Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

“Учлик иттифоқи”

“Учлик иттифоқи”
28 Ocak 2019 - 10:00 'да юкланди ва 921 марта ўқилди.

Ислом ХОЛБОЙ

Феълим менинг, аъмолим менинг… 

Субҳаноллоҳ, бу не нафси лаим,
Нафсни қўйгил, не азоби алим.
Рўзи учун мунча фусунсозлиқ,
Мансаб учун мунча дағобозлиқ.

Алишер Навоий

Учинчи боб

Ижроқўм раисаси кўринмай қолгач, калхўз ҳудудларида бир кунлик осойишталик ҳукм сурди. Шомга яқин далаларни хўжакўрсинга айланган раис уйига қайтди. Ширин қатиққа юпқа тўғратиб, устига товада чирсиллаб турган сариёғдан қуйдирди. Бўкиб егач, ётоқхонасига кириб оёқ чўзди. Уйдан исириқ ҳиди анқирди. Қуёш тиғида кун бўйи осиғлик турган кўрпа-тўшакларда офтобнинг тафти бор эди. Улар унинг тан-баданига ёқиб тушди. У одатига хилоф, кийимларини ечиб, тиззасига тушадиган олақуржоқ ичкисида қолди. Нусхагул ўз қўллари билан тиккан зорманда кенг-мўл бўлгани билан минг тўғриласа ҳам, буралиб кетаверарди. У чап ёнига ағдарилгач, орқасига кирган ичкисини тортиб қўйди. Унинг хаёлида тонгги жараёнлар жонланаётганди. Вақт – ўлимдан бошқасига даво, дейдилар. Муддат ўтиб, у кучга тўлганди. Ичидаги қутқу уни қозиқдаги буқа сингари ич-ичидан урниқтирди. Васвасага солиб, занжирланган филдек қутуртирди. Вужудида симоб каби ўйнаётган шаҳват уни жинни этаёзди. Ёруғ олам қанчалар чексиз бўлмасин, унинг кўзларига кавуш йиртиғидек биргина қора тешик кўринарди. Қолгани кавуш ичидаги патакка ўхшарди. У тавбасини унутган ароқхўр каби шайтонлагач, димоғига ўрнаган қўлансани нафси бартараф этганди. Кириб келган Нусхагул буни сезгандай, унинг орқа-бўйини масиқиш билан уқалай бошлади. Устига чиқиб, думбаларини пошнаси билан эзди. Чидолмаган Қўзи Шишак уни устидан ошириб ташлади. Ғунажинга сакраган буқа каби икки буклаб остига тиқди. Нусхагул типирчилаб, нафаси сиқиб, кўзларинини пахтаси чиқди. Ўзини ўнглай олмагач, қуён мисоли чийиллаб юборди. У эрининг авваллари бундай шиддат билан босқин қилганини эслай олмасди. Ўпкаси сиқилиб, нафаси бўғилди, темирчи кафтига тушган беданадек питирлади. Қутула олмагач, тақдирга тан берди. Бўшашиб, зўр билан ушлаб турган нафасини пуфлаб юборди. Ўлай деганда, юз йил илгари, “Золим дунё дастидан “дод”, деган момосининг руҳи қўллаб, ўпкасини тўлдириб нафас олди. Ўлиб-тирилган мурда каби шалвираркан, ёвузларча топташ жонига ёқди…

Ярим кечада Нусхагулнинг уйқуси ўчди. У энди Ўғилой Чўвишнинг остона ҳатлаб бу жойларга оёқ босмаслигига қаттиқ ишонарди. Ундаги бу туйғу ҳовлисидаги  барча нарсаларнинг ўзига тегишли эканидан дарак берарди. У меҳр билан алланимани сийпалаб, кўрсатган қаҳрамонлиги учун ундан ифтихор туярди. Ғимирлаганини сезган эр жули билан ағанаган эшакдек ётган жойидан кўрпани кўтариб, тиззаларида туриб олди. У уйқугаранг эди. Хотини унга эркаланганнамо имо-ишоралар этиб қўл чўзди, лабларини чўччайтириб, бўсага жуфтлади. Унинг куйикканини билдириш учун қилган қилиғи хира тунчироқ ёғдусида янаям жозибали чиқди. Илондек товланишлар, сўзсиз чорловлар, эр жониворнинг кўзларини қонга тўлдирди. Шаҳвати тўфондек кўпириб, ҳовури димоққа ургач, у қайтиб ўзини тўшакка ташлади. Уйқули кўзларини ишқалади. Етти ухлаб тушига кирмаган воқеалар содир бўлаётганидан ҳайратга тушди. Барчасини ўзгартириб юборган Ўғилой Чўвишнинг офтобдан қорайган, парвариш нималигини билмайдиган башараси кўзлари олдига келди. Кўнгли уни тусаётганди, хотини кўзларига тариқча кўринмасди. Энди унинг каллайи саҳарда бостириб келмаслигига ишончи комил бўлгач, хўрсинишга ўхшаган қўмсаш билан ҳомуза тортди. Ижроқўм раисасининг зулмларига, камситишларига кўникиб қолганига иқрор бўлди.

Зўровонликлардан ҳаловат туйиб ўрганган кўнгиллар эркинликдан нохушликка менгзаш умидсизлик туя бошлагандилар. Уларни ҳаракатга келтириш учун дўқ-пўписа етишмаётганди. Эрини сўлоқмоннинг сўқисидек созлаган Нусхагул ҳам, аслида ўзи билмаган ҳолда, Ўғилой Чўвишнинг бостириб келишини орзуларди. Тундаги топташларни хуморлар, ҳузурланиш тахайюлидан куйикишнинг янги дунёларини кашф этмоқчи эди. Эри иккаловлари шифтга боқиб, бир хил хаёл билан ёнардилар. Ўғилой Чўвишнинг келмаслигини ўйлаб уларнинг юраклари тутаётганди. Эр энсасига қўлларини чамбарак қилиб ётарди. Нусхагулнинг бармоқлари барг еяётган кўсак қурти мисоли ўрмаларди. Шунда даҳлиздан оёқ товушлари эшитилди. Улар ётган ўрниларидан сапчиб туриб кетганларини сезмай қолдилар. Бир-бирларига бақрайиб, шамдондаги икки шамдек қотдилар. Ғоз тухумини ютган қурбақа сингари уларнинг оғизлари очилиб қолди. Оёқ товушларини гурсиллаб ураётган юрак безовталиги бости. Ҳушига келган эр ўзини тўшакка ташлаб, бошига кўрпани тортди. Хаёллари қаймоқлаган хотин қазноққа киришга базўр улгурди. Бир дона қирмизи атиргул кўтариб келган Ўғилой Чўвиш, кела-сола уни ровоқлари синган дераза олдига қўйди. Сўнгра Қўзи Шишакнинг устидаги кўрпани тортиб олди. Уни яланғоч кўриб ҳаприқиб кетди. Ўзини унутиб, нозлана-нозлана устидаги кийимларини ечди. Қўзи Шишакнинг устига кўрпани қайта ташлаб, унинг ёнбошидан суюлхондек[1] сирғалиб, қўйнига кирди. Қайтиб, уни отни мингандек миниб, кўрпани елкаларига кўтарди. Тагда ётиб кўрмаган Қўзи Шишак ўзини овсарликка солиб, кўзларини юмиб олди. Ижроқўм раисаси уни ётган жойида бир соат чоптирди. Моҳир чавандоз сингари қамчи ўйнатиб, ғиш терига ботирди. Дами босилгач, эгардан тушиб, апил-тапил кийинди. Энса-бўйини силаб-сийпаб, бошига олиб келган қирмизи атиргулни илди. У атиргулни райкомнинг боғидан атайлаб кестириб келганди.

– Энди ором ол, тантиқвойим! – деди сўнгра неварасини эркалаётган кампиршодай мулойимлик билан. – Мен идорага бориб, бригадирлар билан “Тонгги соатлар”ни ўтказаман. Ундан чиқиб Шохтор Такаевнинг дала шийпонига ўтаман. Мечкай полвон ул-бул тайёрлатади, нонуштани бирга қиламиз. Жонингга жоним қоқиндиқ, бойтойча мўйловларингга жони-жаҳонимни қоқай, қоши қаламларингга сурмача илигимни қоқай…

Ўғилой Чўвиш даҳлизга чиқиши билан Нусхагул ҳаракатга тушди. Эшикдан қиялаб чиққач, эмаклаб, эри ёнига келди. Кела-сола қирмизи атиргулни ижирғаниш билан ирғитиб юборди. Сўнгра Ўғилой Чўвишга ўхшаб эрининг устига ўтирди. Хотинининг кўзи шу йўсин очилаверса, эрта бир кун нима қилишини ўйлаган эр қайғуга ботди. Бу кетишда унинг Шохдор Такаевга ўхшаган бирортасини қидириб топиши эҳтимоли бор эди. Бунинг сабабчиси унинг ўзи эканлиги масаланинг нозик жиҳати эди. Таҳликага тушгач, юрагини ваҳима босди, у энди ҳеч нимани сезмас, ҳолати таъм билмайдиган оғиз каби ланж эди. Нусхагулнинг тили эшилиб, булбулигўё бўлиб кетди. Фикрлаш, идрок этиш унга малол келар, хаёлига келганини сўзлаш жонини киритарди. Ичини қатронсифат бир куяк қоплаб, қаварган милк сингари кўкраклари учи қичишди. Гурлаб ёнган оловда куяётган қозондек, бутун танасидан ҳовур кўтарилди, кўзлари тиниб, боши ғовлаб кетди…

– Ўғ-ғ.., Ўғилой Чў-Чў.., Чўвишни, ҳэ-ҳэ-ҳэнди бир умр ётоқхонамизга оёғи-ғи-ғини бос… бос… босмаса керак, деб ўйлагандим! – деди у. – Менга ўхшаб ке-е-ет-ади-ига-ан дў-дўм-дўмбоққина би-бир қўш-ш-иқчи, ҳо-ҳо-отга миниб олиб, “Бос-бос, қа-қамчи бос-с, чи-чидаб бе-ер, йи-йигитга хо-о-ос”, қў-ҳўшиғини заб айт-айтганда-а-а…

– Гу-гули чиройли ҳе-ҳеканми…

– Ме-мени ма-ма-мақтамайсизми, ра-ра-раис бу-ув-в-а-а.., ден-нг…

Овоз тўрт деворга урилди. Қайтиб “Ўтган кунлар” қаҳрамонлари кўзлаган эҳтирослар интиҳода майиб-мажруҳ бўлди. Барчаси, “Жимжитлик”нинг аросатга менгзаш кайфияти билан тугалланди.

Бу машғулот Оқпартов деб номланган қирқ гектарлик пахта даласига “Учлик иттифоқи” кўчгунча давом этди. “Учлик иттифоқи” шарофати билан қолоқ калхўз илғорлар сафига қўшилди. Хўжаликни кўтаришда мўмай тажриба орттирган ижроқўм раисасини вилоят раҳбари галдаги муваффақият билан муборакбод этди. Президидум аъзолари ва мажлис аҳли кўзи олдида катта ишонч билдириб, уни тумандаги яна бир қолоқ калхўзнинг “вакила она”си этиб тайинлади.

Эртаси тонгда қўшимча меҳнат мажбуриятларини зиммасига олишни ўзининг камунистик бурчи деб ҳисоблайдиган Ўғилой Чўвиш янги макон сари отланди. Манзил Зўмлар калхўзига қарама-қарши томонда эди. Унинг оёқлари орқасига тортгани каби, юраги темирчининг босқонидек қора қурум қайтариб, Қўзи Шишакни дея тепарди. У ғазабга ўхшаб кетадиган жўшқинлик билан “ҳайё-ҳуйт” дея ортига ўгирилди. Юрагининг жиловини бўшатиб, орқасидан яшилбош турна мисоли “Қур-р-ҳей, қур-р-ҳей”лаб қанот қоқди. (Афсоналарда ҳам содир бўлиши мумкин бўлмаган ҳолатлар кейинги гурунгларимизда рўй беришини назарда тутсак-да, баъзи сабаблар билан ўқувчини илдизлар билан таништира олмасак, бизни маъзур тутсинлар. Қаҳрамонларнинг зоҳири қолиб, ботини билан иш кўрарканмиз, уларга қай кўз билан қараш ҳар кимнинг ўзига ҳавола. Афсоналар ҳам, маълум қонун-қоидалар асосида яратилмаса, уларга ҳеч ким ишонқирамайди. Ажабланарлиси, бу юртлардаги кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ғайритабиий воқеалар афсоналарга ҳам сиғмайди. Қолаверса, демоқчи бўлаётганларимизни ҳазм қилишда ҳар ким ўзининг фикрлаш қобилияти ва тахайюл дунёсига қараб иш кўради. Қандай хулоса чиқариш ҳар кимсанинг ўзига ҳавола). Ўғилой Чўвиш паррандага айланиб,  машина ойнасидан пат уриб учиб чиқди. Ҳайдовчи шошганидан жон-жаҳди билан тормозни босаман, деб газни босиб юборди. Машина ағдарилишига бир баҳя қолди. Мўъжиза рўй бериб, тўнкарилмади. Ҳайдовчи қантариб олган машинанинг тормозини босганда ҳайратангиз ҳодиса содир бўлди. Ялмоғиз кулга ағанаб гўзал маликага айлангани каби машина тош йўлда ағанаб, пишқириб турган Қорабайирга айланди. Орқа оёқларида туриб, олд оёқлари билан ҳавони дўмбира қилиб чала бошлади. Узун-узун кишнаб, учиб бораётган яшилбош турнанинг орқасидан чопди. Ҳайдовчи маймунга айланиб, отнинг ёниб турган ёлларига алвастидек ёпишиб олди.

…Бошда суюнса ҳам, охирида мадори қуриган Қўзи Шишак, Ўғилой Чўвишдан қутулгани учун, баҳорга чиқиб калхўз ҳисобидан икки бош буқа ва эллик ботмон буғдойдан ҳалиса[2] худойи атаганди. Нусхагул бахмал кўрпасини бошига тортган эрига тескари, пиччаванд рўмолини қийшиқ боғлаб, отаси ўлган кимсадек икки тиззасини қучоқлаб, мотамга ботиб ўтирарди. Иккаласининг тескари кайфиятда эканлигининг арзирли сабаблари бор эди. Бир ҳикоятни жойида қистириб ўтмасак, суҳбатимиз кемтик бўлади. …“Учлик иттифоқи” амалга оширган тадбир аввалида хайрли бўлиб кўринди. Олти ой ўтар-ўтмас ҳар саҳарда муттасил такрорланадиган кўнгилхушлик Қўзи Шишакнинг меъдасига ура бошлади. Нусхагул етмишинчи йиллар бошида, Ҳукки мулло томонидан мамлакат тепасига келиши башоарат қилинган диктатирнинг қонунларида ёзилганидек, ҳар тонгда эрини онасидан туғилгандек қилиб ечинтирарди. Обдон ғоз ёғида мойлаб, уқалаб-уқалаб, жонини киргизарди. Тўртдан ўттиз дақиқа ўтганда Ўғилой Чўвиш қирмизи атиргул кўтариб ётоқхонага кириб келарди. У нозлана-нозлана ечинар, илондек товланиб рақсга тушарди. Қўзи Шишак қозиқдаги буқа каби чирана бошлагач, устига чиқиб, аямасдан қамчи босарди. Рапида зарбига тутинган тандир кесагидек тўкилишни бошлаган Қўзи Шишакнинг киндиги ошқозонини эзиб, умуртқасига етай-етай деганда, Ўғилой Чўвиш жазавага тушган кинначи сингари ҳавога човут соларди. Тўзғиган сочлари сих-сих бўлиб, бутун вужуди титрай бошларди. Деразалари зирқираб кетаётган уй томи қулаб тушишидан таҳлика туйган Қўзи Шишак унинг кўкракларига мушук бўлиб чанг солар, завқ-шавқдан портлагудек бўлиб турган Ўғилой Чўвиш юзинг-кўзинг демай унга тарсаки туширарди. Бўлгач, шишиб кетган юзига кўкрагини босиб, соҳилга чиққан балиқдек кўзлари бақрайиб, сўллайиб қоларди. Нусхагул арслон оғзидаги ўлжани соатлаб кутишга сабр-бардош топадиган сиртлон янглиғ қазноқ тирқишидан пойлар, Ўғилой Чўвиш эшикдан чиқар-чиқмас у ўтириб-туриб кетган эгар ғуббасига ўзини отарди. Эр жонивор бели букилган отдек инқиллар, дамини ичига ютиб, тишларини қисарди. Жувари туйган сўқидастадек ҳуда-беҳудага ишқаланавериб, озорда бўлиб кетган бечора саҳарда бошини тикласа, чошгоҳгача ҳам сўлимасди. Хўжалик ишларининг асосий қисмини ўзи бажарадиган Нусхагул сигирини соғиб келиб ҳам, товуқларига дон ташлаб келиб ҳам, қолган жойидан давом қилдираверарди. У билан Ўғилой Чўвиш яширин иттифоқ тузганди. Уйқуга ётишдан олдин Нусхагул тансиқ таомлардан нонушта тузаб, тугунча тайёрларди. Ўғилой Чўвиш кетаётиб, тугунчани Шохтор Такаевга кўтариб кетарди. Ўз навбатида у ҳам Нусхагулга турли-туман ҳадялар олиб келарди. Иккаласининг қачон, қаерда келишиб олгани Қўзи Шишакка қоронғи эди. Икки мегажиннинг зимдан тил бириктириши, унинг назарида, Алп тоғи билан Тангритоғнинг бир-бирига қовушиши сингари бовар қилиб бўлмас тилсимот эди. Дунё бино бўлиб исталган пайтда нураб кетиши мумкин бундай иттифоқ тузишга камунистлар ҳам мушарраф бўлолмагандилар. Шаърий хотин билан ўйнашнинг якдиллик билан бир эркакни эксплуататсия қилиши тарих зарварақларида ҳам кам учрарди. Икки кўзи ўпирилган гўрдек ичига тортиб, ёноқ суяклари очдан ўлган ҳўкизнинг тўқиртқа тўпиғидек уриб чиққан Қўзи Шишак чўпдек озиб кетди. Оғзи бир таноб бўлиб, бурни юзининг ярмисини эгаллади. Қулоқлари Бозоргулнинг сичқон тешган супурасидек шалвираб тушди. Худонинг берган куни соатлаб икки хотиннинг тагида йиртиқ кавушнинг патагидай тепаланаверганидан, ўмрови ва орқаётоқларини яра-чақа босди. Териси илвираб, йиринг йиға бошлади. Шунинг учун у ёлғиз қолди дегунча тушида ҳам, ўнгида ҳам Тангридан Ҳукки муллога ўлим тиларди. Тилаги ижобат бўлиб, ёш ва офатижон Қурёзагул ўзиники бўлишини истарди. Аслида Қурёзагулга кўз олайтириб юрганлар сон мингта эди. Аммо калхўзнинг ёшуллисидан ўтиб бирор кимсанинг бевага қармоқ ташлашга юраги бетламасди. Хуллас, унинг доди Раббига етипми ёхуд бу бевафо дунёдан тақдири-насибаси узилипми, Ҳукки эшакдан йиқилиб ўлди. Ўша соатлардан калхўзнинг зерикарли ҳаётида нурли бурулиш даври бошланди. Қувонган раис зимдан ниятлаб юрганини амалга оширишга киришди.

Ўғилой Чўвиш билан яширин иттифоқ тузган Нусхагулнинг ҳам кўп нарсаларга ақли етадиган бўлиб қолганди. У эрининг бежо қадамларидан ичида шумлик бош кўтараётганини илғади. Кирдикорларини пракурўрга чақиб бераман дея унга шамалар қилди, ичига ғулғула солди. Юраги товонига тушган эрнинг еётган овқати томоғига тиқилди. Нафаси қайтиб, ўпирилган том сингари ўтирган жойига ағдарилди. Довюрак Нусхагул вақтни бой бермади. Кавушини қийшайтириб босаверганидан қайроқтошдек қотган ўкчаси билан юзинг-кўзинг демай, унинг икки кураги ўртасига Гарринчадек оқсоқланиб зарба берди. Кўзлари ола-кула бўлиб, оғзи-бурнидан оппоқ кўпиги келиб турган Қўзи Шишакнинг оғзидан бир нима учиб чиқиб силобчага[3] бориб тушди. Силобчага тушган нарсани Қурёзагул кўрсаткич ва ўрта бармоғи билан илиб олди. Бу нарса қурғур эри Киславодскийда дам олганда эллик тийинга олган ёғоч қошиқ бўлиб чиқди. Эрининг қошиқни ютганига Қурёзагул кўриб туриб ҳам ишонмади. Узалиб, чуқур-чуқур нафас олиб ётган эрига боқиб, унга эслатган икки оғиз сўзнинг қудратидан қойил қолди. Қўлига бомба тутқазган Ўғилой Чўвишдан чексиз миннатдорлик туйди. Даҳшатли қуролнинг ҳақиқий нусхаси Ўғилой Чўвишнинг қўлларида эканлигидан у ҳали бехабар эди.

(Давоми бор)

[1] Суюлхон – калтакесакнинг илонга ўхшаб, суйрилиб ҳаракатланадиган, деярли оёқлари йўқ бир тури.

[2] Ҳалиса – ҳалим.

[3] Силобча – дастшўй.

islomxolboy.blogspot.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube