Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Президент қабули учун пикет қилган аёлнинг телефонидаги видеони ўчиришди

Президент қабули учун пикет қилган аёлнинг телефонидаги видеони ўчиришди
09 Ocak 2019 - 23:44 'да юкланди ва 587 марта ўқилди.

Тошкентда, президент қабулхонаси олдида, турли муаммолар билан вилоятлардан келган беш нафар аёлнинг пикети акс этган видео 9 январ куни тармоқда тарқалди.

«Элтуз» нашрининг ўрганишича, норозилик пикетига чиққан аёллар Ўзбекистоннинг Хоразм, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидан бўлиб, уларнинг талаблари ҳам турлича, аксарият ва маҳаллий амалдорларнинг уларга нисбатан ноҳақликларига оид бўлган.

Пикет иштирокчиси, 31 яшар Нафосат Оллашукурова «Элтуз» нашрига берган интервьюсида айнан унинг норозилигига маҳаллий ҳокимликнинг Урганчдаги ижара уйидан ҳайдаб чиқаргани сабаб бўлганини билдирди.

Шунингдек у 9 январь куни эрталаб милиция унинг телефонини олиб қўйиб, ундаги видеотасвирларни ўчириб ташлашгани ҳақида хабар берди.

«Видеоларни ИИБ ходимлари телефонимни олиб қўйиб ўчириб юборишларидан қўрқиб, шу заҳоти фбга ташлаб бордим. Сақлаб қолишга уриндим. Кутганимдек, улар телефонимни олиб қўйишди ва фбга қўйишга улгурмаган видеоларимни учириб ташлашди», дея ёзди Оллашукурова ўзининг фейсбукдаги саҳифасида.

У қўйишга улгурган фейсбукдаги бир нечта қисқа бўлаклардан иборат видеоларда президент маҳкамаси қўриқчиларининг аёллардан бирининг телефонини тортиб олишга уринаётгани, аёлларнинг қаршилик кўрсатишаётгани ҳам акс этган.

Видеодаги ёзувда бир аёл, милициянинг «Сиз кимсиз? Нега видеога олаяпсиз?» деган саволига «Президентимиз ҳар ким видеога олишга ва диктофонни қўшишга ҳаққи бор деб қўйдилар!» дея жавоб беради.

Ўзбекистонда ва бошқа кўпгина мамлакатларда президент қўриқчилари қиёфасини видеога олиниши тақиқланган.

Манба: Eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort