Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Жам бўлиб

Жам бўлиб
31 Ocak 2019 - 6:00 'да юкланди ва 615 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

     

 ЖАМ БЎЛИБ

Жаҳонда машаққат кун-кундан ортар,
Қачон кўнгил қарор топар жам бўлиб?!
Охират ишин кўр, бундан бош кўтар,
Дунёни тутганлар кетди гум бўлиб.

Тирноқ билан тоғлар қирган Банижон,
Сувга, елга ҳукми ўтган Сулаймон,
Қани ул Искандар, Рустам паҳлавон,
Сен дунёни тутажаксан ким бўлиб?!

Бу нурбатсиз замонага инондинг,
Иқболингни, омадингни бой бердинг, –
Йигитликда, ҳам соғликда – шод кунинг,
Қариликда қайтиб, босар, ғам бўлиб.

Маълум ишдир – қайтажаклар, келганлар,
Борар ерин ишин кўрди, билганлар,
Қайғусиз кезганлар, ғофил бўлганлар,
Во ҳасрат-о, бўш кетдилар кам бўлиб.

Топа билсанг, ҳақиқатнинг мардини,
Кўзингга тўтиё қилгил гардини,
Жайҳундай гуноҳнинг чексиз дардини,
Чин тавба қуритар, анга эм бўлиб.

Аввал ўзни – ихлосингни тузагин,
Ҳар бурчакдан ниёз ўқин кўзлагин,
Билганингча, мудом яхши сўзлагин,
Яхши сўз топмасанг, ўтир, жим бўлиб.

Маҳдумқули, Аллоҳ номин зикр айла,
Ёмон бўлса сабр, хўбга шукр айла,
Қабристонга боқ-да, ўтир, фикр айла,
Менман деган эрлар, ётар, қум бўлиб.

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube