Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Хотира

Хотира
10 Ocak 2019 - 6:00 'да юкланди ва 339 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ҚОР ҚЎШИҒИ” КИТОБИДАН

   

ТЎРТЛИК

Муомаласи эди чин дўстларга хос,
Мен ҳам меҳр билан қўйгандим ихлос.
Бошимга тушдингу, қочди у мендан
Раҳмат, кулфат, қилдинг номарддан халос.

* * *

ХОТИРА

              Ҳазил

4-синфда ўқирдик,
Терим, ахир, умум маърака.
Биз ҳам четда қолмасдик. Лекин —
Қўлимда йўқ эди барака.

Хаёлпараст эдим. Ғазаллар
Олган эди хаёл-ҳушларим.
Дўстлар дерди: «Биз пахта терсак,
Матназар санайди қушларни».

Хаёлдаги қушларни эса
Тарозига қўйиб бўлмасди.
Мени ёқтирмасди муаллим,
Бордек эди қасоси, қасди.

Мен-ку хафа эмасман ундан,
Бор эди-да, ахир, кам-кўстим.
Лекин бир кун, «На оз тердинг!» деб,
Шаппат урди, қулоқдан чўзди.

Кўкармади, шишмади чаккам,
Қон ҳам оққани йўқ тирқираб.
Йиғлаб чиқдим оқшоми билан
Фақат қулоқларим зирқираб.

Бугун миллий бойлигимиздан
Мен астойдил сўрайман узр
Тан оламан у — бизнинг фахр,
Тан оламан у — бизнинг ҳузур.

Лекин шеърлар ёзганимда ҳеч
Бўлолмади илҳом булоғи.
Нима қилай, пахта десалар
Қаттиқ оғрий бошлар қулоғим…

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort