Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Отча бўлмас

Отча бўлмас
25 Aralık 2018 - 6:00 'да юкланди ва 612 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

     

 

ОТЧА БЎЛМАС

Эшак барбир эшак, дўстлар,
Минг мақтаса, отча бўлмас.
Асли йўққа амал тегса,
Асло асл зотча бўлмас.

Фоний дунёга инонманг,
Олтин-кумушга қувонманг,
Куёвларга кўнгил берманг, –
Бир туққан зурёдча бўлмас.

Узоқларни кўрса кўзинг,
Ҳар ҳунардан билсанг ўзинг,
Бир нодонга айтган сўзинг,
Эсиб ўтган елча бўлмас.

Бошинг ёстиққа етганда,
Сабру қарор бўлмас сенда,
Кучинг-қувватинг кетганда,
Ўғил-қизинг ётча бўлмас.

Маҳдумқули, ажаб чоғлар,
Кимса кулар, кимса йиғлар,
Турли мева берган боғлар,
Соврулар, Жаннатча бўлмас.

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort