Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбек миллатининг фожеаси

Ўзбек миллатининг фожеаси
10 Ocak 2019 - 12:31 'да юкланди ва 858 марта ўқилди.

ЎЗБЕК МИЛЛАТИНИНГ ФОЖЕАСИ
(якуний тўртинчи мақола)

Инглизлар – қароқчи, руслар – ўғри бўлса-ю, биз туркийлар яхши бўлсак, нега биз улардан кўра хор бўлдик?
Маҳмуд Кошғарий ўзининг «Девону луғотит турк» асарида Расули Акрамдан бир ҳадис келтиради. Яъни, ул Зот «Турк тилини ўрганинглар, чунки уларнинг ҳукмронлиги минг йил давом этади» -дейдилар. Бу ҳадис Имом Бухорий ҳадислари тўпламидан жой олмаган бўлса-да тарихий хотиралар, бу гапнинг исботини кўрсатди.

Макка ва Мадина 1920 йилга қадар Туркия таркибида эди. Туркийларнинг араблар ҳукмронлигини тортиб олиши Абу Муслимдан бошланади десак кейинги минг йил ичида туркийлар Ҳиндистонни, Хитойни, ҳозирги Россия ҳудудини бошқариб келдилар.

XIX асрдан бошлаб туркийларнинг тубанликка шўнғиши бошланди. Қароқчи инглизлар ва ўғри руслар биз туркийлар ҳукмронлик қилган ҳудудни охирги икки юз йил ичида босиб олди Хитой мустақил бўлди, Ҳиндистон, Авғонистон қўлдан кетди. Русларга эса ўзимиз қарам бўлдик.

Нега бунча тубанликка тушиб кетдик?

Ахир насл-насабимиз тоза, иймонли эътиқодли, асосийси Қуръон Китоби тафсирчилари авлоди ўз отаси кимлигини билмайдиган ёки тан олмайдиган халқларга қарам бўлиб қолди?

Инглизларни мен қароқчи деганим йўқ. Буни ўзларининг фарзанди Марк Твен айтган. Мана унинг ўша гаплари:

«Мы – англосаксы, а когда англосаксу что-нибудь надобно, он идёт и берет». Если перевести эту выдающуюся декларацию (и чувства, в ней выраженные) на простой человеческий язык, она будет звучать примерно так: «Мы англичане и американцы – воры, разбойники и пираты, чем и гордимся».

Ҳа, шунақа!

Уларнинг қароқчи эканлигини ўзларининг ёзувчиси айтди. Лекин, тақдир ўйинини қарангки айнан шу Қароқчилар XX асрда қудратли, кучли давлат бўлди.

Русларни мен ўғри деганим йўқ! Бу гапни уларнинг ўз фарзанди, ёзувчиси М.Е.Салтиков-Шедрин айтди.

Мана унинг гаплари:

«Если я усну и проснусь через сто лет и меня спросят, что происходит в России, я отвечу: пьют и воруют».

Ҳа, шунақа!

Уларнинг ўғри эканлигини ўзларининг ёзувчиси айтди. Лекин, тақдир ўйинини қарангки айнан шу Ўғрилар XX асрда қудратли, кучли давлат бўлди.

Балким, айнан МаркТтвен, М.Салтиков-Шедриннинг айни шундай танқидий гапи ўша миллатларни ТАРАҚҚИЁТга чорлагандир?

Бўлиши мумкин. Чунки, давлатни бошқаришда «Миллий ғурур» ва «Уят» категориялари кўзга кўринмас, аммо жуда кучли ЕТАКЛОВчи куч. Миллий ғурур ва Уят мисоли дорбознинг Лангари ёки бир кишилик қайиқнинг эшкаги икки чети яполоқ қисми.

Демак инглиз-саксонлар Марк Твеннинг уялтиришидан кейин уйғониб яхши ишларга берилгандирлар? Руслар эса Салтиков-Шедриннинг уялтиришидан кейин қудратларини оширишга урингандирлар?

Лекин, Қуръон ва ҳадис илми бўйича яхшилар ҳеч қачон ёмонларга қарам бўлмайди. Вақтинча шундай ҳолат бўлади, аммо Аллоҳ бунга йўл қўймайди. Ўша золимларни «пахта билан ўраб», ғурурлантириб, довдиратиб, бирозгина кайф-сафо қилдириб, шундай секингина улоқтириб, тарих саҳнасидан тушириб юборади. Буни оддий ўзбек халқ тилида айтсак «Барибир ҳам Аллоҳнинг айтгани бўлади».

Марк Твен ва Салтиков-Шедрини бор мамлакатларнинг охирги 200 йил ичида илм-фан тараққиётига қўшган ҳиссаларини ҳам бир мушоҳада қилиб кўринг.Деярли ҳамма соҳада илғор ихтиролар қилиб юксалиб кетдилар.

Биттагина қароқчилар мамлакати вакили Фейсбук орқали бутун планетани қамраб олди-ю. Эпел компанияси ўзининг маҳсулоти билан кирмаган уй бормикан, дунёда. Бу ишни Россиялик ихтирочи Калашников ҳам аввал қилганди. Ахир дунёнинг қайси мамлакати бу қуролни сотиб олмади? Космос илми ҳам «қароқчи» ва «ўғрилар» қўлида.

Охирги икки юз йил ичида илм-фан, техника соҳасида дунёдаги ихтироларнинг неча фоизи ўзбеклар, туркийлар, мусулмонлар ҳиссасига тўғри келади?

Ҳисоблашга арзимайди ҳам!!!

Ваҳоланки, телевизор биринчи бўлиб Тошкентда ихтиро қилинганди!

Москва остонасига немис фашистлари бостириб келганда кислород дирижаблларни ихтиро қилган киши Раҳматуллаев деган ўзбек бўлган.

Академик Ҳабиб Абдуллаевнинг геология соҳасидаги бутун жаҳон илмий оламидаги кашфиёти ҳақида нима биламиз?

СССР Ёзувчилари Уюшмаси Раиси ўзбек ёзувчиси Ойбекнинг истеъдодини тан олганини биламизми? Алихонтўра Слғуний Чан Кай Ши армиясини тор-мор қилгани-ю, уни Уйғуристондан Сталин буйруғига асосан айнан ўзбеклар ўғирлаб келиб, уй қамоғига солганини биламизми? Аллоҳнинг қудратини қаранг-ки, доимий назорат остида бўлсада юраги иккита бу миллатдошимиз иккита буюк асар ёзди. Аллоҳ унинг мартабасини кўтарди ва Алихонтўра Соғунийни бутун мусулмон олами XX аср Имом Бухорийси деб тан олди. Ҳозир ҳам айнан ўзбеклар орасида шунақанги ихтирочи ва кашфиётчилар борки, биз уларни лоқайдлигимиз билан «ўлдиряпмиз».

Қайси миллатда бор турмаларда ҳам синмаган бз ёшли Шукрулло каби ёзувчи, ўз принциплари, ҳақиқатлари билан синмаган Гулчеҳра Нуриллаева каби шоира? Эврил Турон каби ёзувчи? Шароф Убайдуллаев, Исмат Хушев, Карим Баҳриев, Ҳамроқул Асқар, Малоҳат Эшонқулова, Гулзамон Акбар каби юраги катта журналист? Убайдулла Мингбоев каби адолатли Судья? Ахир уларнинг кўпининг ёши саксон бўляпти? Олтмишга кирган, етмишга кетаётган ватанпарвар инсонлар озмунчами? Нега уларнинг қадрига етмаяпмиз.

Қароқчи ва Ўғри миллатларда бўлсин эди, бунақа одамлар. Уларга қанақанги мартабалар-у, мансаблар берарди!

Ҳамма айб ўзимизда жаноблар!

Биз Адолат қилишда Қароқчидан ҳам, Ўғридан ҳам тубанмиз.

Ўша тубанлигимизнинг асосий томирини энди айтиш пайти келди.

Тайёрланинг совуқ сувни устингиздан ағдараман.

Бизда миллий ғурур ҳам, уят ҳам йўқ.

Чунки, икки юз йил олдин биз ароқ-виноданда ёмон нашавандлик қилардик. Ақл кетгач баччабозлик, фоҳишабозлик қилардик. Лекин уям ҳеч нарса эмас.

Биз «ҚАРОҚЧИ» ва «АРОҚХЎР ЎҒРИ»дан ҳам тубан иш қилардик.

Қароқчи ким?

ҚАРОҚЧИ – эск. Йўлтўсар, босқинчи (одат¬¬¬¬¬¬¬да тўда, гуруҳ бўлиб юрадиган бос¬қинчи).

Хўш ўғричи?

ЎҒРИ – Ўғирловчи, ўғрилик билан шу¬ғулланувчи шахс.

Гап шундаки қароқчи ҳам, ўғри ҳам ўзининг ёмон иш қилаётганини билади. Ҳатто, бу ишидан уялади ҳам.

Одамлардан қочиб юради.

Биз ўғирлик ҳам, қароқчилик ҳам қилардик. Уялмасдик. Чунки, бу ишни гуноҳ деб билмайдиган иш

ТАЛОНЧИлик билан шуғулланардик.

ТАЛОНЧИ – Талон қилувчи, таловчи, бос¬қинчи.

Буни айнан амалдорларимиз қиларди.

Улар куппа-кундуз куни сиз етиштирган маҳсулотни, молингизни тортиб олар, ҳаққини бермасди. Чунки унинг мансаби бўлгани туфайли уни ҳимоя қилувчи миршаблари, армияси бор эди. Қозилари ҳам шундай эди.

Халқ бунга кўнганди. Шунинг учун «Отангни ўлдирганга онангни бер» ёки «Онагни қози сўкса, дардингни кимга айтасан» деган ўзини ўзи юпатадиган мақолларни ўйлаб топганди.

Бухоро амири Қўқонга юриш қиларди. Ёнидаги мулласи фатво берарди «ўлжа ҳалол!!!» деб, навкарлар аёлларнинг номусига тегар, эрларни ўлдирар, болаларни қул қилиб бозорларда сотарди ва бу иш улар учун ҳалол эди. Ваҳоланки, улар талаган, қул қилган кишилар ҳам мусулмонлар, беш вақт намоз ўқийдиган кишилар, иймонли-эътиқодли аёллар, қиз-жувонлар эди.

Аллоҳ ҳам бир йил индамади, икки йил индамади, юз йил, балким ундан-да кўп сабр қилди. Охири бу ТАЛОНЧИЛИК тугамагач Ароқхўр, ўз келиб чиқиши кимданлигини билмайдиган, Ўғри, лекин бунчалик тубанликка бормайдиган Ўрисни юборди-да!!!

Ўрис нима қилди?

Амир Темурнинг қабрини очди. Аёлларимизни 1934 йилда Москвадаги Қизил Майдонда майка-труси билан парадда қатнаштирди.

1991 йилда Мустақил бўлдик.

Кейинчи?

Имом Бухорий масжидига келтирилган тилло ғиштларни таладик. Ўзбек аёллари тарихида биринчи бор мардикорликка чиқди. Энг шарманда ҳолат Дубайдаги меҳмонхона подиумларида меҳмонлар қучоғига кириш учун ўзларининг баданларини кўз-кўз қилиб айланди.

Мустақилликдан кейин яхши қилган ишимиз Автомашина тера бошладик. Ўриснинг Ладасидан сифатли тердик. Бунга гап йўқ. Аммо, уни одамларимизга сотишда яна эски касалимиз ТАЛОНЧИЛИК қилдик. Шапкани «муомала»га киритиб халқимизни таладик. Ўрисда бизнинг машина арзон, у ёқдан келтирсак икки баравар бож қўйдик. Натижада у ёқдан арзонга келтира олмадик, ўрисгаям керакмас экан. Ўрусияда минглаб олиб борган машиналаримиз минилмасдан чириб кетди.

Ҳар қандай ишни бузишга уятсиз даражада расво қилишга устамиз.

Кечагина ўзимизнинг шаҳарларни саёҳат қилайлик дедик. Аҳоли Самарқанд-у, Бухорога ёпирилди. Бухоро ҳақида кўзим тушмади-ю, ўша кунлари Самарқандда бир дона кабоб 30 минг, бир дона нон 5000 сўм бўлган экан.

Мени ташвишга соладиган битта нарса бор.

Ёғ, Дон, Газ соҳасида МЧЖлар пайдо бўлди. Бу дегани қайсидир фуқаро унинг эгаси бўлди дегани. Дарҳол бошқарув улар қўлига ўтди.

Бу янги талончилар тўдаси нималар қилаётганини дон топшираётган, пахта топшираётган фермерлардан сўранг.

Ёғ заводи қур, Газ комплекси қур, Дон, Ун заводи қур. Фақат ўзингни маблағингга қур!!!

Юз фоиз халқники, давлатники бўлган идора бошқарувига кириб олиб, фермернинг топшираётган ғалласини намликдан, сифатдан тарозидан уриб нималар қиляпсан муттаҳам!!! Ёғ заводларидаям шу гап!!! Газ соҳасида ҳам!!!

Бу янгибойларнинг улуши дарҳол ўзига қайтарилиб, юз фоиз давлат маблағига қурилган Ёғ, Ун заводлари, Нон комбинатлари, Газ комплекслари МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМИЯТ ихтиёрига берилиши керак!!!

АКС ҲОЛДА бундай АДОЛАТСИЗ тақсимот туфайли Аллоҳнинг ғазабини яна қўзғаб қўямиз. Аллоҳнинг ғазаби белгилари Биринчи пайтда ғалламиз ўсмай қолади, пахтамиз етишмайди, чигит чиқмайди, газ, нефт заҳираси йўқолиб қолади. Тилло-пилло ва бошқа ДАВЛАТ МОНОПОЛИЯси ҳам юз фоиз давлат ихтиёрида қолиши керак. Айниқса ЭНЕРГЕТИКА соҳаси. Чунки, ҳалиям талончилик ПСИХОЛОГИЯсидамиз!!!

Бу ҳамма соҳада бор!!!

Энг маданиятли соҳа ўқитувчилар.

Қайси мамлакатда ўқитувчига ойлик маош ортиқча тўланибди, қайтариб тўланг дейилади? Ортиқчаси нима? Қандайдир бир дафтарни тўлдирмаган бўп чиқади. Дарҳол пул ҳисоблагич Ғазначи ШАХ ва МОТ-дейди. Ўқитувчиларни мажбурий ҳашарга чиқариб, ободонлаштиришга ажратилган маблағни йўқ қилиб юбориш ҳам ТАЛОНЧИЛИК. Умуман меҳнатга ўз вақтида ҳақ бермаслик ёки кам тўлашлик ТАЛОНЧИЛИК. Нарх ошириш ҳам ТАЛОНЧИЛИК психологиямиз маҳсули. Пенсияларни ҳам одамларимиз қайтариб тўлади-ку.

Телевизорда телебошловчи Исроил бозоридаги сотувчидан «нега олмангиз арзон» деб сўради? У нима деди-я: Агар мен нархни оширсам, биродаримнинг киссасидаги пулини ўғирлаган бўламан?!

Ана маънавий тозаликка мисол. Сиз ҳайит байрамларимиздаги бозорларимиздаги нархларни кузатиб кўрганмисиз Нақ масжиднинг олдида нарсаларнинг қимматлашиб кетишига ҳайрон қоласиз. 1 август Тест синовлари куни таксичиларимизнинг ТАЛОНЧИЛИК БАЙРАМИ.

Хўш бу психологик ТЎСИҚни ҳатлаб ўта оламизми?

Менимча ўтса бўлади!!!

Бу масалага ечим Қуръонда бор.

Демак Воқеа сурасини ўқиймиз. Энг қизиқарлиси Рус тилида бу суранинг номи ЙИҚИЛАЁТГАНЛАР деб ажойиб таржима қилинган.

Сура 56. Падающее

1. Когда неотвратимое событие наступит –
2.Нет ни одной (души),
Которая в приход его не верит, –
3. Одних повергнув (в униженье),
Других почетом увенчав;
4. Когда (смертельной) дрожью сотрясется вся земля,
5.И горы раскрошатся в пыль,
6. Став рассыпающимся прахом;
7. И вы разделитесь на три потока,
8. Собратья правой стороны –
Кто ж эти правой стороны собратья?
9. Собратья левой стороны –
Кто ж эти левой стороны собратья?
10. И те, кто благочестием превосходил других,
11. Будут наиболее приближены (к Аллаху).
12. В Садах услады
13. Много первых (из далеко ушедших лет)
14. И лишь немногие – из поздних лет,
15. На ложах, золотом и кАмнями расшитых,
16. Облокотясь на них и обратясь лицом друг к другу.
17. Со всех сторон благоприятствовать им будут
Прекрасны отроки, навечно (молодые),
18. С кувшинами и чашами,
С бокалом чистого вина,
19. Который (им) ни боли головной, ни (тягот) опьяненья не доставит.
20. С плодами, что они (по вкусу) будут выбирать,
21. И мясом птиц из тех, что пожелают.
22. И чернооки, большеглазые девицы,
23. Подобно тщательно хранимым жемчугам,
24. Как воздаяние за их (земную) добродетель.

Бу ерда нимага эътиборингизни тортмоқчиман.

Демак Қиёмат юз бериб одамлар ўлгач, улар уч тоифага бўлинадилар.

Биринчиси ўнг томон вакиллари, булар жаннат эгалари бўлиб, улар Муҳаммад с.а.в. умматлари кўпчиликни ташкил қилади. Чап томон эгалари – дўзахга тушувчилар.

Учинчи тоифа энг тўрда жойлашади ва улар ҳаётда ҳам ПЕШҚАДАМ бўлган, жаннатда ҳам Аллоҳга яқин жойда ўтирадилар.

Булар ичида биз Муҳаммад с.а.в. умматлари камчиликни ташкил қиларканмиз? Бошқа дин вакиллари кўпчилик экан.

Бизнинг камчилик бўлишимизга сабаб нима?

Агар Тўрда ҳаётида Пешқадам бўлганлар ўтирса, ҳаётда Пассив бўлганлар пастроғда ўтирадиларда.

Диний уламоларимиз 124.000 пайғамбар ўтган, ўша ўтганларнинг кўпчилик умматлари Пешқадамлар бўлган деб тушунтиришиб, бизни яна хотиржамликка чақириб қўйишади.

Аммо, мен бундай деб ўйламайман.

Битта насроний миллиардер 100.000 кишига иш топиб берса-ю, унинг орқасидан уч юз минг банда фаровон яшаса ва ўша миллиардер ўлимидан олдин Аллоҳ ягона деса менимча у ана шу ПЕШҚАДАМлар ҳисобига киради. Бирон бир адвокат, терговчи, судья нотўғри айблар билан ўлим жазосига Ҳукм қилинган шахснинг ҳаётини сақлаб қолса-ю, ўлимидан олдин Аллоҳ битта деб ўлса уям шу жумлага киради.

Биздаги намунавий мусулмонларни олайлик. Беш вақт намоз ўқийди, бировнинг ҳақини емайди. Ёлғон гапирмайди. Чорвачилик ёки боғдорчилик билан кун кўради. Давлат, жамият ишига аралашмайди, раҳбарлик қилмайди, ишчи ўрин яратмайди, бошқаларнинг ишига аралашмайди. Бундай киши.

Пешқадамми?

Пешқадамликка даъво қилаётган уламоларнинг топиш тутиш манбаси нима?

Мен бошқа диндаги ПЕШҚАДАМларга ҳавас қилинг демоқчи эмасман.

Сиз яхшилик қилишда ўтинг ва ҳаётда ҳам, Қиёматдан кейин ҳам ПЕШҚАДАМ БЎЛИНГ!!!

Ана шунда боболаримиздан қолган ТАЛОНЧИЛИК иллатидан қутилиб, кучли миллат ва давлат қура оламиз ин ша Аллоҳ!!!

P.S. Бу гаплар сизларга яхши кўриниш, ақл ўргатиш учун айтилмади. Булар ҳаммаси Аллоҳим розилиги учун, Пешқадамлар қаторига мени олиши учун ёзилди.

Анвар Шукуров

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • Раъно Раҳмонберди қизи ;

    Муаллиф мулоҳазалари ва таклифларини Президентимизнинг катта йиғинларда ўқийдиган маърузаларига киритиш керак. Менимча талончилик ва ўғирликдан халос бўлиш, маънавий соғломликка эришишнинг бирдан бир йўли аччиқ ҳақиқатни тан олишимиздан бошқа чора қолмабди…

    13/01/2019 00:19
  • Ural ;

    Alloh sizdan rozi bo’lsin. Allohning yo’lidan o’zga har qanday yo’l kesikdir va oxiri voydir!

    11/01/2019 03:01
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort