Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Амир Темурнинг кадрлар сиёсатидан бир шингил

Амир Темурнинг кадрлар сиёсатидан бир шингил
08 Ocak 2019 - 9:26 'да юкланди ва 1125 марта ўқилди.

Аскарни энг қуйи мартабадан олий мартабагача тарбиялаб кўтариш тузукида Амир Темур “Амр қилдимки, баҳодирлардан кимки қилич чопишда ўзини кўрсатса, биринчи марта бўлса–ўнбоши, иккинчи марта ботирлик қилса–юзбоши, учинчи мартасида эса мингбоши қилиб тайинласинлар. Ўнбоши қўли остидагилардан бири ботирлик кўрсатса, биринчи галда уни ўнбоши қилсинлар. Қилич чопишда ўзини ҳимоя қила туриб кўзга ташланган аскарлар бундан истиснодир, чунки ҳўкиз ҳам сузишганда шохини ниқтайди. Шундай экан, сипоҳийнинг аслу насабига ҳам қараш лозим”-дея алоҳида таъкидлайди..

Агар мингбоши қилич зарби билан ғанимнинг бир фавж лашкарига шикаст етказса, уни биринчи амир этиб тайинланган. Биринчи амир ёв лашкари сафини бузиб, уларни тарқатиб, баҳодирлик кўрсатса, у иккинчи амирлик даражасига кўтарилган. Шунга ўхшаш, қайси амир ёв лашкари тўпини тўздириб, иш кўрсатар экан, уни ўз мартабасидан юқори кўтарилган. Сипоҳийлардан кимки астойдил қилич чопса, ойлиги оширилган. Қайси бир сипоҳий урушдан юз ўгириб қочса, уни жамиятдан маҳрум этганлар. Агар жангда у мажбуран чекинган бўлса, узрини қабул қилинган. Агар уни ваҳима босган бўлса, изза қилинган. Қайси сипоҳий, душман қаршисида қилич чопиб чиқса ва урушса уни тақдирлаб, инъом берилган. Бордию яралангандан кейин қочган бўлса, унга таҳсин ўқиб, яраланганини эътиборга олинган. Чунки у ғанимга ҳужум қилмаган такдирда ҳам, ёв ҳамласи вақтида жароҳатлангандир, яраси унинг не ҳолга тушганининг гувоҳидир.

Қайси бир сипоҳий ўзини кўрсатган бўлса, рағбатлантириб ҳақи адо этилган. Қайси бир сипоҳий хизматда юриб қарилик ёшига етаркан, уни ойлик-ҳакдан маҳрум этмасинлар ва мартабасидан туширмаганлар. Ҳеч бир сипоҳийнинг хизмати назардан четда қолмаган. Чунки улар давлат хизматида экан, боқий ҳаётларини фоний дунё накди учун аямаганининг ўзи ҳам инъомга ва моддий таъминотга лойиқлигини билдиради. Уни инъомидан маҳрум қилиб, хизматларини кўрсатмасалар, ноинсофлик қилган бўлинади.

“Тузуклар”да “Яна амр қилдимки, қайси бир амир ёки сипоҳийнинг менинг давлатим учун хизмати синггани аниқ бўлса–ғаним лашкарини синдирган, бирор мамлакатни забт этган ёки (жон-жаҳд билан) қилич чопишган бўлса, хизматини тақдирлаб, ҳақини адо қилсинлар. Ёши кекса сипоҳийларни ҳурматлаб, азиз тутсинлар. Улардан фойдали маслаҳатлар олсинлар, чунки уларнинг айтадиган гаплари ўз тажрибаларида кўриб, билганларидир. Уларни салтанат корхонасининг устунлари деб билсинлар. Улардан кейин ўғилларини ўринларига ўтқазсинлар”-дея алоҳида таъкидланган.

“Темур тузуклари”да “Яна амр қилдимки, ғаним томонидан қўлимизга ҳар қандай сипоҳий асир бўлиб тушса, уни ўлдирмасинлар. Унга ихтиёр берилсин. Агар навкарликни қабул қилса, навкар бўлсин; йўқ деса, уни озод этсинлар. Бунга мисол, мен қайсар билан урушда қўлга тушган тўрт минг румлик аскарни озод қилдим.

Ғаним сипоҳийларидан қайси бири ўз давлатининг тузини окдаб, бизга қарши қилич чопган, сўнгра ихтиёрий равишда ёки мажбур бўлиб, паноҳимизга келса, бундай аскарга ишониб, уни азиз тутсинлар. Чунки у ўз соҳибига вафодорлик қилиб, еган туз ҳақини оқлаган. Шунга ўхшаш, мен ҳам Шер Баҳромга нисбатан шундай қилдим. Амир Ҳусайн билан бўлган урушда у мен билан юзма-юз тўқнашиб, қилич чопишди; кейинроқ эса ўзи иложсизликдан менинг паноҳимга келганида, уни ҳурматладим”-дейди.

“Менгли Буға ҳам Балх урушида менга қарши лашкар тортди. Жанг бошланишидан аввал ўзим томонга оғдириш мақсадида унга хат юбордим. У эса Туғлуқ Темурхоннинг ҳақига кўрнамаклик қилмади ва менга қарши лашкар тортиб, эрларча жанг қилди. Охир-оқибат енгилди. Кейинчалик ўз ихтиёри билан ҳузуримга тиз чўкиб, паноҳ излаб келганда, унинг мартабасини улуғладим, илтифоту марҳаматлар кўрсатдим. Унга қилган иноятларим ҳақи ўртамиздан ўтган нохушликлар бутунлай унутилди. Йиғинларда унинг қилган баҳодирликларидан сўзлаб, офарин айтар эдим. Ўзи аслида эр йигит бўлгани учун менинг давлатимда ҳам кўп баҳодирлик кўрсатиб, мени мамнун этди. Озарбайжон урушида қора Юсуф билан тўқнашганимда, лашкарим оғир аҳволга тушиб қолди. Шунда у майдонда қора Юсуфнинг ўлган аскар бошлиқларидан бирининг бошини найза учига санчиб, баланд кўтарди ва лашкаримга қора Юсуфнинг боши деб, уни ўлдига чиқарди. Бундан лашкарим дадилланиб, жангга ташланди ва қора Юсуф лашкарининг ўртасига ҳужум қилиб, қора Юсуфни қочирди. Бу урушда қора Юсуф устидан қозонилган ғалабани Менгли Буға номига ёздирдим ва унинг мартабасини оширдим”.

Бу каби Амир Темурнинг кадрларни танлаш ва тақдирлаш усуллари кўп бўлиб биз бу ерда сизлар билан муҳокама қилиб ўрганиб борамиз деган умиддамиз.

Шунингдек, унинг мухолифатчилар бўйича тутган ишлари ҳам таҳсинга сазовордир.

У пайтларда мухолифатчилар қўшин тортиб очиқдан-очиқ майдонларда жанг қилишган. Улар давлатга қарши исёнлар кўтаришган ва Амир Темурнинг душманларидан мадад олиб уни йўқ қилишга ҳаракат қилишган. Бугунги исёнлар ҳам глобаллашиб уларнинг жанглари интернетда олиб борилмоқда. Амир Темур уларга хат ёзган, иқтидорлиларига катта-катта мансаблар берган, сотқинларини аёвсиз жазолаган. Бизда ҳам бугун мухолифдаги кучлар билан стол устида музокара олиб бориб, керак бўлса ҳар бири билан алоҳида-алоҳида гаплашиб уларнинг мақсадлари ва имкониятлари, садоқатларини аниқлашнинг иложи бўлармикан? Уларнинг ичида садоқатли, ватанпарвар, иқтидорлилари бўлса ватан равнақи йўлида улар ҳам хизмат қилсин. Амир Темурнинг энг яхши кадрлари орасида собиқ мухолифлари кўп эди.

Шоҳиста Ўлжаева

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube