Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мирзиёев танқидидан бир йил ўтиб Экологик ҳаракат партияга айланди

Мирзиёев танқидидан бир йил ўтиб Экологик ҳаракат партияга айланди
08 Ocak 2019 - 15:54 'да юкланди ва 337 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, 8 январь куни Тошкентдаги Халқаро савдо марказида Ўзбекистон экологик партиясининг таъсис қурултойи бўлиб ўтдиган. Шундай қилиб Ўзбекистондаги 4 та сиёсий партия – Ўзбекистон Халқ-демократик партияси, “Миллий тикланиш” демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси сафига Ўзбекистон экологик партияси ҳам қўшилди.

Янги партия Ўзбекистон Экологик ҳаракати негизида таъсис этилди.

Мазкур ҳаракат 2009 йилдан буён Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 15 та ўринга эга эди. Экологик ҳаракатга парламентдан жой берилиши Роғун ГЭСи қурилиши масаласида Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги келишмоқчилик авжга чиққан даврга тўғри келган.

Президент Мирзиёев 2017 йилнинг 22 декабрида биринчи марта мамлакат парламенти – Олий Мажлисга Мурожаати давомида Экологик ҳаракатга парламентдан махсус квота ажратишни танқид қилган эди.

“Ўйлайманки, барча сиёсий кучлар учун тенг шароитлар яратиш ва Экологик ҳаракат вакиллари учун квота ажратишдан воз кечиш вақти келди”, – деган эди ўз мурожаатномасида давлат раҳбари.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort