Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ғофил одам

Ғофил одам
02 Ocak 2019 - 6:00 'да юкланди ва 378 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

     

 

ҒОФИЛ ОДАМ

Ғафлат ёстиғида ҳар доим боши, –
Ғофил одам мудом эриниб турар.
Тан қафаси ичра ваҳший жон қуши,
Ҳар дам парвоз айлаб, уриниб турар.

Умринг ўтди-кетди, қилмадинг парво,
Манзилинг масжид қил, тўшагинг бўйро,
Қилганинг куфрдир, этганинг риё,
Анда қазо ёйи, қурилиб турар.

Яхшилардан панд-насиҳат олавер,
Кетди карвон, ёлғиз қолдинг, билавер!
Одам ўғли, зинҳор, ҳозир бўлавер,
Шайтон нафси сенга туртиниб, турар.

Тансиқ таомлар, еб, ол-яшил кийиб,
Фароғат ётарсан қўрқувни қўйиб,
Ажал шери, ғарлаб, панжасин ёйиб,
Бошингнинг учинда, кезаниб турар.

Уйғон, Маҳдумқули, ғафлатда ётма,
Молга мағрур бўлиб, меҳнатга ботма,
Ўтар дунё учун ўзингни сотма,
Бу нокаснинг туби, кўриниб турар.

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort