Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Сенат Саудия валиаҳдига чора кўришни талаб қилмоқда

Сенат Саудия валиаҳдига чора кўришни талаб қилмоқда
06 Aralık 2018 - 9:17 'да юкланди ва 363 марта ўқилди.

4-декабр куни Марказий разведка бюроси директори Жина Хаспел саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши юзасидан бир гуруҳ қонунчиларга маълумот берди. АҚШ сенаторларининг маълум қилишича, Саудия подшоҳлигининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг қотиллик ишига бевосита алоқадорлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

АҚШда жойлашган “Wашингтон Пост” газетаси мухбири бўлган Қошиқчи валиаҳд шаҳзоданинг кескин танқидчиси эди. Журналист жорий йилнинг октабр ойида Саудиянинг Истанбулдаги консуллигида ўлдирилган.

Бир ҳафта аввал АҚШ Давлат котиби Майк Помпео ва Мудофаа вазири Жеймс Маттис сенаторлар билан учрашувда Қошиқчи ишини муҳокама қилган эди. Помпео валиаҳд ва қотиллик ўртасида алоқадорлик юзасидан асосли далил-исбот мавжуд эмаслигини таъкидлаган эди.

Бироқ Сенатнинг Ташқи алоқалар қўмитаси раиси Боб Коркернинг айтишича, 4-декабр куни бўлиб ўтган брифинг шаҳзоданинг қотиллик ишини бошқаргани юзасидан “ҳеч қандай шубҳа қолдирмади”.

“Тушунарлироқ қилиб айтганда, агар шаҳзода судда айбланувчи курсисида турганида, 30 дақиқада қотиллик иши бўйича айбдор деб топилган бўлар эди”, – деди у.

Сенатор Линдси Грехем Марказий разведка бюроси ўтказган брифинг тафсилотлари бўйича қатъий ишонч билан валиаҳднинг Қошиқчи ўлимига алоқадор эканига шубҳа қилмаслигини ва қотиллик юзасидан АҚШ зарур чора кўриши лозимлигини айтган.

“Менинг фикрим шундай: Саудия Арабистони – стратегик ҳамкор ва алоқаларни сақлаб қолишга арзийди. Бироқ ҳар қандай шароитда ҳам эмас. Биз валиаҳдга чора кўриш ўрнига унинг дахлсизлигини таъминлаш билан халқаро майдондаги нуфузимиз ва миллий хавфсизлигимизга жиддий зарар етказамиз. Муҳаммад бин Салмон бузғунчи куч. У Қошиқчининг ўлимида энг асосий айбдор. Унинг Қошиқчи ўлимига қадар бўлган фаолияти ҳам танқидлардан холи эмас. Уни АҚШнинг ишончли ҳамкори деб бўлмайди”, – дейди сенатор Грехем.

Грехем Сенатдаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда икки партиянинг Қошиқчи ўлимида Муҳаммад бин Салмоннинг айбдор экани, қотиллик иши билан у минтақада беқарор вазият яратгани ва АҚШ билан ўзаро муносабатларга рахна солганига доир баёнот беришига ҳаракат қилишини айтган. Грехем ва Коркер валиаҳд мамлакат бошқарувида иштирок этар экан, Саудия Арабистонига қурол сотишни ёқламаслигини маълум қилган.

Сенатор Грехем Помпео ва Маттис берган баёнот маъмурият кўрсатмасига асосланганини айтиб, уларни итоаткор “намунали аскар” деб атаган.

Президент Трамп Марказий разведка бюросининг айбловларини асоссиз деб баҳолаб келади. Айни дамда Трамп қотилликка алоқадорликда гумонланаётган 17 саудияликка санксиялар жорий этган.

Манба: amerikaovozi.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort