Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Кезанмак билан

Кезанмак билан
11 Ocak 2019 - 6:00 'да юкланди ва 393 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

     

 

КЕЗАНМАК БИЛАН

Етмиш ёшли қардош, чиранма ёйга,
Ўқинг мўлжал олмас, кезанмак билан,
Ишонма кесакдан бўлган бинога,
Кесак таъмал тутмас, тузатмак билан.

Одамзоддан чиқар одамлик иси,
Ит одам зўр кўрса, чиқади миси,
Мўминни хорлайди одамнинг песи,
Қайтиб, туҳмат этар, туз емак билан.

Узоқ йўлга давлатсизни бош этманг,
Ҳақ амридан қалбни олис, дош этманг,
Нодонга сир бериб, ўзни фош этманг,
Ғалвирда сув турмас, қавимак билан.

Дўст тутманг кўп ёшли одам кўсасин,
Борни йўқ деб, бўш кўрсатар киссасин,
Бирубор бўш этса, бошнинг косасин,
Не фойда сиртидан безамак билан.

Аввал, Маҳдумқули, ўзни тузатгил, –
Ўзлигингни ўзгаларга кўз тутгил,
Оз егил, оз ухла, сўзинг оз этгил,
Не топасан, тотсиз сўзламак билан?!

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort