Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Феврал осмони

Феврал осмони
05 Ocak 2019 - 6:00 'да юкланди ва 484 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ҚОР ҚЎШИҒИ” КИТОБИДАН

   

ФЕВРАЛ ОСМОНИ

                          Музаффар ва Умарбекка

Қиш чиқар-чиқмасдан
чиқар далага
гала варрак,
гала жажжи хуморвоз.
Варраклар учади
гоҳи жимгина,
гоҳи нола тортиб
қилади парвоз.

* * *

Жаҳонгаштамасман…
Билмам,
қай элда
баҳордан
қай элчи элтар дараклар…
Бизларнинг осмонга
турналар эмас,
бизларнинг осмонга қалдирғоч эмас
ташриф буюради аввал
варраклар.

* * *

Февралда фалакка
оқ,
қора,
қизил —
таралади таранг турфа толалар.
Сизнинг варракларни
кўриб кетай деб
турналар келади ҳали — кўрасиз,
қалдирғоч келади ҳали — кўрасиз,
кўрасизлар ҳали, болалар. 

* * *

Шамоллар эсади.
Шамоллар тўхтар.
Вақт эса билмайди
не ором,
не тин.
Дунёга келгансиз,
болаларим, сизлар
қолдирмаслик учун
осмонни
етим.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort