Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Менга ҳокимият ва унинг вакиллари ҳеч қачон авторитет бўлмаган…

Менга ҳокимият ва унинг вакиллари ҳеч қачон авторитет бўлмаган…
06 Aralık 2018 - 16:42 'да юкланди ва 557 марта ўқилди.

Дунёнинг ишлари ажойиб экан.

Бугун Исми Гул дўстимиз мени «Халқ билан мулоқот» группасидан блоклаб қўйди. Сабаб эса унга бу гапларни ёзганим бўлди: «Сиз ҳарбий одам сифатида охирги вақтлари Олий Қўмондон Шавкат Мирзиеёвга қарата кўп тош отаябсиз. Биз оддий фуқаро бўлиб тош отсак бўлади, лекин ҳарбий одамнинг Олий Қўмондонга тош отиши фитнанинг ўзгинасидир».

Исми Гул тўғрисида кузатувларим:

-Аввалги админ Хушнудбекнинг жойини олди ва МХХ тўғрисида танқидий постлар камайди.
-Каримов вафотидан кейинги ўзгаришлардан жуда ҳам хафа (шу жумладан очиқлик сиёсати).
-Мирзиеёвни мақтаб ёзганларни кўргани кўзи йўқ.
-МХХнинг олдинги яккаҳокимлигини чин дили билан хоҳлайди.
-Рустам Иноятовни МХХ га қайтишини хоҳлайди.
-Рустам Азимовни ҳокимиятга қайтишини хоҳлайди.
-Олтовлонни сувга тушурган вице-премьерни ёқлаб чиққан.
-Ҳар сафар халқни олдингидай қўрқувда ушлаб туриш учун ваҳимали постлар қўйиб туради.
-Ўзини мусулмонман дейди, лекин Муҳаммад пайғамбаримизни педофил деб билади.
-Алҳамдулиллаҳ дейди, лекин шу гапининг ичида лох, ялоқи ва шунга ўхшаш қиз болага тан бўлмаган сўзларни ишлатади.
-Бир вақтнинг ўзида Исми Гул, Элиф Узбечка, Шум Кампир, Давлат Давлетов, Фаррух Каримов, Асадбек Хилол ва шунга ўхшаш соҳта профиллардан киради.

Гапни узоқрокдан бошласам.

Олдинги президент Каримов даврида «Сиёсатга аралашма, танқид қилма, қўй болам» деган сўзлар онгимизга сингиб кетганди. Оддий ток ёки газ муаммосини гапирганларни, фермерлар муаммосини кўтарганларни ҳам ҳар хил туҳматлар билан қамаворишганини ҳамма билади. Ҳамманинг оғзида «Зато тинчлик» эди.

МХХ, прокуратура, ИИВ, Солиқ ўзларини ердаги худо ўрнида кўрарди. Мирзиеёв келдию уларнинг ҳеч қанақа ҳокимият эмас, оддий каламушлар эканлигини халқга кўрсата билди. Сўз эркинлиги берилди, чегаралар очилди, нақд пул муаммоси анча яхши ечимини топди (тўлик эмас албатта) ва ҳоказо.

У «Халқ давлат ходимлари учун эмас, давлат ходимлари халқ учун ишлаши керак» деб айтиб ўтди. Мирзиеёв халқ орасидан поддержка қидириб бошлади. Шу воқеалар менга бехос Туркиядаги давлат тўнтариши ҳаракатини эсимга солди.

Эсингизда бўлса Туркия президентига қарши уюштирилган давлат тўнтаришида охирги вақтда Эрдўғоннинг интернет орқали халқга мурожатигина унинг жонини сақлаб қолди. Халқ кўчага чиқиб ўзи танлаган президентини ҳимоя қилишга киришиб кетганидан сўнг ҳарбийлар чекинишга мажбур бўлди.

Яхшими, ёмонми биз ҳам ҳозирги вақтда президент Мирзиеёв атрофида бирлашиб туришимиз керак. Исми Гулнинг «миссия»си эса Мирзиеёвнинг имиджига путур етказиш, халқ орасида обрўсини тўкиш, бирор ҳол бўлиб қолса одамларни Мирзиеёвга эргашмайдигандай қилиб қўйиш. Бунинг учун Роғун ГЭСи, Ўзбекистондаги АЭС қурилиши, нархларнинг эркинлаштирилиши орқасидан айрим нарсаларнинг умумжаҳон нархларга етиши натижасида халқ орасидаги ишончсизликни кучайтириш ва ҳоказолар орқали усталик билан фойдаланиб келмоқда.

«Халқ билан мулоқот» группасида 200 мингга яқин одами бор. Кўпчилик сиёсий фаол одамлар шу ерда. Оддий халқга Ўзбекистонда бўлаётган воқеаларни етказишда шу группанинг улуши катта. Шунинг учун ҳам Исми Гул бу группага эгалик қилиб олди. Унинг қўлида фақат МХХ архивида бўлиши мумкин бўлган кўплаган маълумотларнинг борлиги унинг оддий қизча эмаслигининг исботидир.

Бу постдан сўнг мен билан бирор кўнгилсиз воқеа юз берса, билингки мен халқим учун жон берган бўламан. Менга ҳокимият ва унинг вакиллари ҳеч қачон авторитет бўлмаган, мен ОДДИЙ ХАЛҚ учун куюниб гапириб келганман.

Анвар Сафаров

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort