Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Шоирнинг мукофотланиши

Шоирнинг мукофотланиши
14 Aralık 2018 - 6:00 'да юкланди ва 674 марта ўқилди.

 

«ОЛИС ТАБАССУМ СОЯСИ»
КИТОБИДАН

ШОИРНИНГ МУКОФОТЛАНИШИ

Тик турди.
Ўтирмади курсига.
Унга ҳавас билан боқдилар.
Нарвон қўйиб, баланд кўксига
Қандайдир нишонни тақдилар.
Шоирга қўл силтайди залдан
Ўз тилида бақирар «жоним!»
Боя унга урилиб кетиб,
Бурнини жийирган хоним.
Ҳар хил аппаратлар – мураккаб –
«Шиқ»иллай бошлади дафъатан:
Хавфли мaҳбус каби суратга
Олинди у тўрт тарафидан.
Истеҳзо бор шоир лабида,
У сезади масъулият кучин:
Бу юмалоқ-чап кўкрагида –
Нишон ҳамдир мерганлар учун.

1980

(249)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (151-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort