Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қалтис шартнома

Қалтис шартнома
06 Aralık 2018 - 9:00 'да юкланди ва 412 марта ўқилди.

ҚАЛТИС ШАРТНОМА

Аллоҳни байтини зиёрат қилишни қасд қилган инсонларга қараб шундай савол бергим келади:

– Сизни Аллоҳни байтига боришингиздан асосий мақсадингиз нима? Саёҳатми ёки ибодат? Агар саёҳат бўлса унда сиз у жойга борманг. Чунки у ердаги тирбандликлар, иссиқ ҳаво, нархлар-наволарни қимматлиги, тилингиз келишмаслиги (у ерда рус тилини хеч ким тушунмайди)дан сизни юрагингиз сиқилади. Агар ибодат бўлса буларни ҳаммаси сизга мароқ бағишлайди.

– Сизни бу ерга келишингиз Аллоҳнинг инъоми ва агар қадрига етилмаса зараризга ҳужжат бўлишини унутманг. Чунки, сизга бу неъмат берилар экан, бу неьматдан мосуво бўлган кишига нисбатан сизга савол-жавоб оғирроқ кечади.

– Агар сизни бу ерга қалбингиздаги имонингиз етаклаб келган бўлса, унда сиз Аллоҳни яккаю-ягона Зот деб биласиз. Энди сиз Ундан бошқасига сиғинмасликка, У ҳалол қилган нарсаларни ҳалол деб билишга, У харом қилган нарсаларни харом деб билишга, бировни хаққини емасликка, бировни қонини нохақдан тўкмасликка, бировни шаънини ва ор-номусини топтамасликка, ёлғон гапирмасликка ва ёлғон гувоҳлик бермасликка, бировга зулм қилмасликка, жосуслик қилмасликка, ота-онага оқ бўлмасликка, сийлайи раҳмни узмасликка, омонатга хиёнат қилмасликка, У зотга қарши чиқмасликка, Унинг динига бўхтон қилмасликка аҳд қилган бўласиз. Агар ундай бўлмаса бу ерга келишингиздан нима маъно бор.

– Шуни эсдан чиқарманг! Тавба деб; «бир гуноҳни кечирилишини сўраб, унга қайтмасликка» айтилади. Агар тавба қилсангиз, энди олдинги хурмача қилиқларингиздан воз кечишингизга тўғри келади. Агар эски хунарлариздан воз кечолмасангиз, унда хўжакўрсинга келиб оёқларингизни толиқтириб, ортикча сарф-ҳаражат килиб юришиздан фойда йўқ.

– Қайси миллат, қайси элат, қандай мансаб эгаси бўлишингиздан қатий назар, Аллоҳни хузурида бир парча оқ мато сизни бошқалардан бирор жойиз ортиқча эмаслигини англатмаяптими?

– Сиз ҚАЛТИС ШАРТНОМА (юки оғир, савол жавоби қаттиқ, ўнга-чапга ташлаб бўлмайдиган)га имзо чекаётганингизни яхшилаб ўйлаб кўриб, сўнг қадамранжийда қилинг.

-Унутманг! Аллоҳни шартномаси инсонларникидек эмас. Унда вафо бўлса, ажр-мукофот ҳам берилади. Шартнома бузилса, сизни қаттиқ чангал тутади. Инсонларникидан фарқ қиладиган қаттиқ чангал. Қочиб ҳам қутулолмайсиз, ўлиб ҳам қутулолмайсиз. Буюк, қудратлик, интиқом олувчи, имтиҳон қилувчи, мухлат берувчи, ёлғонизга ишонмайдиган, сизни хар бир қадамингизни кўриб – кузатиб турувчи Роббингизнинг чангали тутади:

إِنَّ بَطْشَ رَبِّكَ لَشَدِيدٌ

Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир. (ал-Буруж сураси,12- оят).

Абу Юсуф Парпиев

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort