Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхонга чиқиш визаси берилди

Ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхонга чиқиш визаси берилди
04 Aralık 2018 - 19:13 'да юкланди ва 391 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, таниқли ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг хорижга чиқишига изн берилган.

Бу ҳақда ёзувчининг ўзи Фэйсбук саҳифасида маълум қилди.

“Ниҳоят мен ҳам ҳамма қатори бир одам эканим тан олинди! Бугун менга четга чиқиш рухсати тегди! Бу сарқит одат мамлакатда янги йилдан умуман бекор бўлган бўлса-да, ҳар эҳтимолга қарши олиб қўявердим!.. Сиёсатимиз яхшиликка, ижтимоий эркинликка қараб юз бурганининг ёқимли бир исботидир бу ҳодиса! Тўғриси, давлатимизнинг бағрикенглигидан роса севиндим!” , деб ёзди адиб Фэйсбукдаги саҳифасида.

Ёзувчининг Би-би-сига айтишича, у шу йил октябрь ойи бошида Туркиянинг Кастамону университетидаги халқаро анжуманга қатнашиш истагида чиқиш визаси сўраб мурожаат қилган.

Аммо виза берилмаган.

4 декабрь куни паспорт стол бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган ёзувчига 19 октябрь санаси билан чиқиш визасига рухсатнома берилгани маълум бўлган.

“Папкамни очишган эди, ичидан 19 октябрда келган рухсатнома чиқди. Паспортимни бердим, тўрт соатда жавобини олдим”, – дейди адиб Би-би-си билан суҳбатда.

“Бўтқа дини”

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон ўтган йил 27 сентябрида Тошкент аэропортида ҳибсга олинганди.

Унга Туркияда ижодий сафарда экан, интернетда эълон қилган “Бу кунлар” романи учун экстремизм ва конституциявий тузумга тажовуз қилиш айблари қўйилган.

Ижтимоий тармоқларда фаол муҳокама қилинган романда ёзувчи Ислом Каримов бошқаруви, унинг сиёсий мухолифлар ва диндорларга қарши репрессияларини қоралайди.

Шунингдек, 1999 йил февралидаги Тошкент портлашлари, Андижон қирғини ва бошқа қатор воқеалар борасида Каримов ҳукуматининг расмий талқинини савол остига олади.

Бир муддат Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасининг расмий нашри бўлган “Ҳидоят” журналини бошқарган адиб ҳукумат талқинидаги расмий Ислом “ақидалари”ни кескин танқид қилган.

У Ислом Каримов йирик уламолар ва диндорларга қарши репрессиялар ортидан юзага келган бўшлиқни “истиқлол мафкураси” билан тўлдиришга урингани, расмий тарғибот уни “илоҳ” даражасига кўтарганини айтиб, “янги яратилган бу дин”ни “бўтқа дини” деб атайди.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон 2017 йил 1 октябрь куни маҳаллий ва халқаро жамоатчиликнинг норозиликлари ортидан Тоштурмадан озод этилган, аммо унга нисбатан Жиноят Кодексининг 159 ва 244-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши ёпилмаган.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари ҳам олиб борилмаган.

Ёзувчи аввалроқ жиноят ишини бекор қилдириш мақсадида адвокат ёллаганини айтган эди.

Унинг Би-би-сига айтишича, адвокати шу ҳафта жиноят иши юзасидан ИИБга ариза киритган.

Ўзбекистон ҳукумати чиқиш визасидан сиёсий мухолифлар ва ўзгача фикрловчиларни назорат қилишда фойдаланиб келгани айтилади.

Ўтган ҳафта Ички ишлар вазирлиги 2019 йил 1 январидан ОВИР стикери тугатилиб, ўрнига хорижга чиқиш паспортлари бериш бошланишини маълум қилган.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort