Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон – 2018: Матбуот эркинлиги учун икки хил йил

Ўзбекистон – 2018: Матбуот эркинлиги учун икки хил йил
31 Aralık 2018 - 20:55 'да юкланди ва 703 марта ўқилди.

Журналист Бобомурод Абдуллаев устидан кечган маҳкама жараёни Ўзбекистонда ўтган 2018 йилнинг энг йирик сиёсий маҳкамаси бўлган.

Журналистнинг ҳибсга олиниши ва қийноқ даъволари остида кечган тергов жараёни Президент Шавкат Мирзиёев ислоҳотларига қаршилик кўрсатаётгани ишонилган қудратли собиқ МХХдаги ўзгаришлар билан бир вақтга тўғри келган.

Пировардида Бобомурод Абдуллаевни ҳибсга олишга буйруқ берган ва унга қарши айблов эълон қилган терговчиларнинг ўзи коррупция ва давлатга қарши жиноятларда айбланган.

7 май куни Абдуллаев ва яна уч кишининг озодликка чиқарилиши Ўзбекистондан бошланган ислоҳотларнинг давоми сифатида олқишланган.

45 ёшли Бобомурод Абдуллаев узоқ йиллар Ислом Каримов тузумининг сиёсий мухолифларга қарши қатағонлари ва юқори ҳокимият доираларидаги коррупция фош этилган Усмон Ҳақназаров мақолаларига муаллифлик қилгани ўртага чиққан.

“Усмон Ҳақназаров” сиёсатшунослик расман тақиқланган Каримов даврининг энг машҳур сиёсатшуноси сифатида иқтибос қилинган муаллифига айланганди.

Маҳаллий журналистлар ва хорижий экспертларга кўра, Бобомурод Абдуллаев устидан маҳкама қарори янги Ўзбекистон тарихида матбуот эркинлиги йўлида қўйилган муҳим қарор бўлган.

Журналистнинг Би-би-сига айтишича, ўзининг озод этилишига қарамай, 2018 матбуот учун анчайин зиддиятли йил бўлган.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort