Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Шарқнинг ҳукмдор аёллари

Шарқнинг ҳукмдор аёллари
16 Ocak 2019 - 9:00 'да юкланди ва 866 марта ўқилди.

Маҳкам Маҳмудов. Шарқнинг ҳукмдор аёллари (1991)

Москвадаги «Наука» нашриётида турк олимаси, Анқара дорилфунуни профессори Баҳрия Учоқнинг «Ислом давлатларида ҳукмдор аёллар» деган китоби рус тилида нашр этилди. Таржима муаллифи қадимий тарих билимдони, атоқли шарқшунос Зиё Бунёдовдир.

Икки оғиз сўз китоб муаллифи ҳақида. Доктор Баҳрия Учоқ Туркиянинг Трабзун шаҳрида туғилган. Истанбулдаги аёллар лицейида таҳсил олган. Сўнг у Истанбул дорилфунуни тарих бўлимига ва давлат консерваториясига имтиҳон топшириб, фан ва санъат даргоҳларида ўқий бошлайди. Бундан ташқари, Баҳрия Анқара дорилфунунига сиртдан ўқишга кириб, машҳур олим Фуод Кўпрулузодага шогирд тушади. Унинг раҳбарлигида Ўрта асрлардаги туркий халқлар ва ислом тарихини ўрганади. Айии вақтда, консерваторияда инглиз профессори Эрнст Хай раҳбарлигида ашула синфида ўқийди, Сўнг уч йил Самсун лицейида тарих ва мусиқа муаллимаси бўлиб ишлайди.

Баҳрия профессор Жўшқин Учоққа турмушга чиққач, Анқарага кўчиб келади. Ўн бир йил лицейда муаллималик қилгач, Анқара дорилфунуни илоҳиёт факультетига ассистент бўлиб ишга киради ва у ерда «Илк сохта пайғамбарлар ва ридда» (яъни, исломни рад этувчилар) тарихидан диссертация ёқлайди. «Ислом давлатларида ҳукмдор аёллар» китоби учун Баҳрия дорилфунун доцентлигига сайланади. Сўнг «Ислом тарихи: Умавийлар ва аббосийлар» мавзуидаги илмий иши учун профессорлик унвонини олади, Мамлакат радиосида ва матбуот саҳифаларида унинг аёллар ҳуқуқи мавзуидаги суҳбат ва мақоллари туркуми ҳукумат,назарига тушгач, Баҳрия Туркия Буюк миллий кенгаши — Олий палатаси аъзоси қилиб сайланади. Олти йил давомида у сенаторлик вазифасида мамлакат тараққиётига хизмат қилади. Шундан сўнг, қолган умрини ижодга бағишлайди. Баҳрия Учоқнинг «Ислом давлатларида ҳукмдор аёллар» китоби довюрак, мард, талантли ва доно аёллар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Баҳрия Учоқ, китоб муқаддимасида, Ғарб ва Шарқ аёлларининг ижтимоий ҳаётдаги хизматини кўрсатиб, тарихдаги машҳур аёллар ҳаётидан далиллар келтиради. Сулаймон алайҳиссаломнинг севгилиси, Сабо малакаси Билқисни, Миср маликаси Клеопатрани, Пальмира маликаси Зайнаб — Зенобияни эслайди. Зенобия 272-йилда Римга қарши жангларда асир тушади, лекин донолиги ва гўзаллиги билан римликларни забт этади. Китоб муаллифи VII аср — Муҳаммад пайғамбар замонидаги машҳур валий, кароматгўй, лашкарбоши аёл Сажжоҳни эслайди. Унинг ёзишича, Сажжоҳ сохта пайғамбар Мусайлима билан шартнома тузиб, Муҳаммад алайҳиссалом қўшинларига қарши курашган ва енгилган.

Китобнинг дастлабки саҳифаларида Баҳрия Учоқ Эрон шоҳи Кирга қарши курашган массагетлар маликаси Тўмариснинг қаҳрамонлигини ёзади. Эроннинг каёний шоҳларидан Исфандиёрнинг ўғли Бахманёр ўзидан сўнг қизи Ҳумойни валиаҳд қилиб тайинлаган. Малика Хумой 32 йил буюк Эрон давлатига шоҳлик қилган. Яна Эронда Хусрав II Парвезнинг қизи Пурандухт, сўнг унинг синглиси Озармидухт подшоҳлик қилган. Араб истилочиларига қарши курашда Туронзамин ҳимоячиларидан Сўғд шаҳзодаси Туғшоднинг онаси Туғшода жасорат кўрсатган. У Самарқанд, Бухоро, Омул шаҳарлари йўлларини назорат қилиб, ўз пойтахти Пайкандни Саид ибн Усмон Ҳажжож ва Қутайба қўшинларидан мудофаа қилган.

Наршахийнинг «Бухоро тарихи» китобида шу ҳақда бундай маълумот бор:

«Муовия даврида Қутайба ибн Муслим томонидан Бухоро фатҳ қилинди ва Тағшода (Туғшод— М. М.) Қутайба ибн Муслим томонидан подшоҳ бўлиб, ўттиз икки йил ҳукмронлик қилди…» Наршахий яна бир ўринда бундай ёзади: «Бидун Бухорохудот ўлган вақтда ундан бир эмадиган ўғил бола қолди; унинг номи Тағшода (Туғшод) эди. Боланинг онаси бўлган хотин тахтга ўтирди ва ўн беш йил ҳукмронлик қилди. Унинг даврида араблар Бухорога кела бошладилар; ҳар гал келганларида (подшо) хотин улар билан сулҳ тузар ва мол берар эди. Айтишларича, унинг даврида ундан кўра донороқ биронта ҳам киши бўлмаган: у донолик билан ҳукмронлик қилар ва халқ итоатда эди…»

Назаримизда, Қутайба ибн Муслим тавсияси билан Бухорохудотнинг ўғли тахтга лойиқ, деб топилганида, унга васийлик қилувчи (регент) онаси ўғли чақалоқ бўлса ҳам, подшо Туғшоднинг номи билан иш юритганлиги эътиборга лойиқдир. Бу ерда аввало, шаҳзодага олий ҳурмат ифодаланади, иккинчидан, подшо аёл адолат ва камтарлик юзасидан ўз номидан иш юритмаган, деб ўйлаш мумкин.

Баҳрия Учоқ ёзишича, Чиғатой улусининг хоқони Қора Хулагунинг умр йўлдоши Эргинахотин анча вақтгача давлатга раҳбарлик қилиб, ўз номидан танга зарб эттирган.

«Жоҳилия даврида, — деб ёзади Баҳрия Учоқ — ҳуқуқсиз бўлган, эркакларнинг шахсий мулки ҳисобланган аёллар, Қуръон ва Ҳадислар вужудга келгач, кенг ҳуқуқ ва имкомиятларга эга бўлдилар». Автор бу фикрини псботлаш учун VII—XIV асрларда ўтган буюк аллома аёлларнинг исмларини келтиради. Мударриса, муҳаддиса ва муаллима аёлларни эслайди. Баъзи ҳуқуқшунос олима аёллар мадрасаларда дарс беришган, халқ олдида ваъз ўқишган ва Ситтул-қузот, Ситтул-уламо, Ситтул-фуқаҳо (яъни, қозилар, олимлар, фақиҳлар бекаси) деган унвонлар билан тақдирланган. Баҳрия Учоқ шулар орасида Муҳаммад с.а.в.нинг хотинлари Ойиша, машҳур олим Ибн Баттутага мадраса дипломини топширган Зайнаб бинт Камолиддин Аҳмад, Мисрда амир Сайфуддин Арғун ва бошқаларни ўқитган Умм Абдуллоҳ бинт Шамсиддинларни кўрсатади.

Халифа ал-Муқтадирнинг онаси ваколат берган аёл Сумайл сарой девонбегиси — министри сифатида, баҳсли масалаларни ҳал этган. Хоразмшоҳ Алоиддин Муҳаммаднинг онаси Туркон хотин ҳам муҳим давлат ишларини ҳал этишда қатнашган.

Баҳрия Учоқ ёзишича, араб олими ал-Маварзийнинг «Ал-аҳком ас-султония» китоби мусулмонча давлат ҳуқуқи соҳасидаги асосий асарлардан биридир. Шу китобда давлат раҳбари бўлишнинг еттита шарти кўрсатилган. Давлат раҳбари бўй етган киши ва эркак бўлиши керак, деган яна иккита шартни қози ал-Байзавий «Таволе ул-анвор» («Нурлар тўлишиши») ва ал-Ғаззолий «Иҳя улумуд-дин» («Диний илмлар тирилиши») асарларида қўшимча қилиб келтиришган. Шунга қарамай, Ғарбнинг буюк давлатлари Испания, Франция, Англиядаги сингари, шарқ давлатларида ҳам аёллар илм-фан, адабиёт, фиқҳ соҳаларида, шунингдек, сиёсий арбоб сифатида, жамият ҳаётига раҳбарлик қилишган.

Нечундир, Баҳрия Учоқ ўз китобида баъзан даврий изчиликка амал қилмайди. У XVI асрда яшаган Акбаршоҳнинг мураббийси Моҳим энага, Жаҳонгирнинг хотини Нур Маҳал ёнида Бобилдаги осма боғларни барпо этган Семирамида, Византия қироличаси Феодора, Франциянинг машҳур аёллари маркиза де Помпадур, мадам Дюбарри, Мария-Антуанетта исмларини келтиради. Бундан ташқари, олима Шекспирнинг «Антоний ва Клеопатра» трагедиясини эсламагани ҳолда, Бернард Шоунинг шу номли комедиясини тилга олган.

Баҳрия Учоқ китобидаги энг ноёб саҳифалар Деҳли султони Шамсиддин Элтутмиш ва унинг қизи Розия ҳамда Миср маликаси Шажарат ад-Дур ҳақидаги ҳикоялардир.

Деҳли султони Қутбиддин Ойбек 1210 йилда, чавгон ўйини пайтида, отдан йиқилиб ўлади. Тахтни унинг иродасиз ва ичкиликбоз ўғли Оромшоҳ эгаллайди. Аммо кўпчилик амирлар ва раият Оромшоҳни тахтдан ағдариб, Ойбекнинг куёви, лашкарбоши Шамсиддин Элтутмишни султонликка кўтарадилар. Бу вақт Ғазна султонларидан Тожиддин Йилдиз Деҳли султонига итоат билдирнб, чопар юборади. Аммо, Ойбекнинг бошқа бир куёви — Насриддин Қубача кўпгина вилоятларни эгаллаб Элтутмишга—Деҳли султонлигига хавф сола бошлайди.

Хоразмшоҳ Алоиддин Муҳаммад эса бу вақтда Ғазнани эгаллайди. Ғазна султони Тожиддин Йилдиз у ердан қочиб, Ҳиндикуш тоғларини ошиб ўтиб, Насриддин Қубачадан Уч вилоятини тортиб олади. Бу билан кифояланмай вассаллик — тобелик қоидасини бузиб, Деҳлига ҳужум бошлайди. Деҳли султони Элтутмиш ҳарбий саркарда сифатида, катта зафарларга эришган, ажралиб кетган вилоятларни қайта фатҳ этиб, йирик феодал давлати тузган.

1220 йиллар бошида Чингизхон қўшинларидан чекиниб, Ҳиндистонга келган Жалолиддин Мангуберди Деҳли султонлиги асосида, Хоразмийлар давлатини тиклашга уринди. Аммо Элтутмиш Жалолиддинга гоҳ совға-саломлар юбориб, гоҳ очиқ жангга киришиб, Деҳли мустақиллигини сақлаб қолади. Жалолиддин шундан сўнг Грузия ва Озарбайжонни эгаллайди. 1229 йилда Бағдод халифаси Мустансир (1226—1241) Элтутмишни Ҳнндистон султони, деб эътироф этади ва унга «Ас-султон ал-муаззам Носир амирал-мўъминин» деган фахрий унвон беради.

Мард ва баҳодир, олимларни ва ҳунарманд усталарни қадрлайдиган Элтутмиш, 1232 йили ҳиндлардан илгари Ойбек тасарруфидаги Гвалиор вилоятини қайтариб олади ва у ерга машҳур муаррих ва фақиҳ, «Табақоти Носирий» китоби муаллифи Минҳожиддин Жузжонийни ҳам қози қилиб тайинлади.

Розия XIII асрда яшаб ўтган Деҳли султони Элтутмишнинг фарзандлари ичида энг салоҳиятлиси эди. Шунинг учун Шамсиддин Элтутмиш кўзи очиқлигида вазирларни ва амирларни тўплаб, қизи Розияни валиаҳд этажагини билдирди. Вазирлар ва амирлар султон Элтутмишнинг бу ишига ажабланиб, эътироз билдиришди. Аммо, Элтутмиш аҳдидан қайтмади. Амирларга тушунтирди:

— Ўғилларим маишатбозликка берилган, фақат ўз роҳат-фароғатларини ўйлайди, қизим Розия жасур жангчи, адолатпеша, халқпарвар, давлат ишларини донолик билан бошқара олади, — деди.

Элтутмиш 1232 йилда Панжоб жангидан касал бўлиб қайтади ва кўп ўтмай вафот этади. Султон вафотидан сўнг, унинг ўғиллари Рукниддин Ферузшоҳ ва Ғиёсиддин Муҳаммадшоҳ ўртасида тахт учун кураш бошланади. Бу курашни шаҳзодаларнинг оналари қиздиришарди: Ниҳоят, Рукниддин Ферузшоҳнинг онаси Шоҳ Туркон марҳум эрининг бошқа хотинларига жабр-зулм қила бошлайди. У, Элтутмишнинг ўғли Қутбиддинни ҳибсга олдириб, кўзини ўйдиради, сўнг қатл эттиради.

Баҳрия Учоқ ёзишича, Рукниддин Ферузшоҳ, давлат ишларига лаёқатсиз, маишатпараст бўлгани учун узоқ ҳукмронлик қилолмайди. Элтутмишга содиқ бўлган вилоятлардаги қўшин бошлиқлари марҳумнинг оқила қизи Розия тарафдори эдилар. Деҳлига кириб келган ана шу қўшинлар Розияга содиқликка қасам ичиб, уни султонлик тахтига кўтарадилар.

Розия султонлик тахтига ўтиргач, отаси Шамсиддин Элтутмиш давридаги яхши анъаналарни тиклади, мамлакатда адолатли қонунлар ўрнатди. Фуқарога ғамхўрлик қилди. У «Розият ад-дунё ва-д-дин» (Олам ва дин севгилиси) ва «Билқиси Жаҳон» деб ном чиқарди.

Баҳрия Учоқ китобида, шунингдек, Европа салиббардорларига қарши, Қуддуси шарифни озод қилиш учун курашган, Миср маликаси Шажарат ад-Дур, элхон Абакахон даврида ўтган Қутлуғ Турконхотин (1266— 71); форс қаҳрамони, Табриз султони Сатабека, Ҳиндистон ҳукмдорлари Қудсиябегим, Искандарбегим, Шоҳ Жаҳонбегим ва бошқа доно аёллар ҳаёти ҳақида ҳам қизиқарли ҳикоялар келтирган.

Устод муаррих Зиё Бунёдов китобга камтарона кириш сўзи ёзиб, унда Баҳрия Учоқ асарининг манбаларга бойлигини таъкидлайди. Китоб масъул муҳаррири, атоқли тарихчи М. С. Мейер сўнгсўзида Баҳрия Учоқ асарида Муҳаммад Фуод Кўпрулузода (1890—1966) миллий тарих концепциясининг таъсири кучли эканлигини таъкидлайди, шунингдек, у, қуръон ва аёллар мавқеи мавзуида ҳам қизиқарли фикрларни баён этади.

Баҳрия Учоқнинг «Ҳукмдор аёллар» китоби Шарқ тарихи, фалсафаси, ҳуқуқшунослиги, хусусан, Ўрта Осиё халқларининг қадимий тарихини ўрганишда бебаҳо манбалардан биридир. Ушбу нодир асарни таржима қилиб, китобхонларимизга тақдим этгани учун, устоз Зиё Бунёдовга ташаккур билдирамиз.

«Фитна санъати» (2-китоб, «Фан» нашриёти, Тошкент, 1993) китобидан олинди.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube