Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Аҳмад ибн Муҳаммад ас-Соғоний Устурлобий ким бўлган?

Аҳмад ибн Муҳаммад ас-Соғоний Устурлобий ким бўлган?
14 Ocak 2019 - 10:00 'да юкланди ва 524 марта ўқилди.

Биз ўрта аср Шарқ алломаларининг баъзиларинигина биламиз холос. Ҳолбуки, юртимиздан Ал-Беруний, ал-Хоразмий, ал-Фарғоний, Ибн Сино, имом Бухорий, ат-Термизий каби бизга маълум бўлмаган қомусий олимлар талайгина.

Шулардан бири Аҳмад ибн Муҳаммад ас-Соғоний Устурлобийдир. Абу Исо Ат-Термизий бу инсоннинг катта тоғаларидан бири, Ҳаким Термизийнинг акасининг ўғли ҳисобланади. Бундан англашиладики, Ҳаким ат-Термизий бу инсоннинг амакилари бўлган.

Дастлаб радиога тўғридан тўғри мулоқотга чақиришганда боришни истамадим. Сабаб “бошқа Термизийлар билан фаолиятларини чалкаштириб юбораман” деб чўчидим. Хали бу инсон ҳақидаги билимларим тўлиқ эмас эди. Мен уларга “шу мавзу билан шуғулланган мутахассисларга мурожаат қилинглар” дедим.

Улар “фамилянгиз ёзиб қўйилди, эълонлар кетмоқда” деганларидан кейин ноилож астойидил у киши ҳақидаги маълумотларни ўрганишга тушдим. Аҳмад ибн Муҳаммад ас-Соғуний Устурлобий Абу Исо ат-Термизийнинг опаси ёки синглисими Танзилахондан тарқалган экан. Шайх Муҳаммад қизини Башир Термизийнинг ўғли Хошим Термизийга турмушга берган экан. Танзила момодан Сонур ва Ал-Ҳаким ат-Термизий туғилган эканлар. Олимнинг маълумотларига кўра, Танзила момо жуда ҳам билимли, зиёли, оқила ва доно аёл бўлган. Бундан чиқадики, Термизийлар битта сулолага бориб тақаляпти. Термизий, Қирққизу академиясини тузган аёллар ҳам бир сулоланинг давомчилари бўлган. Бу фактларни ўқиб, ўша даврда Термизийлар сулоласи Чағониёнда катта ўрин тутгани, бу ер маънавий-маърифий масканга айланганини англашимиз мумкин.

Биз яхши биламизки, Шерободда “Қирққиз академияси”ҳам очилган. Унда қирқ мамлакатдан келган қирқ нафар малика таҳсил олган ва ўз юртларига қайтиб илм муассасаларини очганлар. Демак, Ат-Термизийнинг қизи Ҳурайдайи Даврона ва жияни Руҳайда бинти Варроқ ҳам Термизий олималардан бўлган. Негадир биз мана шу каби зукко олималарнинг тарихларини яхши билмаймиз.

Аҳмад ибн Муҳаммад ас-Соғоний Устурлобий жуда кучли мунажжим, математик, табиб, ҳадисшунос олим бўлган. У киши Тибетдан, Хитойдан, дунёнинг турли бурчакларидан келган 36 нафар мунажжимга бошчилик қилганлар ва осмон жисмларининг ҳаракат ва холатларини белгилаб, ўлчаш ишларини олиб бориб фанда катта илмий кашфиётлар амалга оширганлар. Маълумотларга кўра тибетлик олим Югай Ли Аҳмад Устурлобийга шогирд тушган. У яширинча Буддага сиғина бошлаганини билиб қолган Соғоний уни шогирдликдан озод этгандан кейин мана шу обсерваторияни ўша шогирди ёқиб юборган экан. Маълумотларга кўра, ўша олов бир йил давомида тўхтамаган, ҳатто дарё суви ҳам исиб кетган экан. Унинг ўрнида куйганлиги сабабли қора тепалик пайдо бўлганлиги сабабли, кейинчалик Қоратепа номини олган экан.

Чағониён араб манбаларида “Соғониён”, форс манбаларида “Чоғониён” дейилган. Баъзан уни Чағонруд ҳам дейишган. Бу жуда мўъжизага бой жой бўлиб, бежизга Далварзин, Қоратепалар жойлашмаган. Демак илгариги инсонларнинг давлатчилик пойтахти танлашда ҳам махсус илмлари бўлган.

Шерободдаги “Қирққиз дорилфунуни, 36 мунажжимни бирлаштирган астрология мактаби, Аҳмад Соғонийнинг ўзининг уларга раҳбарлик қилганини инобатга олсак бу ерда катта бир тарих борлигини англашимиз мумкин. Бугун Термизийлар сулоласини чуқурроқ ўрганиш, уларнинг ўзаро қариндошлиги, бир сулола вакили эканлигини тарихий фактлар билан исботлаш керак.

Бизнингча, Аҳмад Соғонийнинг отаси Сонур вафотидан кейин уни Ҳаким ат-Термизий ўз тарбияси остига олгани ҳам унинг илмий салоҳиятига таъсир кўрсатган. У ўзи яшаган муҳит остида бўлган ва олим сифатида шаклланган. Устурлоб ясашда моҳир бўлгани учун ҳам тарихда у Устурлобий номи билан машҳур бўлган.

Маълумотларга кўра, Беруний ҳам унинг кашфиётларидан кенг фойдаланган. Устурлобий араб халифалигида мунажжимларнинг ишларини кўриб чиқиб, хато-камчиликларини тўғрилаган, ўзи қўшимчалар киритган. Бундан англашиладики, Аҳмад Соғоний нафақат Ўрта Осиё, балки, бутун Шарқ оламида, мусулмон Ренессанси, дунё илм-фани тараққиётида муҳим ўрин тутади.

У кишининг ҳадисшунослигини ўрганиб, ҳайратланасан киши. Ўша даврда ҳам мутассиблик бўлган, у киши олим ва маънавиятчи сифатида бу холатларга жим қараб тура олмаган ва уларга қарши курашган эканлар. Ҳадисшуносликда ҳам катта муваффақиятларга эришган эканлар. Бизда ҳам Ваҳҳобийлик, Ҳизбут-таҳрир каби оқимлар бўлгани каби ўша даврда ҳам оқимлар бўлган экан. Демак, ғоялар кураши доимо бўлиб келган экан-да, тўғрими?

Ўша пайтда “Гуруч мендандир, мен гуручдандирман” деган ҳадис ҳам тарқалган экан. “Агар гуруч инсондан бўлганда, у инсоний қиёфага эга бўларди, юрарди” деб шу қадар чиройли таърифлаган ва бу ҳадисни инкор этганлар.

Ўша даврда “ҳеч нарса яратманглар” деган ҳадис ҳам тарқалган экан. Аслида инсонни билими, яратиш фазилати учун Яратган ҳам юқори даражага кўтармаганми? Демак, ғоялар кураши ҳам инсон билан ёнма-ён ривожланиб келяпти. Бу инсоннинг ҳатти-ҳаракатларига қараб “Ҳамма даврларда ҳам саҳиҳ ва носаҳиҳ хадисларга қараш керак экан”, деб қолдим.

Бундан чиқадики, “олимлар бу масалага катта эътибор беришлари керак. Кейин Ҳаким ат-Термизий атрофида қурилган астрономия марказининг жойи ҳам аниқланиши, чет элларда сақланаётган китоблари ҳам жамланиши ва бу ҳақда халқаро илмий анжуманлар ўтказилиши керак” деб ҳисоблайман.

Зеро, дунё илмини тебратган Термизийлар тарихи, Қирққиз дорилфунуни ҳам холис ва чуқур ўрганишга муҳтож мавзулардандир.

Шоҳиста Ўлжаева

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube