Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Хитой зиндонидан мактуб…

Хитой зиндонидан мактуб…
31 Aralık 2018 - 9:00 'да юкланди ва 702 марта ўқилди.

Хитой зиндонидан мактуб…

Ўн беш ёшлик Абдураҳмон.

У ёшлигидан Исломга муҳаббатлик бола эди.
Яширин ҳужраларда юриб етти пора Қуръон ёд олган экан.

2018 йил август ойида, Абдураҳмон лагерда бўлаётган пасткашликларга чидай олмай, бир мартагина, соқчига овозини кўтариб, ўзининг одам эканлигини айтди.

Соқчилар, Абдураҳмонни оёғини ерга теккизмай, жазо камераси томонга олиб кетишди, (биз ҳаммамиз кириб чиққанмиз у ерга, бу одатий ҳол).

Орадан уч кун ўтгандан кейин, Абдураҳмонни олиб келиб ташлаб кетишди, унинг ҳамма ери кўкариб кетган, қаттиқ азоблашганлиги кўриниб турар эди.

Учинчи куни деганда, Абдураҳмон жон таслим қилди, унинг оҳирги гаплари менинг юрагимнинг энг тўридан жой олди, “….. ака мени ёдлаган қуръонимни, коммунистлар эсимдан чиқаришолмади”.

Биз маҳбуслар, укам Абдураҳмонга, у оҳиригача мусулмон ҳолида яшаб ўтди деб, гувоҳлик берамиз…

PS. Аллоҳим ўзинг гувоҳ бўл! У ердаги мазлумларни ҳолатини «етказдим! етказдим! етказдим!»

Умар Алимов Туркистоний

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort