Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Шоҳлик билан

Шоҳлик билан
07 Ocak 2019 - 6:00 'да юкланди ва 338 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

     

 

ШОҲЛИК БИЛАН

Эгрилик ўрин тутмас, иш ривожи ростлик билан,
Ҳеч қачон тенг бўлмагай, эшак-бедов шоҳлик билан,
Дўст тутинма, ҳаром-ҳариш, фитна-расволик билан,
Бошингни ғавғога солма, молу дунёлик билан,
Тур, саҳар ёд айла Ҳақни, йиғла танҳолик билан.

Борди Турнинг тоғина, Ҳақ бирла бўлди ул Калим (Мусо),
Ўтди йиллар, қолди дунё, қочди айёмул қадим,
Ётса ер бўлди тўшак, ёпинчиғи парча гилам,
Боқди қўйин Шуайбнинг етти йил Мусо-калим,
Чўлда кезди доимо роз айтишиб Холиқ билан.

Эй, оти чопқир йигит, ўзи жўмард, гулгун қабо,
Бунда жабр этган киши, ул кунда бўлгай юзқаро,
Ҳар киши зорлик билан олса бу кун, бергай сабо,
Ул валилар сарвари Султон Вайсдек авлиё,
Тўшаги қора ердир, ўзи унинг Холиқ билан.

Ёқуб ўғли ул Юсуфнинг кокилидан тутдилар,
Урдилар, йиғлатдилар, “Бўри еди” деб сотдилар,
Неча йил Аюбнинг танини қуртлар еб ётдилар,
Қўл-оёғин тушовлаб, Юнусни сувга отдилар,
Неча вақт тоат этиб, “Ҳув” деди у балиқ билан.

Сен нечун, Маҳдумқули, ёмонлигинг унутмадинг,
Гоҳи-гоҳи золим бўлдинг, кўрганингдан қайтмадинг,
Гоҳи-гоҳи сўпи бўлдинг, ҳеч ҳаромдан тотмадинг,
Билмадим, сен қайси йўлда, балли бир иш тутмадинг,
На сипойилик билан бўлдинг, на муллолик билан.

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort