Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Нотўғри овқатланишдан ўлаётганлар сони бўйича Ўзбекистон дунёда етакчи

Нотўғри овқатланишдан ўлаётганлар сони бўйича Ўзбекистон дунёда етакчи
12 Ocak 2019 - 21:57 'да юкланди ва 383 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, зарарли овқатланиш сабабли энг юқори ўлим даражаси Ўзбекистонда қайд этилган. Германиядаги Фридрих Шиллер университети олимлари тузган рейтингда собиқ совет ўлкалари биринчи ўн бир ўринни эгаллади. Ҳисобот муаллифларига кўра, бу ўлкаларда одамлар ҳаддан зиёд туз истеъмол қилиши ва сабзавот кам ейиши оқибатида ҳаётдан эрта кўз юммоқда.

Германиядаги Фридрих Шиллер номидаги университет олимлари 1990 йилдан 2016 йилгача бўлган даврда ўтказган тадқиқот натижасига кўра, Ўзбекистонда нотўғри овқатланиш оқибатида ҳар 100 минг кишидан 394 киши ҳаётдан кўз юмган.

Рейтингда собиқ совет ўлкалари биринчи ўн бир ўринни эгаллади. ​Нотўғри овқатланиш туфайли ўлим даражаси бўйича Туркманистон ҳамда Қирғизистон Ўзбекистондан кейин иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.

Улардан кейин Украина, Молдова, Озарбайжон, Беларус, Тожикистон ва Қозоғистон жойлашди.

МДҲ давлатлари нотўғри овқатланишда етакчи.
МДҲ давлатлари нотўғри овқатланишда етакчи.

Россия ҳар 100 минг кишига 291та ўлим ҳолати кўрсаткичи билан ўнталикни якунлади.

Ҳисобот муаллифларига кўра, бу ўлкаларда одамлар ҳаддан зиёд туз истеъмол қилиши сабзавот кам ейиши оқибатида ҳаётдан эрта кўз юммоқда.

Ғарбий Европа нотўғри овқатланиш бўйича энг ёмон аҳвол Германияда қайд этилди.

Испания, Исроил ва Франция аҳолиси эса энг тўғри овқатланишга риоя қилади.

Бу мамлакатларда ҳар 100 минг кишидан 43-46 инсон нотўғри овқатланиш одати туфайли ҳаётдан кўз юмган.

Ғарбий Европа нотўғри овқатланиш бўйича энг ёмон аҳвол Германияда қайд этилди.
Ғарбий Европа нотўғри овқатланиш бўйича энг ёмон аҳвол Германияда қайд этилди.

Ҳисоботда қайд этилишича, 2016 йилда нотўғри овқатланиш Европадаги ўлим ҳолатларининг ярмига сабаб бўлган.

Минтақада яшовчи икки миллиондан ортиқ киши озиқ-овқатдаги туз миқдори юқори экани ва сабзавот, ёнғоқлар ҳамда донли маҳсулотлар истеъмолининг камлиги туфайли келиб чиққан касалликлар қурбонига айланди.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort