Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбек миллати ва тилига беҳурматлик қилган Азиза Умаровага жавоб

Ўзбек миллати ва тилига беҳурматлик қилган Азиза Умаровага жавоб
10 Ocak 2019 - 12:22 'да юкланди ва 622 марта ўқилди.

Чор Русияси ва ундан кейинги советлар босқинидан сўнг биз яшайдиган минтақа, Туркистоннинг тарихи янгидан, ғолиблар яъни Москва тарафидан Туркистон душманлари, қўли билан ёзилди. Советлардан сўнг Туркистоннинг меъросхўри бўлган Ўзбекистон устига яна коммунистлар келганидан сўнг, ўзбек тарихчилиги ўша совет даврида тўқилган сафсаталарга таяниб ўрганилди. Техника асрида эса, Туркистон ва олтмиш миллионлик ўзбек миллати ёғийлари интернетга ҳам совет даврида тўқилган уйдирмаларни жойлаштириб чиқдилар.

Мен, Азиза Умарова исмли шахсни танимайман, кимлиги ҳам қизиқтирмайди, лекин улуғ ўзбек миллати ва ота ватан бўлмиш Туркистон тарихи ҳақида ўша совет даврида ёзилган ювиндиларга таяниб пост қолдиргани сабабли ул кишига жавоб қайтариш лозим деб топдим, балки билмас, билмаса ўрганар деган ниятда.

Азиза сўз бошида номаълум бир италиялик сиёсатчининг “Биз Италияни яратдик, энди италияликларни яратамиз” сўзидан иқтибос келтириб, “Ўзбекистон ясама давлат” , “ўзбекларни ясаш керак” дея ишора қилди.

1.Қайғурманг, Ўзбек давлатчилиги кеча, руслар томонидан яратилмаган, илк Ўзбек давлати 1428 йили бугунги Қозоғистон ҳудудида Кўчманчи Ўзбеклар хони Абул Хайр Хон томонидан барпо этилган.

2.Ўзбек миллатини ҳам “яратиш”нинг кераги йўқ. Ўзбек миллати илк бора, Ўзбек Хон 1313 йили Олтин Ўрда империяси тахтига ўтириб “бугундан бошлаб Ўрда дини исломдир, халқи эса ўзбекдир” дея фармон бергандан сўнг “яратилган”.

3. Ўзбеклар уч катта Турк уруғидан ташкил топган. Булар Ўғуз, Қарлуқ ва Қипчоқлардир. Самарқанд ва Бухоро, Хоразм кентларига асос солган инсон – Алп Эртўнга (Афросиёб) бугун ўзбекларнинг таркибидаги Ўғузлар элига мансубдир. Бугунги ўзбек элининг ичидаги Ашина уруғи эса Кўктурк империясига асос солди.

Ўзбек уруғи бўлмиш Қарлуқлар эса Қорахонийлар империясига асос солди. Ўша барча империялар, Сибирдаги Ўзбеклар давлати халқи ҳам, унгача бўлган Кўктурклар ҳам, Қорахонийлар, Чингиз аскарлари, Темур ва унинг аскарлари, Хоразмшох халқи.. барчаси бир тилда, бугунги ўзбек туркчасида сўзлашишган, ўзбек тилида ёзишган. Улуғ битигимиз Қутадғу билик ҳам бугунги ўзбек тилида ёзилган.

4. Юқоридаги барча буюк империяларни қурганларнинг авлодлари бугун ўзбек миллати таркибида мужассамдир. Тарихимизни Ўзбек хондан олсак Сибирдан то Каспийгача, бўлган ҳудудга ўзбеклар даъво қила олади, Шайбоний империяси эса бутун Ўрта Осиёни ўз ичига олади.

Ўзбекистон сўзи руслар тарафидан яратилмаган, юқорида эслатганимдай, Ўзбек Хонлигидан меърос, ундан ташқари, расмий бўлмасада Ўрта Осиё руслар келмай туриб ҳам Ўзбекистон деб аталган. Бу ҳақда, 1735- йили тарихчи Абраахам Маас ёзган ва ўша пайтдаги Ўзбекистон харитасини бизларга қолдирган, қуйида Ўша Ўзбекистоннинг харитасини қолдираман.

5. Бугунги тожиклар бизга уйғурлардан кейинги ўта яқин миллат, тиллари форса бўлса ҳам. Тожик миллати советлар тарафидан қурилган Ўзбекистон ССРнинг таркибида ташкил қилинган Тожикистон АССР (автоном республика) халқи ўлароқ ўша Тожикистон автоном ҳудудида яшовчи аксари туркий бўлган ўзбекларни форслаштириш оқибатида яратилган. Улар ўзимизнинг бир парчамиз.

6. Ўзбекистон ўзбекларни миллий давлатчилигидир. Ўзбекнинг ўтмишини, давлатини, тилини ҳурмат қилган барча миллатлар Ўзбекистонда яшашга хақлидир. Ўзбекистонда давлат тили Ўзбек тилидир. Беш минг йиллик ўтмишга эга Ўзбек тили Ўзбекистонда ва қўшни Афғонистонда расмий тилдир. Буни эсда тутинг. Ҳозирча шу..

Яна айтганча.. дунёда 60 миллион ўзбек яшайди, уларни ярими Ўзбекистонда бўлса қолгани Ўзбекистонни атрофида, қалқон бўлиб Ўзбек давлатчилигини қўриқлаб турибди. Олтмиш миллионлик Ўзбек миллати Ўзбекистоннинг бир бутунлиги ва ҳудудий яҳлитлигига хавф туғдириш ниятида бўлганларга ҳам жим қараб турмайди.

Шошилганда қўполроқ ёзган бўлишим мумкин, лекин бор хақиқат шу.

Ҳурмат билан

Бахром Рахмон

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort