Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мирзиёев Каримов даврида ривожланиш бўлганини савол остига олди

Мирзиёев Каримов даврида ривожланиш бўлганини савол остига олди
11 Ocak 2019 - 19:05 'да юкланди ва 682 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Самарқанддаги ҳокимлик йилларини эслаган Президент Шавкат Мирзиёев кўп ишлаганига қарамай, марказий ҳукуматдан маҳаллий бюджетга пул ундиролмаганини айтган.

“Ишлаган ҳам бир даражада, ишламаган ҳам бир даражада эди. Бунақада, рақобат бўлмаса, ривожланиш бўлармиди?”, – деган президент Самарқанд вилоятига сафари чоғида.

Президент ўтган 27 йил давомида маҳаллий бюджетларга “бир тийин ҳам пул берилмаганини” танқид қилган.

Kun. uz нашри Мирзиёевнинг халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқидан иқтибос келтирган.

“Ҳудудларда аҳвол қийин. Вазиятни яхшилаш учун туманларга инвестиция кириши керак. Маҳаллий бюджетда пул бўлиши керак. Иштихонда аҳолининг яшаш шароитлари қачон яхшиланади? Туманда катта-катта корхоналар очилса, маҳаллий бюджетга пул тушса. Шунда йўл ҳам тузалади, шифохона ҳам, мактаб ҳам бўлади, свет ҳам бўлади, кўмир ҳам бўлади. Ҳаммаси бўлади. Лекин биз 27 йил маҳаллий бюджетга бир тийин пул бермай келганмиз. Мен ҳам Самарқандга ҳоким бўлганман, кўп ҳаракат қилардик, қўшимча ҳам ишлардик, лекин пул берилмасди. Ишлаган ҳам бир даражада, ишламаган ҳам бир даражада эди. Бунақада, рақобат бўлмаса, ривожланиш бўлармиди?”, -деган давлат раҳбари.

Президентга кўра, эндиликда бу тизим ўзгармоқда.

“Республика бўйича 5,5 трлн сўм маҳаллий бюджетларга қоладиган бўлди. Пул бўлса, ривожланиш бўлади”, – деб айтган Мирзиёев.

У аҳоли турмуши ва ижтимоий аҳвол аянчли эканига яна бир марта эътибор қаратган.

“Мактабларда парта йўқ, одамларнинг томидан сув ўтиб ётибди, свет йўқ. Буларга кўз юмиб бўлмайди”.

Президентнинг айтишича, вазиятни ўзгартиришнинг ягона йўли ҳудудларга инвестиция жалб қилиш.

“Туманларга ташқаридан инвестиция олиб кириб, ишчи ўринлари қилсак, шунда бюджетга пул тушади. Пахта қиламан, ғалла қиламан деб ўтирсак бўлмайди”, – деб айтган Мирзиёев.

У қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар давом этиши, пахта етиштириш хусусий бўлишини таъкидлаган.

“Пахта заводиям ўзиники бўлади, ёғ заводиям ўзиники бўлади. Шундай қилмасак, иқтисодиётни жойига қўя олмаймиз.Мен қанча вақт ҳоким бўлган бўлсам, фақат пахта билан шуғулланганман. Фақат пахта.Энди ҳокимлар ижтимоий соҳа билан, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш билан шуғулланади”, – дея президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz нашри.

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовдан қолган бошқарув тизими, ижтимоий тартиб ва марказлашган иқтисод ҳамда коррупция, шунингдек, ички ва ташқи сиёсатни аёвсиз танқид қилиб келади.

Аммо у ҳозирга қадар бу сиёсатнинг бошида турган шахсни тўғридан-тўғри танқид қилмаган.

Тошкент ва Самарқандда Ислом Каримов ҳайкаллари қўйилган, Тошкент халқаро аэропорти марҳум президент номи билан аталади.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Улугбек ;

    “Республика бўйича 5,5 трлн сўм маҳаллий бюджетларга …..

    Qiziq: 5,5 трлн сўм bu tahminan 650.000.000 $ degani.
    Bu ham hech narsa emas!

    12/01/2019 05:38
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort