Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Нуротанинг халқпарвар ҳокими

Нуротанинг халқпарвар ҳокими
15 Ocak 2019 - 8:00 'да юкланди ва 712 марта ўқилди.

Жаннатмонанд юртимиз, заҳматкаш халқимиз қанча босқин ва зулмларга дуч келмасин, ҳамиша бу элдан халқ фидойилари, буюк давлат арбоблари етишиб чиққан ва миллий давлатчилик анъаналарини давом эттираверган. Давр талаби ўзбек миллий давлатчилиги ривожи учун ҳисса қўшган, Ватаннинг асл фарзандларининг юрт истиқболи йўлидаги хизматлари, уларнинг ҳаёти ва фаолиятини кенгроқ илмий тадқиқ этиш заруриятини ҳам қўймоқда.

Маълумки, ўзбек хонликлари ичида Бухоро амирлиги ўзининг давлат бошқарув усулига кўра монархия давлати бўлиб, унда ўта мукаммал девонлар тизими шаклланган эди. Амир давлатни ўзи ишонган энг олий тоифадаги амалдорлар (аркони давлат) ва нуфузли қабилаларнинг бошлиқлари билан ҳисоблашиб идора қилган. Миллий давлатчилик анъаналари асосида аниқ тақсимланган мансаблар ва амалдорларнинг давлат олдидаги масъулияти, амирликнинг ўзига хос ривожини таъминлаган.

Марказий ҳокимиятда энг катта давлат лавозими – хон Аркида яшовчи қушбеги (вазири бузрук), яъни Бош вазир эди. Амирликда тўқсабодан бошлаб олий мансаб ҳисобланган ва мазкур мансаб эгалари вилоят ҳокимлари вазифасида ишлашга ҳақли эдилар. Амалдор ном (мансаб) ила машҳур бўлган. Масалан: чеҳраоғабоши, мироббоши, агар бекзода бек авлоди бўлса аввало, тунқатор, кейин жибачи, бекзода бўлмаса икки амалдан сўнг, тунқатор, сўнг жибачи, қаровулбеги, мирохур, тўқсабо, эшикоғабоши, бий, парвоначи, додхох, кичик иноқ, катта иноқ, девонбеги, қушбеги, оталиқ даражаларига кўтарилишлари мумкин бўлган.

Тўқсабо -ушбу амал эгаси амир дастурхони устига идиш-товоқларни тартиб билан қўйиб, амирга шарбат, айрон ва яхна ичимлик қуйиб берарди. Амир мажлиси дастурхонини назорат қилиб, Харқонруд туманининг ҳокимлиги ва мироблиги ҳам унинг қўлида эди. Мирза Мунший- Тўқсабо мансабидаги амирнинг шахсий котиби ҳисобланган.Мирза Мушриф эса иккинчи даражали Тўқсабо мансабидаги котиб даражасида бўлган. Ҳарбий ҳаракатлар чоғида тўқсабо амир туғини (байроғини) кўтариб юришдек олий вазифани адо этар эди.

Тарихчи олим А.Маликовнинг ёзишича амирликда мансабларнинг йирик уруғлар ўртасида тақсимланиш анъанаси ҳам сақланиб қолган. Унга кўра тўқсабо мансабида асосан қўнғирот уруғидан етишиб чиққан намоёндалар фаолият юритган. Тўқсабонинг хазинадан оладиган бир йиллик даромади 280 рубл ва 640 пуд дон (бир пуд 16 кг.) ҳажмини ташкил этган.

Шунингдек, тўқсоба — ўзларининг туғига эга бўлган ҳарбий дастанинг бошлиғи (Бухорода VII даражали мансабдор) ҳисобланган. Ҳарбий унвонларни қуйидан юқорига санаб ўтадиган бўлсак бу ҳол қуйидагича кўриниш олади: 1. Чеҳраоғаси. 2. Жибачи. 3. Мирзабоши. 4. Қоровулбеги. 5. Мирохур. 6. Тўқсабо. 7. Эшикоғабоши. 8. Бий. 9. Додхоҳ. 10. Иноқ. 11. Парвоначи. 12. Қушбеги. 13. Оталиқ.

Д. Логофет тўлиқ асосга эга бўлмасада Бухоро амирлигидаги мансабларни қуйидагича қиёслайди. Мирохур-капитан, тўқсабо – подполковник, додхоҳ – генерал майор, иноқ –генерал лейтенант.

Бухоро амирлигида узоқ йиллар “тўқсабо” лавозимида ишлаган кишилардан бири бу Муҳаммат Тўқсабо эди. Кейинги йилларда ушбу тарихий шахс –давлат арбобининг ижтимоий сиёсий ва маданий соҳалардаги фаолияти билан боғлиқ маълумотларни халққа танитишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Муҳаммат тўқсабо фаолияти билан боғлиқ кўплаб васиқа ва бошқа ноёб хужжатлар мавжуд бўлиб, улардан баъзилари шўролар давридаги тўс-тўполонларда йўқотилган. Сақланиб қолганларининг кўпчилиги яширин жойларда сақланганлиги учун ўз аслини йўқотган ва ўқиб бўлмас ҳолатга келган. Мавжуд хужжатлар эса ўз тикланиш ва ўрганилиш вақтини кутиб ётибди.

Муҳаммат, Нурота беклиги, Қувкалла қишлоғида яшовчи қўнғирот қабиласининг, ўқтамғали, бўгажили-чўмичли уруғи, қопой тўпидан бўлган мулло Довул оиласида тахминан 1829-1830 йилларда, тўнғич фарзанд бўлиб дунёга келган. Мулло Қиёт ўғли, мулло Довул халқ орасида камтарин, диний илмлардан яхшигина ҳабардор киши сифатида танилган. Мухамматнинг онаси эса бўгажили-чўмичли уруғи, шўрлиқ тўпидаги, Назар қавми бойларидан бирининг қизи бўлган.

Оиласи ва қашлоғидаги бошланғич мактабда илк саводини чиқарган Муҳаммат кейинчалик Бухородаги Мирараб мадрасасини тугатган. Ана шу талабалик давридаёқ Муҳаммат, кенг дунёқараши ва билимдонлиги билан танилган ва шу сабабли, давлат девонхонасига ишга олинадиганлар рўйхатига тушган.

Ўз иқтидори, интилиши ва берилган топшириқларни бекаму кўст адо этиши билан Муҳаммат амирлик амалдорларининг ҳам назарига тушади. Шунингдек, у кишининг мансаб поғоналарига чиқиб боришида амирликда ўзининг мохир ва мард жангчи эканлиги билан танилган Умрзоқ юзбошининг хизматлари ҳам катта бўлган. Ўта кучли иқтидори, турли хил беллашув ва мусобоқаларда орттирган обрўси туфайли Муҳаммат аста-секин амирлик саройида танилиб боради.

Шундай вақтларда юрт озодлиги хавф остида қола бошлайди, Россия мустамлакачилари тобора яқинлашиб келаётган бир пайтда Муҳаммат ҳам душманга қарши жангга юборилади. Бу пайтда у амирликда соқчи лавозимида бўлиб Жиззах яқинида душман билан бўлган тенгсиз жангда, рақиб қуршовида қолган, амирликда энг кўзга кўринган амалдорлардан бири бўлган Назар Додҳоҳни жанг майдонидан олиб чиқиб кетади. Кейинги жангларда ҳам қаҳромонлик намуналарини кўрсатади.

Жангларда кўрсатган мардлиги ва қаҳромонлиги туфайли соқчи лавозимидан хос соқчи лавозимига кўтарилади. Кейинчалик Муҳамматга амир Музаффархон томонидан Тўқсабо (Амир туғи соҳиби – Туғбоши) унвонини берилади. Шу билан бирга Муҳаммат руслар билан катта масофада чегарадош бўлган Нурота вилояти ҳокимлигига ҳам тайинланган.

Муҳаммат тўқсабо тез фурсатда ўзининг ижобий хислатлари – ишбилармонлиги, адолатпарвар ва халқпарварлиги билан амирликдаги энг кўзга кўринган шахслардан бирига айланади.

Муҳаммат Тўқсабонинг шахсий хужжатлари ўрганилганда, у кишининг фаолиятида оддий халқ манфаатини кўзлаб қилинган кўплаб ижобий ишларни кузатиш мумкин. Жумладан, Хатирчидаги иккита қавм ўртасида низога сабаб бўлган сой (ҳудуд) икки қавмни ҳам қаноатлантирарли қилиб ижобий ҳал қилинганлиги, Пойариқ тумани ҳудудида халқ турмушини яхшилаш учун қурилган мойжувоз ва тегирмоннинг қурилиши ва унинг халққа топширилиши, Ғаллаоролга чегарадош ҳудудлардаги Чилош ва Мурдош қишлоқларида яшовчи туркманларнинг шажарасини Туркманистондан топтириб келиб, аслида уларнинг қул бўлмаганлигини исботлаб, озод қилганлиги, Нурота беклигига қарашли тожиклар яшайдиган Ўхум билан Хаёт қишлоқларида яшовчи қавмлар ўртасидаги жанжални бостириш учун Хаёт аҳолисини Нурота тоғи жанубий томони (Куюк дараси) га кўчириб келтириши, халқ эҳтиёжига кўра Қувкалла, Майинтепа, Камаровул, Бойтуп, Жабутой, Олтибековул, Тожиковул ва Кўбовул каби саккизта қишлокда масжидлар қурдирганлиги, уларнинг ҳар бирига илмли имомлар тайинлаганлиги ва бу қишлоқларнинг ҳар бирига тенг бўлган масофада махсус (Жума) бозор қурганлиги каби маълумотларни учратишимиз мумкин.

Шунингдек Муҳаммат тўқсабо халқимизнинг бебаҳо маънавий бойлигини сақлаб қолиш ва тарғиб қилиш максадида халқ билимдонларига хомийлик кўрсатган. Маълумки, Нурота тоғи жанубий ёнбағирларидаги ҳар бир қишлоқда қадимдан шаклланган бахшичилик анъаналари мавжуд бўлган. У киши “Нурота бахшичилик мактаби” деб ном олган бу халқ маънавий меъросини сақлаб қолиш ва тарғиб қилишга ҳаракат қилган. Уларнинг тарқоқ ҳолда ўз билганича эмас, маълум бир пайтларда тўпланиб айтишувлар, илмий мунозаралар ва илмий ҳамкорликлар қилишини ташкил этган. Айтишувлар ғолибларига совринлар қўйиб, ғолибларини Бухоро амири саройигача танитган.

Нурота вилояти деҳқон, чорвадор ва хунармандларининг етиштирган махсулотларидан ҳар йили Бухорода бир марта савдо ярмаркалар ташкил этган. Ушбу ярмаркаларда санъат ярмаркаларини ҳам ташкил этиб – вилоят бахшиларининг чиқишларини ҳам таъминлаган. Шундай санъат ихлосмандларининг қўллаши туфайли минг йиллардан буён яшаб келаётган Нурота бахшичилик мактаби анъаналари янада ривож топади. Бу мактабдан етук бахшилар етишиб чиқади. Улар ҳар бир қишлоқда бўлиб, афсуски, бизгача фақатгина Эргаш Жуманбулбул ўғлининг репертуарларигина етиб келган.

Мазкур шахс Бухоро амирининг элчиси сифатида Петербургда бўлганлиги, Тошкентда Туркистон генерал губернатори Фон Кауфман билан бир неча бор учрашганлиги ҳақида манбаларда маълумотлар келтирилган. Нарпай, Хатирчи, Пахтачи, Қўшробот, Нурота каби худудлар Нурота вилояти таркибида бўлиб, улар Бухоро амирлигига буйсуниш билан бирга улкан масофада Туркистон генерал губернатори билан чегарадош бўлиб уларни Муҳаммат тўқсабо бошқарган. Гарчи бу ерлар чегара вилоятлар бўлишига қарамай, доимо у ерларнинг осойишталиги ва барқарорлиги сақланган.

Муҳамматнинг амир ҳузурига истаган пайтда кириши ва у кишининг “подшои олам” номига йўллаган мактублари муҳокама қилинмасдан ижро этилиши амирнинг буйруғи билан расмийлаштирилган. Бундай имтиёзлар эса саноқли амалдорларга, асосан қушбегига берилишини эслайдиган бўлсак, Муҳаммат тўқсабонинг давлатда қай даражада нуфуз ва ишончга сазовор бўлганлигни англаш мумкин.

Шундай қилиб, Муҳаммат тўқсабо ўз даврининг йирик сиёсий арбобларидан бири бўлиб халқ ҳаётини яхшилашни ўзига дастурил амал қилиб белгилаган эди. Бизнинг қўлимизда Муҳаммат тўқсабо хаёти ва фаолияти билан боғлиқ анчагина маълумотлар бўлиб уларни вақти билан халқимизга танитиш ниятидамиз.

Халқимизда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтиришда биз бот-бот тарихга мурожаат қилар эканмиз, Муҳаммат тўқсабо каби халқимиз тарихида оз бўлсада ижобий из қолдирган боболаримиз фаолиятини чуқур ўрганишни кенг кўламли тарихий тадқиқотларимиз марказига қўйишимиз лозим. Ўтмишда яшаб ўтган Муҳаммат тўқсабо каби халқ фарзандлари ҳақидаги минглаб маълумотлар ўз тадқиқини кутиб ётганлиги табиий. Зеро, буюк ва шонли тарихимизни ўрганиш баландпарвоз сўзлардан ёки бизга маълум тарихдангина иборат бўлмаслиги лозим.

Ф.Э. Тошбоев, Ж.Э. Тошбоев

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube