Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Шаҳноза Бойқунусова: “ГУВД ўзи ёзган айбловдан бехабарми?” (ИИББ мақоласига раддия)

Шаҳноза Бойқунусова: “ГУВД ўзи ёзган айбловдан бехабарми?” (ИИББ мақоласига раддия)
25 Ocak 2019 - 12:06 'да юкланди ва 1285 марта ўқилди.

2019 йил 22 январь куни Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) сайтида республика Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга ёзган Очиқ хатим (http://uzxalqharakati.com/archives/59906) эълон қилинган эди. Унда мен Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси (ИИББ) терговчиларининг нохолислиги, Вақтича сақлаш ҳибсхоналаридаги аянчли шароитлар ҳақида сўз юритгандим.

Кеча, 2019 йил 24 январь куни, Тошкент шаҳар ИИББ ўзининг расмий сайтида шу хатимга муносабат (https://iibb.uz/uz/news/garchi-kimgadir-bu-emasada-ilmish-uchun-zhazo-muarrar) билдирибди.

Шаҳар милиция бошқармасининг мазкур мақоласини ўқиб, менда: “ГУВДдагилар ўзлари ёзган айбловдан бехабарми?” – деган савол туғилди. Чунки уларнинг қораламасида ИИББ ёзган расмий айблов ва биринчи инстанция судининг ажримига зид маълумотлар берилган.

БИРИНЧИДАН, ИИББ “Шаҳноза Бойқунусова томонидан етказилган зарарнинг умумий миқдори 397 миллион 970 минг сўмни ташкил қилди”, – деб ёзибди.

Жаноб терговчилар менга қарши ўзлари ёзган айбловларни бирон марта ўқиб кўришмаган, шекилли. Чунки ИИББнинг расмий айбловида шу сумма 267 миллион 70 минг сўм деб кўрсатилган. Мазкур сумма суд ажримида ҳам 267 миллион 70 минг сўм деб ёзилган. 2018 йил июнь ойида отам бу пулни иккига бўлиб, кўрсатилган ҳисоб рақамларига тўлаган.

Лекин негадир Тошкент шаҳар ИИББ ўз мақоласида  бу суммани 130 миллионга ошириб ёзган. Терговчилар рақамларнинг фарқига боришмайдими ёки одамларни айблашда қўшиб ёзишга ўрганиб қолишганми?

ИККИНЧИДАН, шаҳар милицияси ўз мақоласида: “Шаҳноза Бойқунусовага нисбатан олиб борилган тергов ҳаракатлари қонунчиликка тўла риоя этилган ҳолда ва холис олиб борилди”, – деб ёзибди. Қуйида мен ИИББнинг мазкур иддаоси ёлғонлигини фактлар билан исботлаб бераман.

1-ФАКТ: Ўзбекистон Жиноят-процессуал Кодексининг 351-моддасида дастлабки тергов муддати УЧ ОЙ этиб белгиланган. Бу муддат Тошкент шаҳар прокурори томонидан – БЕШ ОЙгача, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан – ЕТТИ ОЙгача узайтириши назарда тутилган.

Лекин менга нисбатан очилган жиноят иши нақд ЎН БИР ОЙ (!!!) давом этди. Жиноят ишида терговни 11 ойгача чўзиш ҳақида биронта прокурорнинг рухсати йўқ.

Тошкент шаҳар ИИББ терговчилари қайси қонун ва қайси прокурорнинг рухсати билан терговимни 11 ойгача чўзишди? Ёки милициянинг терговчилари бир пайтнинг ўзида прокурор вазифасини ҳам бажаришяптими?

2-ФАКТ: Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексининг 364-моддасида дастлабки терговни тухтатиш тартиби белгиланган. Шу моддада дастлабки терговни тўхтатишга асос бўлувчи жами 4 (тўрт) шарт (айбланувчининг шахси аниқланмаганлиги, қаердалиги  номаълумлиги, айбланувчи Ўзбекистондан чиқиб кетганлиги, оғир касаллиги) кўрсатилган.

11 ойлик тергов давомида менинг шахсим ва қаердалигим маълум бўлиб, мен Ўзбекистондан чиқиб кетмаганман ва оғир касал бўлмаганман. Бундан ташқари, терговга ўз вақтида борар эдим. Шунга қарамасдан ИИББ  терговчилари дастлабки тергов муддатларини асоссиз равишда жами ЙИГИРМА БИР (!!!) маротаба тўхтатиш ва тиклаш тўғрисида қарор қабул қилишган.

Дастлабки терговни асоссиз ва ноқонуний тўхтатишда Чилонзор тумани ИИБ терговчиси М. Ҳайдаров, суриштирувчи Б. Турғунов, Яккасарой тумани ИИБ терговчиси Ф. Тўлаганова ва Тошкент шаҳар ИИББ терговчиси Шаҳбоз Саттаров иштирок қилишган. Бу борада терговчилар Мирсаид Ҳайдаров ва Шаҳбоз Сатторовлар алоҳида “жонбозлик” кўрсатишган – терговни ҳар бири 8-9 марталаб тўхтатиб, қайта тиклаган.

3-ФАКТ: Ўзбекистон Жиноят-процессуал Кодекси талабларига кўра, бир одамнинг устидан бир вақтнинг ўзида турли туманларда қўзғатилган жиноят ишлари бирлаштирилиши шарт.

Менинг устимдан бир вақтнинг ўзида Чилонзор, Сирғали ва Шайҳонтоҳур туманларида мазмунан бир хил жиноий ишлар очилган. Улардаги гувоҳ ва аризачилар бир хил шахслар  бўлган. Лекин шунга қарамасдан бу ишлар бирлаштирилмади. Нега?

Чунки бу уч иш бирлаштирилса, калаванинг учи топилар эди, ҳақиқий фирибгарлар аризачи ва гувоҳларнинг ўзлари эканлиги фош бўлар эди.

4-ФАКТ: Ўзбекистон Жиноят-процессуал Кодекси талабларига кўра, тергов давомида тузилган барча расмий хужжатлар, шу жумладан, видеоёзувлар жиноят ишига қўшилиши шарт.

Лекин Чилонзор тумани ИИБ терговчиси Мирсаид Ҳайдаров мен ва аризачи Ҳамиджон Содиқов ўртасидаги юзлаштириш акс этган видеоёзувни жиноят ишига қасддан қўшмаган. Кейинчалик терговчи М. Ҳайдаров: “Видеоёзув ўчиб кетибди”, – деб туриб олди. Нега?

Чунки бу видеода аризачи Ҳ. Содиқов “Менга кимга тегишли, қанча суммалик пластик карталарни қаерда ва қачон бергансиз?”  деган саволларимга жавоб бера олмаган. Бу ҳам етмаганидек, Ҳ. Содиқов терговчи Мирсаид Ҳайдаровга қараб: “Ака, нима деб жавоб берай?” – деган.

Тошкент шаҳар ИИББ терговчиси Шаҳбоз Сатторов эса мен ва гувоҳ Миркомил Билолов ўртасида ўтказилган юзлаштириш акс этган видеоёзувни жиноят ишига қасддан қўшмаган. Нега?

Чунки видеода терговчи Шаҳбоз Сатторов гувоҳ М. Билоловга йўналтирувчи саволлар бергани, унинг бу қилиғига норозилик билдирганим акс этган эди.

5-ФАКТ:  Ўзбекистон Жиноят-процессуал Кодексининг 22-моддаси талабларига кўра, терговчилар бир шахснинг бир-бирига зид турли кўрсатмаларига ойдинлик киритиши шарт.

Гувоҳ Акбар Пирматов ўзининг илк кўрсатмасида мени танимаслигини, кейинги кўрсатмаларида эса, гўёки, мени аввалдан танишини айтди. Лекин терговчи Шаҳбоз Сатторов гувоҳ Акбар Пирматовга бирон маротаба: “Аввал Шаҳнозани танимайман”, – дегандинг. Энди нега “Танийман”, – деяпсан?” – деб сўрамади. Терговчи Шаҳбоз Сатторов гувоҳнинг бир-бирига зид кўрсатмаларига ойдинлик киритмади, ҳақиқиқатни аниқлашга ҳаракат қилмади.

Бундан ташқари, терговчилар аризачилар кўрсатган банк пластик карталарининг айланма тарихини (“оборотка”сини) қасддан тўлиқ ўрганмадилар. Нега?

Чунки пластик карталарнинг “оборотка”си тўлиқ ўрганилса, пластик карталар аризачи Содиқов Ҳамиджоннинг иш жойи – Ўзбекистон санаторий-курортлар бошқармасида нақдлаштирилгани, нақдлаштиришда гувоҳларнинг ўзлари ҳам иштирок қилгани аён бўлар эди. Натижада менинг бегуноҳлигим исботини топар эди.

Ҳозир терговчилар бажариши керак бўлган шу ишни – пластик карталарнинг “оборотка”сини ўрганишни – Тошкент шаҳар суди бажармоқда. Бошқача айтганда, суд терговнинг камчиликларини бартараф этяпти.

6-ФАКТ: Айбловда кўрсатилган банк пластик карталарнинг эгаларининг айримлари терговга ҳам, судга ҳам келмади. Келганлари эса мени ҳам, аризачиларни ҳам танимасликларини айтишди. Бундан ташқари, улар аризачиларга ҳам, менга ҳам даъволари йўқлигини билдиришди.

Бошқача айтганда, аризачиларнинг иддаолари фақат миш-миш ва фараздан иборатлиги аён бўлган эди. Лекин шунга қарамасдан терговчилар менга барибир айб эълон қилишди. Бу ноҳақлик эмасми?

Энди ўзининг ноҳақ айбловини хаспўшлаш учун Тошкент шаҳар ИИББ ўз расмий сайтида менга қарши мақола эълон қилибди. ИИББ матбуот  хизмати Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновни ҳимоя қилиш йўлида мақолани ёзишга ёзибди-ю, эртасига, 25 январь куни, уни ўз сайтидан олиб ташлабди. Кечаги мақоланинг сарлавҳаси қолган холос. Мақоланинг ичини очсангиз, русча матн чиқиб келмоқда.

Сарлавҳа – ўзбекча, матн эса – русча! Мана сизга савия! Мана сизга давлат тилига ҳурмат!

Яна бир гап!

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати айбсизлик презумпциясидан бехабар, шекилли. Ёки матбуот хизмати бу принципдан хабари бўлса ҳам, унга амал қилмайди, чоғи.

Бугунги кунда менинг ишим Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида кўрилмоқда. Бу иш бўйича суд қарори (ажрими) ҳали чиқмаган. Яъни айбим ҳали тасдиғини топмаган. Лекин Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати кечаги мақоласида мени жиноятчига, фирибгарга чиқарган. Айбсизлик презумпциясига амал қилиш қани?!

Айбсизлик презумпциясига фақат милиционерлар эмас, баъзи интернет сайтларию журналистлари ҳам тупуришган, чоғи. Акс ҳолда uz24.uz ва daryo.uz сайтлари ИИББнинг мазкур мақоласини дарров кўчириб босишармиди?

Балки бу сайтлар Тошкент милициясининг норасмий тарғиботчиларидир? Ёки мазкур сайтларнинг хўжайинлари собиқ милиционерлармикан?

Шаҳноза Бойқунусова,
судланувчи

Тошкент шаҳри,
2019 йил 25 январь

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube