Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ният

Ният
16 Ocak 2019 - 22:01 'да юкланди ва 982 марта ўқилди.

 

 

НИЯТ

Аллоҳдан ўзгага эмассан муҳтож
Сен эмас, нафсингдир қийналаётган –
Ният агар бўлса эди тахту тож
Албат эришардинг бундай ҳаётга!

Аммо ҳою-ҳавас чеккада қолиб,
Сенга ният бўлди бошка нарсалар;
Шафқатсиз кўринган тақдирдан нолиб,
Итдай ғингшимаслик бўлди, масалан,

Ёки оч қорнингни тўйдирмак учун
Охиратни зинҳор сотмаслик бўлди,
Ёлгон сўйлаб ўзни суйдирмак учун,
Куфр ботқоғига ботмаслик бўлди

Ва Хакдан бошкага эгмасдан бошинг,
Тик туриб ўлмоқди ниятинг магар!…
Мана, тик турибсан, жонингни хам шу,
Шу гўзал ҳолингга лойиқ олурлар!

2019

Муҳаммад Солиҳ

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Раъно Раҳмонберди қизи ;

    Дунёда орзу ва ниятсиз инсон бўлмаса керак. Менимча юздан тўқсон фоиз одамларнинг орзу-ниятлари “шамолнинг эсиши”га қараб ўзгариб туради… Сизни билганлар, ўқиганлар Ҳақ ва Ҳақиқат йўлида солиҳ ва собит инсонни кўрадилар. Бундай сифатларга хоҳиш билан эришиб бўлмас! Сиз Аллоҳнинг севган бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга муносиб уммат, миллатнинг ҳақиқий дўсти ва фахрисиз, муҳтарам Муҳаммад Солиҳ. Сизга узоқ умр, ниятлар ижобатини тилаймиз…

    17/01/2019 06:54
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар