Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бурун

Бурун
23 Ocak 2019 - 6:00 'да юкланди ва 565 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

     

 

БУРУН

Соғлигинг қадрини билгил, хаста бўлмасдан бурун,
Хасталик шукрини қилгил, токи ўлмасдан бурун,
Текис ер қадрини бил, дарёга тўлмасдан бурун,
Кемада ҳушёр ўтир, гирдобга келмасдан бурун,
Ёшликнинг қадрини бил, қариб-кексаймасдан бурун.

Улғайдинг – кўнгилдадир ёлғон жаҳоннинг қайғуси,
Кўзларинг гўзал кўриб, сени гуноҳга қўйгуси,
Тилларинг ғийбат кесиб, ёлғон-яшриқ сўз айтгуси,
Хотиранг юз минг паришон, кадхудолик қайғуси,
Не ажаб хуш ҳол эдинг, ўзингни билмасдан бурун.

Яратган ёдингдадир, бошинг ёвуз ҳолда экан,
Ўтса юз йил, ёдга тушмас, бармоғинг болда экан,
Умрингни беҳуда тутма, фурсатинг қўлда экан,
Тегса бир боду хазон, сўлдиради, гулдай экан,
Гулни ёдингдан чиқарма, токи сўлмасдан бурун.

Ақлу ҳушингга етишдинг, айладинг сайрони сен,
Истагингдир, ер юзида жамламоқ эрларни сен,
Емадинг бир дам фароғат Тангри берган нонни сен,
Ҳай, хабаринг бормидир, бу дунёнинг меҳмони сен,
От-озиғинг тайёр қил, карвонлар кўчмасдан бурун.

Қолмамиш бу кўҳна дунё Рустам ила Золина,
Кўп қувонма, икки кунлик еган-ичган нонингга,
Ҳақиқат орифни кўр, атласни берди шолина,
Тур саҳар, Маҳдумқули, йиғла бу кун ўз ҳолингга,
Тонгла ул Маҳшар куни, терлаб, уялмасдан бурун.

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort