Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Менинг ўрнимда сиз нима қилган бўлардингиз?….

Менинг ўрнимда сиз нима қилган бўлардингиз?….
06 Aralık 2018 - 21:34 'да юкланди ва 522 марта ўқилди.

МЕНИНГ ЎРНИМДА СИЗ НИМА ҚИЛГАН БЎЛАРДИНГИЗ?….

Яқинда таниш укамиз интернет орқали илтимос қилиб қолди….

Бу илтимос мени кечаги кунларни хотирлашга мажбур қилди:

Мен ўта тўпори, жайдари, шу билан бирга феълан жиззаки аёлман.

Феълимда ишонувчанлик, ҳалимлик, айни дамда қаттиққўллик ва шубҳакорлик қусурлари устун…

Бундан, адашмасам, 3-4 йиллар илгари «фейсбук» оламида кезиб юра туриб бир талаба йигитча билан тинишиб қолдим. Аниқроғи, у бола менга «фейсбук» чати орқали ҳол-аҳвол сўраб ёзди, мен жавоб бердим.
Одатда, аксарият одамлар виртуал оламда қандай танишишса, биз ҳам худди шунинг каби танишдик.

Бу болакай менга анчайин самимийдек туюлди.

Ўзининг ёзишича олий ўқув юртида талаба. Келажакда инглиз тили мутахассиси бўлиб етишаркан.

Тасаввуримда самимий қиёфа касб қилган йигитчанинг сувратини ҳечам кўрмагандим. Негаки, у «фейсбук»га сурати ўрнига ниманингдир, ҳозир аниғи эсимда йўқ, қандайдир расмни қўйганди.

Мен 18 ёшли қизалоқ эмасманки, ундан суратини сўрасам.

Мен ўғлим қатори боладан расмини сўрамадим, у ўз профилига суратини қўймади….

Виртуал оламдаги ўғилчамнинг қиёфасини кўрмасам-да, кўп бўлмаса ҳам онда-сонда самимий суҳбатлашиб турадиган бўлдик….

Бу йигитча ўзга вилоятдан эди….

Гоҳида мен шунчалар бефарқ одам бўлиб қоламанки… кейинчалик бу нарса, одатдагидек, менинг эсимдан ҳам чиқиб кетди: виртуал оламдаги таниш одамимнинг қиёфаси қанақа эканлигини кўриш истаги ҳам…. негаки бу нарса мен учун куннинг энг охирги ўринда турувчи “муаммо” ҳисобланарди….

… Ҳамкасбларимиз билишади, АҚШ элчихонасида ажойиб укамиз Аъзамжон Обидов ташкилотчилигида “Пресс гап” деган жудаям чиройли тадбир бўларди. Ойда икки маротаба бутун Ўзбекистон вилоятларидаги журналистлар “Пресс гап” баҳона бир ойда икки мраотаба АҚШ элчихонасида дийдорлашиш имкониятига эга бўлишарди.

Меҳр кўзда, кўришасиз, дилдан суҳбатлашасиз, фикр алмашасиз, нималарнидир урганасиз, маслаҳат қиласиз…

Хуллас, бу тадбир менга жуда маъқул эди.

Негаки, гоҳида турли вилоятлардаги ҳамкасбларни кўргингиз кеса, вақтдан ютиб, ҳамёндан кечиб, исталган вақтида бора олмайсиз, ҳа-ё-ҳуйт деб Хоразмга етолмайсиз, тўғриси….

“Пресс гап” эса биз ҳамкасбларнинг ҳеч бир чиқимсиз дийдори сифатида ҳам қадрлироқ эди мен учун….
Бир кун навбатда “Пресс гап” тугагач ҳали тарқаб улгурмаган пайтимизда Аъзамжон Обидов “фалонча”, илтимос, менга учрашиб кетинг” деб қолди…

Ярқ этиб Аъзамжон мурожаат қилган ҳамкасблар давраси томон қарадим. Бироқ Аъзамжон кимга мурожаат қилаётганини англаб бўлмасди. У томонда бир груҳ журналистлар турарди…

“Фалонча” (атай укамизни исмини келтирмадим) деган ном нега бунчалар менинг эътиборимни торти?
Негаки, бу ўша мен билан қарйиб икки йилдирки фейсбок оламида суҳбат қурадиган, “опа-ини” бўлиб қолган талаба йигитнинг номи эди….

Таббийки, мен ўша ном эгасини ҳамкасблар орасидан қидириб топа олмадим….

Ташқарига чиққач, Аъзамжонга яқинлашиб, “Узр, сиз “фалончи”нинг номини айтиб чақиргандингиз, бу ном менга жуда таниш туюлди? Ким ўша бола? Қайси вилоятдан келган?” деб сўрадим секингина.

Дунёда иккита чин инсон бўлса, биттаси Аъзамжон бўлса керак деб ўйлайман.

Бундай инсонлар камёб.

У ниҳоятда камтар ва самимий инсон.

Ўз навбатида Аъзамжон менинг сўровимга у қадар жиддий эътибор бериб қараган ҳам эмас, йўл-йўлакай, “Ана у кетаётган йигит “фалонча” бўлади” деди ҳамкасблар қўршовида кетаётган озғингина, ёшгина йигитчани кўрсатиб. “Эҳҳ-э, Малоҳат опа, сизларни яқиндан юзма-юз мулоқат қилишларингиз учун имконият яратиш учун “Пресс Гап ташкил қиламизу, сиз шунча пайтдан буён тадбирларимизда бирга иштирок этаётган кишиларни танимайсизми? Танишиб олмаганмисизлар?” деди ажабланиб.

Одатдагидек жилмайиб қўйдим.

Бекатга чиққач, ўша “фалончи” деган йигитчага яқинлашдим-да: “Фалончи, саломатмисиз?” дедим дабдурустдан.

Мендан бунингдек мурожаатни кутмаган йигитча коловланиб, унғайсзиланиб қолди-да, ўзини ўнглашга уринди:

– Малоҳат опа, саломатмисиз? Ишларингиз яхшими, Қизларингиз дурустми? – дея сўрашган киши бўлди… Аммо унинг нимадандир бетоқат бўлаётгани, нотинчлиги сезилиб турарди…

Мен гоҳида ўзбекона андишага зўр бераман ва бундан аксарият ҳолларда ниҳоятда надомат чекиб қоламан. Балки шунинг учундир, оқибатда бармоғимни тишлаб қолмаслигим учундир, кўпинча шартта “лабавой”га уриб қўя қоламан. Бу гал ҳам шундай қилдим:

-“Фалончи”, укажон, қаранг-а, бир ярим йилдирки, виртуал оламда суҳбатлашарканмиз, опа-ука тутинган эканмизу, аммо шу вақтлар мобайнида юзма-юз бўлиш, қўл бериб кўришиш имкониятимиз бўлса-да, “Пресс Гап”ларда бирор маротаба суҳбатлашмаган эканмиз. Мен-ку, майли, сизни танимас эдим. Чунки фейсбук саҳифасида суратингиз йўқ эди. Аммо сиз-чи, сиз ҳам мени танимасмидингиз? – деб сўрадим ўсмоқчилаб.

– Йўғ-э, нега сизни танимасканман, опа, фейсбукда ҳам ўзингизни расмларингиз турибди-ку, сизни ким танимайди, опа? – деди йигитча янада унғайсзиланиб.

Жон-поним жиқиб кетди.

– Мени таниркансиз, нега у ҳолда бир ярим йилдирки олдимга келиб, “Салом, опа, сиз билан виртуал оламда гаплашаётган мен, мана шу укангиз бўлади” демадингиз? Нега виртуал оламда менга ёзган гапларингизни имконияти бўлса-да юзма-юз турганимизда гаплашмадингиз? Нега бир ярим йилдирки юзингизни мендан яшрииб, биқиниб, беркиниб юрдингиз? Бунга қандай чидадингиз? Бирга битта тадбирда йиллаб қатнашиб-да интернет олами орқали таниш эканлигимизни сир сақлаш, яшириш учун одамда қандайин юрак бўлиши керак? Ёрилиб ўлмайдими одам сиқилиб кетганидан? Ҳечам тушунмадим? Мен шунақанги қўрқинчли опаманми? Виртуал оламда гаплашишга қўрқмайсизу, юзма-юз гаплашишга ҳайиқасиз? Қанақаси бу?! – дедим ҳам ҳайратимни ҳам хафа бўлганимни яширмай.

Балки йигитчанинг менга айтиб бўлмайдиган сири бордир? Бу қанақа сир эди? Рости мен буни билишга ҳам қизиқмадим, истамадим….

Одам шунчалар ҳам “замкнутый” дейишадими, бунингдек тоифадаги одамларни руслар, рус тилини яхши билмайман ҳам, а ўзбек тилида нима дейишади, билмадим бунақаларни “писмиқ”миди-ей… Одам шунчалар хам ичимдан топ булиши мумкинми? Ё бу холат унинг касб такозоси эдими?

Одам шунчаларам писмиқ бўлиши мумкин экан-да!: “КГБ”ишник бўлиб кет-э!” дедим ичимда!

Бу болакайнинг ўрнида мен бўлганимда борми, танишлигимизни шу-ууунча вақт сир сақлаганимда, гаплашмасдан, индамай келиб, гапирмай кетганимда – аллақачонлар ёрилиб ўлган, кўкариб чиққан бўлардим! Бу аниқ!

Бу ҳолат менга ҳақоратдек туюлди.

Ниҳоятда хафа бўлиб кетдим.

Жудаям!

Нима деб ўйлашни ҳам, қандай тушунишни ҳам билмасдим, очиғи…

Шу-шу бу талабани кўнглимда ёмон кўриб қолдим….

Эҳтимол, унга нисбатан шубҳам ортганди…. билмадим…

Аммо “антипатия”мни унинг ўзига сездирмадим…

Ҳарҳолда мен ҳам уддасидан чиқдим чамаси…

Бу орада у олийгоҳни ҳам тамомлади…

Кунлардан бир куни сиру-синоатга бой болакай мени янада кўпроқ ҳайратга солди!

“Опа, нега азобланиб юрмасдан ҳорижга чиқиб кетиб қўя қолмайсиз?” сўради у навбатдаги “Присс гап”ларнинг бирида.

“Ҳорижга чиқиш рухсатномам йўқлиги учун” дедим елка учириб.

– Мана, менда ҳам ҳорижга чиқиш ситекри йўқ. Шундай бўлса-да мен АҚШ элчихонасидан виза олиб кетаяпман, АҚШга учаяпман-ку, нега сизам шундай қилмайсиз? – сўради у.

– Ҳорижга чиқиш рухсатномасиз чиқиш дегани бу… қонунни бузиш дегани, ортга йўл йўқ дегани. Ортга қайтсанг, сени қамоқ кутади дегани… Қайдам… билмасмидингиз, қонунчилигимизга ўзгартиришлар киритилган. Ҳорижга чиқиш рухсатномасиз чет элга борадиган бўлсангиз, жиноятчи ҳисобланасиз. Бунинг учун Ватанга қайтганингиздан кейин сизни 10 йлига қамоқ жазосига ҳукум қилишлари мумкин, – дедим.

– Қайтмайман-да, ҳамма гап ана шунда. Тайзиқлардан тўйиб кетдим…., – деди “фалончи”…

Мен ундан “Сен қайси соҳадаги фаолиятинг учун ҳукуматнинг тайзиқига учрадинг? Инсон ҳуқуқларидаги фаолиятинг учунми? Ёки мустақил журналистика йўналишидаги “бебошлигинг” учунми?” деб сўраб ўтирмадим. Очиғи, истамадим.

Фақат битта эҳтиётсиз саовл бериб қўйганим эсимда: “Шунақами, қачон учаяпсиз?” дея сўраб қўйибман, худди “шипана”ларга ўхшаб. Кейин ўзимга ўзим дедим: “Ўл-а, қовун туширмай, қачон учиши билан неча пуллик ишинг бор сенинг? Қанча кам нарса билснаг, шунча яхши эмасми сенга?!”….

Саволимдан, ҳис қилишимча, суҳбатдошим бир қилқиб тушгандек бўлди, сергакланди….

Хуллас, кейин эшитишимча, “фалончи” ўша куни АҚШга учиб кетибди….
….

Ва яна осуда кунларнинг бирида тағин ўша “фалончи” тинчимни бузди:

“Опа, Урлаева ҳаётингга хавф сезсанг, чиқиб кет” деб маслаҳат берган эди. Мен уларнинг тавсиясига амал қилиб чиқиб кетгандим… Илтимос, сиз менга “Фалончи” инсон ҳуқуқлари билан шуғулланарди, мустақли журналистика билан шуғулланарди, мақолалар ёзарди, ҳамкорлик қилардик… Босимга учради ва мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди…” деб бир энликкина тавсиянома ёзиб берсангиз, илтимос сиздан” дея фейсбук чатидан нома қолдирибди…

“Фалончи” укамиз мамлакат ичкарисида ким билан ҳамокрлик қилган, қайси фаолияти учун ҳукуматнинг таъқибига учраган, очиғи, билмайман… Бу бола ҳақидаги бор билганларимни сизларга юқорида сўзлаб бердим….

Қачонлардир ўз ҳаракати ортидан мени “шок”га туширган, ҳайратларга ошно қилган “фалончи” бугун мендан кўмак кутмоқда….

Мен ҳа деганда укамизга жавоб қила олмадим.

Бунга фейзбукни сустлиги ҳам сабаб бўлди, албатта…

Кейин қарасам, “????” дея 3 та сўроқ белгиси қолдирибди.

“Маслаҳатлашиб кўрамиз” деб қисқа жавоб қилдим.

Мен шўрлик кимман? Ким билан ҳам маслаҳатлашардим ўз кўнглидман бўлак?

Ўшандан буён ўзим билан ўзим маслаҳатлашганим маслаҳатлашган: “Ҳой, инсон, мусофирчиликнинг нони қаттиқ. Бир Ватандошинг сендан минглаб км олисда сенинг қўлловингга муҳтож, илҳақ турибди. Халқимзида “Султон суягини хор қилмайди” деган нақл бор…. Сендан оти дунё сўрабдими? Бор-йўғи бир энлик тавфсифнома сўралди холос. Кел, ёш болани кўп қийнама. Ўша тавсиянома савилни ёз, жўнат қўй! Сенам умрингда бирорта одамга эзгулик қил!” дейди кўнглимда “аллаким”….

Бирдан кўксим қаридан иккинчи одам овози онгимни аср этади: “Нега? Нима учун? Қайси хизматлари учун ёлғон тавсифнома битишинг, ўз ақидаларингга ўзинг қарши чиқишинг керак?! Йўқ, бўлмайди, асло!”…

“Эй, худбин хотин, сен тавсифнома ёзмасанг савобталаб талабгорлар топилади! Биттаси бўлмаса, бошқаси, албатта унга тавсияномани тақдим қилади. Ўртада сен ола қарғадек кўриниб қолаверасан. Яхшиси, илтимосини қондириб қўя қол!”….

Мана, 15 кундирки ичимда иккита овоз олишгани олишган.

Гоҳида қочиблар, қутилиблар кетгим келади. Ёстиқ билан қулоқларимни беркитиблар оламан. Ҳеч нарсани ўйламаслик учун…..

Аммо кўксингдагинини юлиб олиб отиб юбориб бўлмас экан….

Ўз ўзингдан узоқларга қочиб кетиб бўлмас экан….

Мен бундан, адашмасам, 4 йиллар олдин ҳам худди мана шундай аҳволга тушгандим… Ҳорижлик бир танишим ўзим умримда кўрмаган ва танимаган одамга “тавсифнома”, ҳа, ўша, ёлғондакам тафсифнома ёзиб, жўнатишимни ўтинганди… Узоқ қийналишлардан кейин рад этгандим… Ўша-ўша муросамиз келишмай қолганди….

Бу энди иккинчи ҳолат….

Йў-ўўўқ, аслида, бир энлик тавсифнома битиш у қадар мушкул иш эмас. Бироқ кимга? Ўзинг танимаган кимсага. Сен унинг кимлигини билмайсан! Худо кўрсатмасин, сен таърифининг каштасини келтирган кишининг эртага Оқилов ва ё Соипов каби одамкушлик кўчасига кириб кетса, нима қиласан? Ўзинг танимаган одамингнинг руҳияти ташқи таъсирларга чидамлими, йўқми, билмайсан-ку, бировнинг ҳаракати учун жавоб бера олмайсан-ку!….

Худди ана шу каби ўйлар кўнглимга ваҳима солади….

Ҳарҳолда кимнингдир, айниқса, умрингда кўрмаган ва ёки танимаган одамингнинг масъулиятини оллолмайсан, бу жуда мушкул….

Малоҳат билан Эшонқулова деганлари ўз кўнглимда олишавериб-олишавериб, адойи тамом қилди мени, тинкаи мадоримни қуритиб юборди….

Мунчаларам худбин бўлмасам мен?

Мабодо менинг ўрнимда сиз бўлганингизда қандай йўл тутган бўлардингиз?….

Малоҳат Эшонқулова

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort