Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Назар айла

Назар айла
29 Aralık 2018 - 6:00 'да юкланди ва 471 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

     

 

НАЗАР АЙЛА

Тан қафасга гирифтор, кел, жона назар айла,
Боқ, кўнгил кўзгусина, жанона назар айла,
Ибрат кўзини очиб, жаҳона назар айла,
Икки комни тутмагил, бир ёна назар айла,
Ҳеч кимга боъқий бермас, даврона назар айла,
Давронига таянган инсона назар айла,
Бу қўниб-кўчиб борган карвона назар айла.

Бу даврон ичра кўнгил қушлари айлар парвоз,
Гўё мурғу сеҳрдир, шаб сухан айлар оғоз,
Боғ ичра булбул бўлиб, ўқир нағма минг бир соз,
Худога тавба айлаб, даргоҳина қайтдим боз,
Умр оз, даврон дароз, на рўза бор на намоз,
Уйғон хоби-ғафлатдан, қишга менгзар фасли ёз,
Олимлар тасбеҳ ўқир, ҳар ёна назар айла.

Ўлмасман, деб ўйлама, кўнгил тўқ гумон ичра,
Умрга йўқ эътибор, йўлчидир замон ичра,
Ажал қўймиш ўқини, тортилган камон ичра,
Бандага на армондир, жон берса имон ичра,
Сўзла, сўзинг ёйилсин, бу яхши-ёмон ичра,
Оз умрга оғир иш, қурилмиш жаҳон ичра,
Муқим ишини тутган меҳмона назар айла.

Воҳ, на хушдир ошиққа, бир-бири-ла учрашмоқ,
Ҳол-аҳволин сўрашиб, бўйинга қўл солишмоқ,
Юрак қони соғинчни, тану жонда бўлишмоқ,
Булбулдай дардин, тўкиб, саргузаштлар улашмоқ,
Тов берилган риштадай, чирмашмоқ, ҳам чўлашмоқ,
Дўстлар, не машғул ишдир, қовушиб, айрилишмоқ,
Висолга мағрур бўлма, хижрона назар айла.

Маҳдумқули, сўзлагил, омонлик бермас дардинг,
Ёлғончини, айландинг, олтмиш ёнга қўл кердинг,
Фонийни баъқо билдинг; единг-ичдинг, югурдинг,
Дўстингни ўсал этиб, душманга юзинг бурдинг,
Азиз жонинг фидо қил, соясинда бир марднинг,
Ўттиз тўрт ёшга келдинг, бу жаҳонда не кўрдинг,
Қуръонга қулоқ осиб, фармона назар айла!

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort