Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бахтиёр Карим: “Адабиёт” газетаси ёпилиши мумкин…

Бахтиёр Карим: “Адабиёт” газетаси ёпилиши мумкин…
05 Aralık 2018 - 20:22 'да юкланди ва 272 марта ўқилди.

Баҳсли мақолалари боис, шов-шувга сабаб бўлган “Адабиёт” газетаси ёпилиши мумкин…

 ЦУЦВАНГДАГИ “АДАБИЁТ” ГАЗЕТАСИ

Ўтган 16-17 сони сотувдан йиғиштириб олиниб мусодара қилинган “Адабиёт” газетаси навбатдаги 18-19 сонини “Шарқ”нашриётига 26-ноябр куни чоп этиш учун топширди.

Орадан 10 кун ўтсада, газетани “бир кўз югуртириш учун” олганларича муҳтарам цензорларимиз ҳали бир тўхтамга келганлари йўқ.

“Адабиёт” газетаси цуцванг ҳолатида! Китоб кўрган моҳир шахматчи цуцванг нелигини яхши англайди. Ушбу муқоясса шарҳи шулки:  –  газетамизнинг бугунги ҳолати ботқоқдан чиқишга урунган сайин баттар ботаётган ғариб бандани эслатади. “Адабиёт” газетасини бу мусибатли вазиятдан обуначилар ёки ҳомийларгина қутқариши мумкин эди, иккисидан ҳам умид тобора саробга айланиб бормоқда.

Атрофида шунча шов-шув кўтарилган газетани 19 нафар обуначининг мадади билан ботқоқдан халос этиш мушкул. Аксарияти нафақахўр Миразиз Аъзам, Гулчеҳра Раҳимова, Раъно Раҳмонберди қизи, Анвармирзо Ҳусанов, Фарҳодхўжа Ибрагимов, Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон, Ирисмат Абдуҳолиқов, Тоҳир Мирзаевлар каби иборат обунчиларга таҳририят ўз миннадорчилигини билдиради. Обунадан ташқари “бир кўз югуртириш.,” баҳонасидаги норасмий тўсиқ муаммолари ҳам анчагина….

ЧОРАСИЗНИНГ ЧОРАСИ

Газетанинг 16-17 сонини йиғиштириб олган “мутасадди ўртоқлар” бир ғирром ўйинга йўл қўйдилар. Яъни, ташаббус ўзларидан бўлгани ҳолда етказилган моддий зарарни усиз ҳам 2,5 миллиард сўмлик дебиторлик қарзини нашрлардан ундира олмаётган “Шарқ” НМАК бўйнига юклашди?!12 саҳифали А-2 бичимда чоп этилган “Адабиёт” газетасининг 10 минг донасини чоп этган “Шарқ” босмахонасига бу албатта “ўлганнинг устига тепган” қабилида иш бўлди! Шу боис, “Шарқ” НМАК мулозими Р.Жумабоевнинг: – мусодра этилган газетангиз зарари менинг ҳамда цехдаги оддий ишчилар гарданига тушди. Так что., Шахсан Агентлик раҳбарининг кўрсатмаси бўлгани учун сиз билан бу йилги шартнома муддати тугагунча ишлаймиз.  Шунда ҳам чоп этишдан олдин газета макетини бир қур назардан ўтказиб оламиз. Истасангиз шу, истамасангиз катта кўча, келгуси йилдан нашриётга қадам босмасангиз фақат хурсанд бўламиз., деган писандаси ҳам ўринли.

Ушбу суҳбатдан сўнг, яна бошимиз қотди. Гарчи, республикада 1700 та босмахона бўлсада, А2 бичимдаги газетани фақат “Шарқ”  ва “Ўзбекистон” нашриёти босмахоналари боса олиши мумкин. Яъни, Р.Жумабоев бизга кўрсатган кўча ҳам унча катта ҳам эмас…

Энди, Агентлик собиқ раҳбари Лазиз Тангриев кўрсатмасига келсак. Ҳақиқатдан ул зот чинакам матбуот жонкуяри сифатида довруқли газетамизнинг ғариб моддий аҳволига жуда ачинди. “Шарқ” НМАК раҳбари О. Ғуломовга қўнғироқ қилиб, то обуна пулларини йиғиб олгунича, газетани насияга чоп этишни сўради. Л.Тангриев: – шу сонини “Шарқ”, кейингиларини “Ўзбекистон” нашриёти насияга чоп этади., деб мутасаддиларга тегишли кўрсатма бергани учун ундан бағоят миннатдормиз.

Лекин, эвоҳ… Камбағал шўрлик амаллаб сотиб олган тухум ичидан сариғи чиқмаганидек, Газета таҳририяти яна бошини чангаллаб қолди. Чунки, “Шарқ” нашриёти энди истаса Агентликнинг собиқ раҳбари Лазиз Тангриев кўрсатмасини бажариши ёки бажармаслиги ҳам мумкин. Буёғи., ўзбекчилик. Эҳтимол, бир шарпани сезиб, газетадаги мақолалар “этагини” атай силкишаётгандир?! Сиёсатнинг ўйинлари кўп. Матбуот ҳам сиёсат. Унинг ҳам ички “замзама”лари сероб, чидасанг Карим Баҳриевга ўхшаб “Ҳуррият”нинг тўртта сонини чиқариб матбуот тарихида қол. Чидамасанг, “илимиқ” нашрлар сафига қўшилсанг “Дўстлар” клуби орқали 3 минг дона обуна қилиб саховат этишлари ҳам мумкин. Ёки, ўнта мурожаатимизга назар солмаган Акмал Саидов ҳам эриб кетиб., 100, 200 миллионлик грантга мушарраф қилар…

Цуцванг ҳолатидаги “Адабиёт” газетасининг мусодара қилинган сони агар қиймалаб ташланмаган бўлса-ю, демократик тамойиллар ғалаба қозониб, қайтариб берилса, моддий аҳволимиз бироз ўнгланиб, “Шарқ” босмахонаси олдидаги мулзамлигимиз бартараф бўлармиди?! Мабодо, бунинг иложи бўлмаса, нашр олдида учта йўл турибди:

Биринчи:  – Мусодара қилинган соннинг баъзи нусхаларини қўлма-қўл ўқиган ҳамюртларимиз, айниқса ундаги оташнафас шоиримиз Ҳамза Ҳакимзода ҳақидаги мақолалари учун носир дўстимиз Носир Зоҳиднинг тасдиғича газетани ёппасига дуо қилиб ётишгани рост бўлса, бундан бошимиз осмонда! Фақат илинжимиз дуо қилиш баробарида ёппасига обуна бўлсалар нур устига нур! Зеро, “бозор иқтисодиёти шароитида” 19 нафар обуначи билан Тўйтепадан уёғига ўтиб бўлмаслиги кундай аён.;

Иккинчи: – Саховатпеша ҳомийлар кўмаги ёки давлат грантларини олиш, бунга ҳам умид кам.;

Учинчиси:  – Афандининг отаси қилган ишни қилиш…

P.S Янги тайинланган, айтишларича демократияга мойил Агентликнинг янги раҳбари пойқадами қандай келишини эса вақт кўрсатади.

Бахтиёр Каримов
Адабиёт” газетаси Бош муҳаррири.

Тошкент шаҳри, 04.12.2018 йил.
+99894 633 70 63, +99871 257 40 73

Манба: dunyouzbeklari.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort