Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Паспорт шунчаки ҳужжат эмасми?

Паспорт шунчаки ҳужжат эмасми?
10 Ocak 2019 - 12:59 'да юкланди ва 493 марта ўқилди.

Ҳозирда дунё бўйлаб миллионлаб одамлар айни ишга қўл урмоқда – паспортининг четга чиқишга яроқли экани ёки йўқлигини текширмоқда.

Паспортлар айни вақтда қизғин сиёсий муҳокамаларга сабаб бўлиб турибди – уларни хориж эшикларини очувчи ёки бир вақтнинг ўзида фуқаронинг эркин ҳаракатланишини чекловчи ҳужжат сифатида кўрадилар.

Паспорт деган муҳим ҳужжатнинг қандай қилиб ҳаётимиздан чуқур ўрин эгаллагани тарихи жуда қизиқ. Қуйида паспорт ҳақида ҳеч қачон эшитмаган фактлар билан танишишингиз мумкин.

1. Скандинавия давлатлари паспортида… Шимол ёғдусини кўришингиз мумкин

Northern lights blazing over lake Thingvellir national park in Iceland

Агар бирор Скандинавия давлати паспортини ултрабинафша нурга тутсангиз, унинг қоғозида камалакдек товланаётган Шимол ёғдуси пайдо бўлади.

2. Биринчи паспорт Инжилда келган

Tattered pages of a 300 years old book

Инжилда Форс шоҳи Артаксеркс I мулозимларидан бирига Иуда (тахминан ҳозирги Исроил) ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатланиши учун расмий хат тақдим этадиган саҳна бор.

3. Паспортлардаги илк фотосуратлар Биринчи Жаҳон Урушидан сўнг пайдо бўлган

Passport photo

Германия манфаатига хизмат қилаётган жосус сохта Америка паспортида Британия ҳудудига киргандан сўнг, яъни Биринчи Жаҳон Уруши бошланишидан кейингина фотосуратлар паспорт учун асосий талаблардан бирига айланган.

4. Вазн ташладингизми? Унда янги паспорт олинг

A young couple taking a selfie, they are using a moustache prop

АҚШда шахс семирса ёки озса, юзини жиддийроқ пластик операция қилдирса ёки татту, пирсинг кабилар билан юзини безаса ёки уларни олдириб ташласа, паспортидаги суратни янгилаши зарур бўлади.

5. Бир вақтлар паспорт учун оилавий суратлар ҳам қабул қилинган

Antique photograph of group of Singhalese

Паспортларда суратлар пайдо бўлган илк даврларда ўзингизга ёққан суратни шахсни тасдиқловчи ҳужжат учун юборишингиз мумкин бўлган. Ҳаттоки, гуруҳ бўлиб тушилган оилавий суратлар ҳам қабул қилинаверган.

6. Муддати тугашидан олти ой олдин паспортингизни янгиланг

Close up to passport pages with visa stamps and dates

Саёҳат қилишдан олдин паспортингизнинг муддати қачон тугашини диққат билан яна бир бор кўздан кечиринг.

Баъзи давлатлар, жумладан, аксар Европа давлатлари ўз ҳудудига кириб келганингиздан сўнг паспортингизнинг эскириш муддати камида 90 кун бўлишини сўраши мумкин.

Бу талаб Хитой, Индонезия, Россия, Саудия Арабистони ва бошқа давлатларда олти ойга тенг.

Шундай экан, саёҳатга чиқишдан олдин бораётган давлатингиз талаблари ва паспортингизни муддатини қайта текшириб олинг. Ахир бегона юртда паспорт бошоғриғи билан қолиб кетишни ким ҳам истайди.

7. Квинсленд орқали Австралияга киришда паспорт талаб этилмайди…

Friends holding the world

Бироқ бунинг учун сиз Папуа Янги Гвинеяда соҳилларида жойлашган тўққизта махсус қишлоқдан бирида доимий яшашингиз лозим.

Бу тартиб Папуа Янги Гвинея мустақилликни қўлга киритган вақтда имзоланган келишувнинг бир қисми сифатида жорий этилган.

8. Ватиканда ҳеч қандай иммиграция назорати мавжуд эмас

General view of the Vatican at sunset, with people and motorbikes in the foreground

Ватиканда бирор иммиграция назоратини учратмайсиз, аммо Папанинг ўзи Ватиканнинг биринчи рақамли паспортига эгалик қилади.

9. Кўплаб америкаликлар қўлида паспорт йўқ

US passport and airline tickets

АҚШ Давлат Департаменти берган маълумотга кўра, Америкада 121,512,341 фуқарога паспорт берилган. Айни вақтда мамлакат аҳолиси 321,362,789 нафарни ташкил этади.

10. Тонга паспортларини сотиб юборган

Tonga passport

Тинч Уммонида жойлашган Тонга қироллигининг марҳум қироли Тауфааҳау Тупу IV мамлакат қўшимча даромад кўриши учун хорижий шахсларга Тонга паспортларининг ҳар бирини $20 мингдан сотиб юборган.

11. Финландия ва Словения паспортлари ажойиб хусусиятга эга

An 1800s small hand-held flip-book device - using a lever to flip over separate pictures to give the illusion of movement. Each filoscope contained a hundred or so frames reproduced from a professional film,

Агар сиз аэропортда зерикиб ўтирган Финландия ёки Словения фуқароси бўлсангиз, у ҳолда қўл остингизда кўнгилни кўтарувчи ажойиб эрмак турибди. Бу – паспортингиз.

Агар ушбу паспортлар варақларини олдинга қараб бирма-бир варақлаб чиқсангиз, улардаги сурат ҳаракатлана бошлайди.

12. Никарагуа паспорти – дунёда сохталаштирилиши энг қийин ҳужжат

Two blue Nicaraguan passports on a table

Никарагуа паспорти голограммалар, сув белгилари каби 89 хил хавфсизлик хусусиятлари билан ҳимояланган. Натижада, у дунёдаги сохталаштирилиши энг қийин ҳужжат сифатида эътироф этилган.

13. Буюк Британия қироличасининг ҳеч қандай паспорти йўқ

Queen Elizabeth II on board of a boat in Malta

Қиролича Елизавета II қаерга борса, ўзи билан паспорт олиб юриш муаммосидан фориғ бўлган. Унинг ўзи қолган фуқароларга паспорт берадиган шахсдир, шу сабаб бирор шахсни тасдиқловчи ҳужжатга эҳтиёж сезмайди.

Аммо у бир қатор махфий ҳужжатларга эга.

Қироличанинг хабарчилари бутун дунё бўйлаб мазкур махфий ҳужжатларни айтилган манзилга етказади ва ҳужжатлар ўз паспортига эга.

Айтишларича, ҳозирда 15 та ана шундай паспорт мавжуд экан.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort