Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўз уйинг

Ўз уйинг
12 Ocak 2019 - 6:00 'да юкланди ва 539 марта ўқилди.

 

«ОЛИС ТАБАССУМ СОЯСИ»
КИТОБИДАН

    ЎЗ УЙИНГ

Филнинг эгаси
Ўз филини суйгани каби,
Эркалагани каби,
Деворларни силайман бу уйнинг.
Эшикларни қучоқлайман
Ошиқ йигит қизни қучган сингари.
Ҳаммомига кириб
Завқдан қичқираман
Шаршара тагида чўмилаётган
Ибтидоий одам каби мен.
Бу менинг ўз уйим
Сизники эмас.
Сизники эмасдир, ниҳоят.
Мен энди хоҳлаган портретимни
Хоҳлаган деворга осаман
Фақат сизникини эмас, ниҳоят.
Бу менинг ўз уйим,
Агарда ўлсам,
Жасадимга ҳеч ким ўшқиролмайди,
«Чиқиб кет бу ердан, чиқиб кет!» дея.

1980

(256)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (155-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort