Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Яхшисин

Яхшисин
21 Aralık 2018 - 6:00 'да юкланди ва 453 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

     

 

ЯХШИСИН

Йигирма тўрт соат ўн икки ойда,
Рамазон деярлар, ойнинг яхшисин,
Фано давронида, ернинг юзида,
Шому шариф дерлар, жойнинг яхшисин.

Ё Яратган қодир, қудратинг кондир,
Ул қудрат ишларга ақл ҳайрондир,
Фикр етмас, ё Раб, ничик пинҳондир,
Зулмат ичра қўйдинг, сувнинг яхшисин.

Қора қуш ярашмас шиғил боғларда,
Гул устида булбул сайрар чоғларда,
Ернинг орқасида, ганчли тоғларда,
Аждарҳо эгаллар зовнинг (дарё, кўл) яхшисин.

Қурбинг етса, арзинг айтсанг Субҳона,
Ҳайронликда оқил дали-девона,
Ҳақсизлик тегади ҳар нафас жона,
Шоқол, бурдалайди, овнинг яхшисин.

Ишқнинг хуружидан ширин жон оташ,
Дард бошдан ошганда, вужудим талош,
Бу ишлар қадимдан инсонга йўлдош,
Кирпи ёрар ҳар қовуннинг яхшисин.

Шер бўларсан, билсанг ҳаром-ҳаришни,
Ҳаққин ҳалол айлагил сен ҳар ишнинг,
Ақлинг бўлса, обрўйли бир кишининг,
Камин яшир, ёйинлагин яхшисин!

Маҳдумқули, бу дастуру замона,
Яхшини йиғлатар, жўшар ёмона,
Қардошлари Юсуф деган жонона,
Раво кўрмадилар, жойнинг яхшисин.

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort