Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ўзбекистон Ички ишлар вазирига Очиқ хат

Ўзбекистон Ички ишлар вазирига Очиқ хат
22 Ocak 2019 - 14:56 'да юкланди ва 2230 марта ўқилди.

Интернет ва ижтимоий тармоқларда икки ойдан бери тошкентлик Шаҳноза Бойқунусова билан боғлиқ суд тафсилотлари бериб борилмоқда. Жумладан, 2018 йил 6 декабрь куни Eltuz.com сайтида “Судланувчи ички ишлар вазири ва шаҳар прокурорининг судга келишини талаб қилди” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Кейинчалик, 2018 йил 17 декабрь куни Facebook.com тармоғида яна бир материал “Вазир ва прокурорни чақиришни талаб қилган судланувчи Омбудсманга арз қилди” сарлавҳаси остида берилди.

Уларда Шаҳноза Бойқунусова Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ва Тошкент шаҳар прокурори Шерзод Облоқулов томонидан алдангани, уларни судга келишини талаб қилгани, пойтахт Ички ишлар Бош бошқармасининг туҳматлари туфайли судда адолатсиз ҳукм билан айбдорга чиқарилгани ҳақида ҳикоя қилинган эди.

Бугун Uzxalqharakati.com таҳририяти почтасига Шаҳноза Бойқунусованинг Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов номига ёзган Очиқ хати келиб тушди. Унда судланувчи Ўзбекистонда ички ишлар терговчилари ҳалигача Каримов даври, ҳаттоки Сталин даври тамойилларида ишлаётгани ҳақида сўз боради. Қуйида эътиборингизга судланувчи Шаҳноза Бойқунусованинг мазкур номасини таҳрир қилинган ҳолда ҳавола этамиз.

ЎХҲ ахборот бўлими

* * *

ПЎЛАТ РАЗЗОҚОВИЧ, СИЗГА ГЕНЕРАЛЛИК НЕГА БЕРИЛДИ? (ОЧИҚ ХАТ)

Ҳурматли Пўлат Раззоқович!

Яқинда эришганингиз генераллик билан Сизни чин дилдан табриклайман!

Лекин бу унвон қайси хизматларингиз учун берилганига унчалик тушунмаяпман. Милициянинг тергови ноҳақ ва адолатсиз, вақтинча сақлаш ҳибсхона (ВСҲ) лари эса сассиқ ва совуқлигича қолаётганлиги учунми?

Эсингизда бўлса, 2017 йил охирида мен Сизнинг сайёр қабулингизда бўлганман ва Сиздан адолат ўрнатилишида ёрдам сўраганман. Сиз менинг ишим Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасида адолатли кўриб чиқилишига ваъда бердингиз. Лекин амалда ваъдангизнинг устидан чиқмадингиз: терговчиларингиз соҳта айбловлар билан мени айбдорга чиқаришди ва ноҳақ қамашди.

Президент Мирзиёев одамларни ноҳақ қамашни тўхтатишни, жиноят ишларини адолатли ва холис юритишни талаб қилмоқда. Лекин Сизнинг терговчиларингиз Президентнинг мурожаатларига ва конунларга тупурган холда адолатсизликни давом эттиришмокда. Бу ҳолат ислоҳотларга тилда “хўп, хўп”, деб, дилда эса “йўқ, йўқ”, дейиш эмасми?!

Мана, масалан, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси терговчиси Шаҳзод Сатторовни олайлик. Ушбу терговчингиз ўтган йили менга қарши ноҳақ жиноий иш қўзғаб, тергов хужжатларини очиқчасига соҳталаштирган эди.

Бу кимса 2018 йил 2 апрель куни мени ўз идорасига алдов йўли (бўлим бошлиғи Улуғбек Абдураҳмоновнинг олдига олиб киришни ваъда қилиб) чақириб, кабинетида қўлимга кишан солди. Шаҳар Бош бошқармасининг ертўласида 5 сутка сақлаб, кейинчалик мени “тезкор тадбир натижасида кўчадан ушлаб келинган шахс” деб расмийлаштирди.

Шу куни Шаҳбоз Сатторов менга қўнғироқ қилиб, алдаб чақиргани акс этган телефон суҳбатининг аудиоёзувини қуйида тақдим этяпман.

2018 йил 2 апрель куни

  • Тошкент шаҳар ИИББ биносига терговчи Ш. Сатторов ҳамроҳлигида “пропуска” билан (расман) соат 16:57да кирган бўлсам-да,
  • унинг расмий буйруғи билан ИИББ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига (ВСҲга) расман соат 18:30да ўтказилган бўлсам-да,
  • Ш. Сатторовнинг кабинетидаги +998712819432 рақамли телефон орқали отам Асқарали Бойқунусовнинг қўлидаги +998903490780 рақамли телефонга соат 17:33да қўнғироқ қилган бўлсам-да,

Шаҳбоз Сатторов тергов хужжатларига “Шаҳноза Бойқунусова 2018 йил 2 апрель куни соат 20:00да (!) ушланган” деган соҳта маълумотларни киритган.

Пўлат Раззоқович, терговчингизнинг “жасорати”ни кўряпсизми?

Шаҳбоз Сатторов қонун ва жазодан қўрқмасдан жиноят ишига соҳта маълумотларни киритган.

Бу қаллобликни у кимга ишониб қилган? Балки Сизга ишонгандир? Балки Тошкент шаҳар прокурори Шерзод Облоқуловга ишонгандир?

Бизда тергов материалларига соҳта хужжатларни киритаётганларга қарши кураш олиб борилаётган бўлса, нега Шаҳбоз Сатторов деган терговчи ҳанузгача жазоланмаяпти?

Ёки у кимнингдир арзандасими? Ахир, мен унинг қаллобликлари ҳақида терговда ҳам, судда ҳам, интернетда ҳам кўп маротаба айтганман-ку!

Бизда президент ва сиёсат ўзгаргани билан терговчи ва прокурорлар ўзгармаганига яна бир мисол келтираман.

Терговчи Шаҳбоз Сатторов мени Вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига (ВСҲга) тиқиб, қамоққа олиш ҳақида санкцияни 50 соатдан кейин олди. Ўзбекистон Жиноят процессуал Кодексининг 227-моддасига кўра, у шу санкцияни 48 соат ичида олиши керак эмасмиди?

Сатторов айнан санкция олишга кечиккани сабаб, менинг терговимга оид хужжатларни сохталаштиришга мажбур бўлган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг ВСҲ деган жойи эса нас босган, шиптир ҳиди анқиб ётган бир ертўла! ВСҲ ходимлари менга кўрпа-тўшак беришмаган, мени совуқ хонада муздек темир каравотда ухлашга мажбур қилишган.  Кўчада – Мирзиёев даври, у ерда эса – Сталин даври ҳукм сурмоқда!

Сиз бошқараётган вазирлик тизимларида жиноий ишлар ҳам ҳанузгача Сталин НКВДсидан қолган принциплар асосида қўзғатилмоқда: кимдир устингдан ариза ёзиб келса – бўлди: ёзилган нарсалар текширилмайди, аризачи дарров жабрланувчига, сен эса айбланувчига айланасан-қоласан.

Менинг устимдан ариза ёзганларга НКВДнинг ушбу анаънанаси жуда қўл келган. Мендан олган қарзларини қайтармаслик учун улар ИИББга мурожаат қилишган. Терговчилар эса шу аризалар асосида мени қамаб, жиноятчига чиқаришди-қўйди.

Терговчилар аризачиларнинг ҳақ-ноҳақлигини, тўғри ёки ёлғон кўрсатма бераётганини ҳам текшири керак эмасми? Агар милицяининг терговчилари ҳанузгача “Ёздинг – ютдинг, ёзилдинг – ютқаздинг” деган принцип бўйича ишлаётган бўлсалар, менинг сон-саноқсиз аризаларим нима сабабдан ўрганилмади? Нега 11 ой давом этган тергов давомида барча пластик карталарнинг нақдлаштириш тарихи тўлиқ ўрганилмади?

Пўлат Раззоқович, Сиз бошқараётган идора мустақил Ўзбекистоннинг Ички ишлар вазирлигими ёки Сталин даврининг НКВДсими?

Лаврентий Бериядан фарқли равишда Сиз милициядан эмас, прокуратурадан чиққан одамсиз. Сиз – юристсиз! Сиз қонун талабларини, процессуал нормаларни Бериядан яхшироқ биласиз.  Шу сабабдан ҳам, билишимча, Сиз Ички ишлар вазирлигида қонун устиворлигини таъминлаш учун тайинлангансиз.

Лекин амалда шу вазифани бажаряпсизми?

Ҳурматли Пўлат Раззоқович!

Сиз президент ислоҳотларини фақат тилингизда эмас, амалда ҳам қўллаб-қувватлаганингизда Шаҳбоз Сатторов, Фарҳод Ҳолиқов, Бекзод Икромов, Мирсаид Ҳайдаров, Абдуваққос Умаров, ака-ука Ҳикмат ва Шерзод Меҳмоновларга ўхшаган терговчиларингизни аллақачон жазолаган бўлар эдингиз: ҳеч бўлмаса ишдан олар эдингиз.

Мен ҳамма ёқда оғиз кўпиртириб мақталаётган ислоҳотлар даврида ички ишлар ва прокуратура идораларининг ноҳақликларидан жабр чеккан одамман. Янги бошланган “Ура, ура!” кампанияси пайти ҳуқуқлари поймол бўлган аёлман.

Мана ҳозир ўзимнинг айбсизлигимни исботлай олмай, оқланолмай ҳалакман. Менга қарзларини қайтариши керак бўлган одамларнинг “буюртмаси” билан айбдорга ва жиноятчига чиқарилдим.

Муҳтарам Пўлат Раззоқович!

Менга энг алам қиладигани шу-ки, президент Мирзиёев суд-ҳуқуқ идораларини адолатга чақираётган бир пайтда ИИВ тизимидаги терговчиларингиз эскича усулда, НКВД ва Бериядан қолган принциплар асосида ишлашни давом эттиришмоқда.

Судларда улар ўзлари юритган жиноий ишлар бўйича берилган саволларга жавоб бериша олмайди, хотирасини йўқотган склерозларга ўхшаб: “Эсимда йўқ!”, “Билмайман!” – деб туриб олишади. Уларнинг бу номерлари судларда саволларга жавоб беришнинг инновацион усулими?

Муҳтарам генерал!

Сиз бошқараётган вазирлик терговидаги мазкур адолатсизлик, кўзбўямачилик ва соҳтакорликларни инобатга олиб, Сизни генераллик унвони билан яна бир бор табриклайман!

Шаҳноза БОЙҚУНУСОВА,
судланувчи

Тошкент шаҳри,
2019 йил 22 январь

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube