Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Сталинизм қурбонлари оқланмаганми?

Сталинизм қурбонлари оқланмаганми?
30 Aralık 2018 - 20:00 'да юкланди ва 428 марта ўқилди.

СТАЛИНИЗМ ҚУРБОНЛАРИ ОҚЛАНМАГАНМИ?

Бугун, 29 декабрь куни, сиёсатшунос Анвар Назирнинг таклифига кўра, Миллий матбуот марказида ташкиллаштирилган “Қатағон қурбонлари хотираси” мавзусидаги тадбирда қатнашдим. Тадбир тугагач, “Сталин ўлимидан сўнг СССРда оқланган сталинизм қурбонлари мустақил Ўзбекистонда оқланганми ўзи?” деган савол туғилди. Саволнинг юзага келишига икки воқеа сабаб бўлди.

Биринчидан, тадбирнинг ярмида Миллий матбуот марказида чироқ ўчиб қолди. Вахоланки, марказ ёнидаги кафе ва дўконларда чироқ ўчмади. Чироқ жуда шубҳали тарзда ўчди.

Иккинчидан, иштирокчилар қатағон қурбонларини қоронғуда бўлса ҳам эслашни давом эттираётган бир пайтда Миллий матбуот маркази ходими зални тарк этишимизни талаб қилди. Унинг тоқатсизлиги Сталинизм матбуот маркази ходимларининг тоқатсизлигига ўхшаб кетди.

Шундан сўнг мияга “Қодирий, Фитрат, Чўлпон каби миллатпарварлар бизда ҳалигача оқланмаган, шекилли”, – деган шубҳа келди.

Лекин тадбирга бориб, сталинистларни қаттиқ ранжитганимизга шубҳа қолмади. Сталинистлар ҳам ўз ишларига инновацион ғояларни олиб кираётганига амин бўлдим.

Инновациялар йилида қоронғуда ўтиришимизга қаранг!

Бобомурод АБДУЛЛА

2018 йил 29 декабрь

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort