Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бойсунғур Мирзо

Бойсунғур Мирзо
06 Aralık 2018 - 8:00 'да юкланди ва 226 марта ўқилди.

БОЙСУНҒУР МИРЗО

Бойсунғур Мирзо – Шоҳрух Мирзонинг ўғли Мирзо Бойсунқур 1397 йил 16 октябрда дунёга келган. У зеҳнли, ақлли, доно бола бўлган, ўқиш ва ёзишни жуда барвақт ўрганган. Босунқур 17 ёшга тўлганда отаси унга Тус, Машҳад, Абивард, Шумулқон, Ҳабушон, Нисо, Мозандарон, Астробод, Журжон вилоятларининг ҳокимлигини топширади.

1416 йили у отасининг вазири мансабига кўтарилади. Ёш бўлса ҳам, у давлат ишларини моҳирлик билан олиб боради. Отаси сафарга кетганида, унинг ўрнига ноиблик ҳам қилади. Биродари Улуғбек сингари Бойсунқур ҳам илми ва фазилатлари билан танилади. Бойсунқур Мирзо Ҳиротда улкан кутубхона таъсис этади. Унда қирқ нафар етук ҳунарманд: хушнавис хаттот Мавлоно Жаъфар Табризий раислигида китобат билан машғул бўлиб, китобатга лозим бўлган варроқлик, саҳҳофлик, тасвир, тазҳиб, тажлид, вассолик, зарафшонлик ва бошқа нафосат, бадиий санъат ижоди билан банд бўлганлар. Мавлоно Жаъфар Табризий Бойсунқур Мирзо кутубхонасининг раиси, настаълиқ хатининг ижрочиси, Мир Алининг шогирди эди.

Мирзо Бойсунқур ташкил этган кутубхона ва нигорхонасида қуйидаги наққош ва хаттот, мусаввирлар ишлар эди: Мавлоно Шамс Бойсунғурий хаттотликда Бойсунқур Мирзонинг устози, олти нав ёзувини мукаммал билган етук хаттот Халил Ҳаравий Бойсунқур Мирзо тарбиясини олганлардан, у чизган Амир Темур сурати бизгача етиб келган.

Қавомиддин Шерозий–Шоҳрух Мирзо замонининг машҳур муҳандиси, меъмори ва тарроҳи эди.

Ўша давр тарихнависларининг эътирофига кўра, шу 40 нафар ҳунарманд ўз ҳамдаст ҳам пешалари билан ҳар бири замон ажибаси, даврон нодираси бўлган. Бойсунқур Мирзо кутубхонасини йирик нафис санъат академияси деса ҳам бўлади. Чунки бу ерда фақат китоб кўчириш билан шуғулланибгина қолмай, нодир қўлёзмаларнинг илмий танқидий матнини тиклаб, тасвирли альбомлар ҳам тузганлар.

Бойсунғур бошлиқ ҳунар эгалари Фирдавсийнинг «Шоҳнома»сини турли қўлёзма нусхаларини тўплаб биринчи бор тўлиқ ва мукаммал нусхада кўчирганлар. Мазкур қўлёзма Жаъфар Табризий томонидан 1425–1430 йиллари кўчирилиб, мусаввирлар уни йигирмата сурат билан безаб тасвирлайдилар.

Бойсунқур Мирзо «Шоҳнома»нинг бу нусхасига муқаддима ёзади ва бу адабиёт тарихида «Бойсунғур муқаддимаси» номи билан машҳурдир.

Бойсунқур Мирзо олти хил ёзувни мукаммал билган хаттот ҳам бўлган. Машҳаддаги онаси шарафига қурилган Гавҳаршодбегим масжидидаги ёзувларни унинг ўзи ёзган. Бойсунқур Мирзо кутубхонасида яратилган ўша давр тасвирий санъати дурдоналари бўлмиш тасвирли китоблар сўнги пайтларгача топилмасдан келар эди. Ғарбий Европа ва Шарқ санъатшунос олимларининг тадқиқотлари натижасида мазкур қўлёзмалардан баъзиларининг сақланаётган жойлари аниқланди. Улар гарчи турли мамлакатларга тарқалиб кетган бўлса ҳам, кутубхонадаги баъзи китоблар бизгача етиб келган. Ҳозирги кунда Бойсунқур кутубхонасида яратилган китобларнинг аксари Истамбул ва Теҳрон музейларида сақланмоқда.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort