Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Яхшилар, яхши ҳам сизлар борсизлар…

Яхшилар, яхши ҳам сизлар борсизлар…
06 Aralık 2018 - 7:00 'да юкланди ва 318 марта ўқилди.

Каттароқ маросим учун камерага оладиган (камерачи) инсон хизматига эҳтиёж сезилди. Бир танишим орқали камерачи гаплашдим. Пулини келишдик. Вақти келганда келиб хизматини қила бошлади. Маросим охирлай бошлаганда бир четга тортиб, “пулингизни бериб қўяй“, дедимда келишилган маблағни бердим. У ҳам санамасдан чўнтагига солди.

Маросим тугаб, кеч кирганда ўша йигит телефон қилди. Биринчи келган хаёл: пулдан кам чиқибди, шекилли, деган ўй бўлди. Телефонга жавоб бердим. Нариги тарафдан “Ассаламу алайкум. Ака, узр безовта қилдим. Берган пулингиздан…“ деган эди, гапини тугатишини кутмай, шартта бўлдимда “қанча кам чиқибди?“, дедим. Мийиғида кулдида “йўғе, ака, қайтанга кўп чиқди. Берган пулингиз орасига иккита эллик мингталик кириб қолган экан. Шуни айтиб қўяй деган эдим. Йўлингиз тушса олиб кетинг. Нафс ёмон нарса, яна ишлатиб қўймай“, деди. Гапирган гапимдан ва қилган ҳаёлимдан уялиб кетдим. “Эрта-перта оларман“, дедимда телефонни қўйдим.

Ўша гапни эшитганимдан бошлаб икки кунгача хурсанд бўлиб юрдим. У йигит кейинги куни эрталабда қайта қўнғироқ қилди. Вақтим бўлмай, пулни олгани бора олмадим. Тушликда яна, кечки пайт яна телефон қилди. Охири ўзига ҳазил аралаш “ука, худди мени сиздан қарзим бордек телефон қиласиз-а? Оламан ўша пулни. Бунча шошмасангиз?“, дедим. “Бировдан қарзим бўлса уҳлай олмайман. Жоним чиқиб кетмасидан аввал омонатингизни топширай. Шу арзимаган юз минг пул сабаб у ёғда юз йил савоб-жавоб қилинишни хоҳламайман“ деди.

Шу даража хурсанд бўлдимки, ниҳояси йўқ. «Яхшилар, яхши ҳам сизлар борсизлар», деб ҳайқиргим келди. Агар ер юзида қиёмат бўлмаётган экан, бунга сизга ўхшаган одамлар сабабчидир.

Бизга исломни берган ва қалбларимизни иймон нури билан тўлдириб, яхшилик устида биродар қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

Саййид Ислом

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort