, қул йўқ,
Тиланчи демагил, бой йўқ, йўқсил йўқ,
Барисин қора ер, ютиб боради.

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort