Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Феълим менинг, аъмолим менинг…

Феълим менинг, аъмолим менинг…
29 Ocak 2019 - 8:00 'да юкланди ва 925 марта ўқилди.

Ислом ХОЛБОЙ

Феълим менинг, аъмолим менинг… 

Субҳаноллоҳ, бу не нафси лаим,
Нафсни қўйгил, не азоби алим.
Рўзи учун мунча фусунсозлиқ,
Мансаб учун мунча дағобозлиқ.

Алишер Навоий

Учинчи боб (2)

…Яшилбош турна бўлиб келган Ўғилой Чўвиш ровоғи синган деразадан ётоқхонага учиб кирди. Оёқлари учида туриб, узун бўйнини чўзди. Керилиб қанотларини қоқди. Одам суратига кириб, қирмизи атиргулни дераза олдига қўйиб, товусдек товланиб кийимларини ечди. Аввалида Нусхагулнинг нималар бўлаётганига ақли етмади. Мойли қўлларини эрининг бошига суркаганча донг қотиб турди. Ўғилой Чўвишни таниркан, суюниш ўрнига чўчиб кетиб, эрини бошини қўйиб, нозик жойига чанг солди. Оғриққа чидай олмаган Қўзи Шишак вой-войлаб, шоғолга айланди. Курк товуққа айланган Нусхагул қақиллаганча қазноққа учиб кирди.

Ишлар битгач, Ўғилой Чўвиш қайтиб  яшилбош турнага айланди. Тумшуғига Қурёзагул тайёрлаб қўйган тугунни илиб учиб кетди. Бу гал оёқ товушлари ўрнида отнинг дупурига менгзаш ғалати товуш пайдо бўлди.

Учиб чиққан курк товуқ етай-етай деганда, Қўзи Шишак тағин шоғолга айланди. Нафсонияти қўзиган товуқ шоғолнинг бошига чиқиб, сарлочин сингари унинг кўзларини чўқалади. Товуқ – Нусхагулга, шоғол Қўзи Шишакка айланди. Нусхагул шахдам суръатлар билан ўзгараётганди. Гумонлари рўёбга чиқаётган раиснинг юрагига ваҳима тушди. Айбдорлик туйғулари мавж ургач, у ўзини бўри оғзидаги қўзичоқдек ҳис эта бошлади.

Калхўз жамоасидагилар эшакдан йиқилиб ўлган Ҳукки муллонинг маййитини олтмиш йиллик шўролар замонасида етишиб чиққан биринчи шаҳид сифатида пўш-пўшладилар. Уни эшакнинг жулига ўраб, маҳси-кавуши билан ерга топширдилар. Орадан бир ҳафта ўтиб, Қўзи Шишак бошини кўрпага буркаб ухлашга чоғланганда, Нусхагул думбасидан чимчилаб уни гапга солмоқчи бўлди. Ийиган эр ўнгидан чапига ағдарилди. Ҳуккининг бевасига бўлган муҳаббати сўнмаганини айтмоқчи бўлди-ю, тилини тийди. Жин-ажиналар орқали хотинига таъсир ўтказаётган Ўғилой Чўвишнинг қиёфаси кўзлари олдига келиб, тан-бадани музлаб кетди. Аслида хотини маккораликда шайтонга дарс берадиган ижроқўм раисаси билан бирор марта сўзлашмаганди. Тишига илинганни тириклайин ютадиган одамхўр билан унинг қандай алоқа боғлаганига Қўзи Шишакнинг ақли етмасди. Демак, сўзлашмасдан сирлашяптими, уларнинг ишларини жин-ажиналар юритади, деб ўйларди. “Учлик иттифоқи” шароит тақозоси билан ўз-ўзидан бунёд бўлганди. Икки ҳийлакор уни амалда “Иккилар иттифоқи”га айлантиргач, Қўзи Шишак уларнинг қўғирчоғи бўлиб қолди.

– Раис бува, бизлар Ўғилой опамлар билан узоқ ва обдон ўйлаб, бир қарорга келиб қўйдик десангиз!

Хотинининг оғзидан тахта қипиғидек учиб чиққан бу сўзлар, пулемёт ўқи бўлиб Қўзи Шишакнинг юрагига санчилди. У “Ўтириб, суҳбатлашмасдан, қандай келишди эканлар” дея ваҳимага тушди.

– Боғини сўраганингизча, узумини енг, раис бува. Нимани келишганимизнинг сизга қизиғи йўқми ёки?

Ичини уқаётган хотинининг сўзларини эшитган эрнинг юраги ёрилишига бир баҳя қолди.

– Нима учун қизиғи йўқ экан?! – деди у овозидаги титроқни ичига ютиб. – Бешта ойдек-ойдек фарзандлар туғиб берган бўлсанг, неча йиллик уй-рўзғор бўлсак, сенинг айтганларингга қизиқмасдан бўладими? Қизиқсан-ҳей, хотин, тавба, тавба-ҳей…

– Қизиқсангиз, пайсалга солмай, бригадирингиз Шохдор Такаев каби ўктамлик билан орқа-олдинг, деб ўтирмасдан, шарт-шарт сўрайвермайсизми, раис бува?

– Шохдор Такаевнинг шарт-шарт сўраганини сен қаердан биласан? – деган Қўзи Шишак кўрпасини очиб ташлаб, тўшагида чордона қуриб ўтириб олди. – Нималар бўляпти ўзи? Ўғилой Чўвиш билан ҳам ҳеч қачон учрашиб, бирор марта суҳбатлашганингни кўрмаганман-у, Худо ҳаққи, гапларингни эшитиб ҳушим бошимдан учади. Шохдор Такаевни қаердан биласан? У калхўзнинг энг чеккасидаги бир қишлоқнинг оддий бригадири бўлса?! Унинг қишлоғигача бизнинг қишлоқдан етти чақиримлик йўл бўлса?! Шохдор Такаев номини эшитгач у ўзини идора қилолмай қолди. Тилини тишлаганда кеч эди. – Хотин, кечиргин, илтимос! Боғини сўраганча узумини ейиш керак, деб турипсан-у, мен аҳмоқ тушунмаяпман. Одам гўл бўлса қийин экан…

Нусхагул иғвоси иш берганини кафтларидаги чизиқлар каби кўриб турарди. Эрининг кўзлари олдида қора кастум-шим ва оқ кўйлак кийиб, нўхат-нўхат гуллик кулранг галустук боғлаган пракурўрнинг совуқ башараси намоён бўлганига унинг ишончи комил эди. Дами ичига тушган бечоранинг хаёлини бир вақтнинг ўзида Шохдор Такаевнинг шийпонида, дастурхон бўйида эртанги тонг таъмаси билан ҳар чошгоҳда кутадиган Ўғилой Чўвишнинг қиёфаси қоплаганидан эса бехабар, аммо малъун какликдек унинг риё тузоғига илинганидан кўп шодмон эди.

…Улар, овқатлангач, дала айлангани чиқардилар. Баъзида фаоллар билан калхўз идорасида мажлис қурсалар, баъзида ёш ва шижоатли раисни кўз-кўз қилиш учун тумандаги бошқа хўжаликларни оралардилар. Бировларнинг кўзини қиздириш учун уч кунлик келин сингари уни Ўғилой Чўвиш шомгача еталаб юрарди. Биринчи котибнинг “кечки соат”лари камида ўн биргача давом этарди. Сўкинч эшитиб силлалари қуриган туман фаоллари соат икки-учгача аламларини босиш учун кўчада тўйиб еб, бўкиб ичардилар. Қўзи Шишак тонгги учларга яқин уйига итнинг кейинги оёғидек судралиб кириб келарди. Бир соатдан сўнг Нусхагул уни арчилган тухумдек яланғоч қилиб, кир ва ғуборлардан тозалар, бузоғини ялаб-юлқаган сигир сингари Ўғилой Чўвишнинг истиқболига шайларди. Раиснинг бутун инон-ихтиёри икки аёлнинг қўлида эди. Демак, ўтган муддат мобайнида Нусхагулни Шохдор Такаев тасарруфида бўлмаган деб ҳеч ким айта олмасди. Ўғилой Чўвишнинг беминнат хизмати туфайли унинг боғида Нусхагулнинг қўнғиз тергани ҳақиқатга яқин эди.

Ўғилой Чўвиш назарида эскилик сарқити ҳисобланган мўйловини Шохдор Такаевнинг олганига ҳам анча бўлганди. Қўзи Шишак буни маъносини энди англади. Англаркан, бехосдан юраги санчди, нафаси сиқилиб, кўзларининг олди қоронғилашди. У кўксини ғижимлаб, ўтирган жойида икки букилиб қолди!

Уч йил илгари ровоқлари синган дераза кўзларига икки букланган ёстиқ тиқилганди. Кесиб ўтаётган ой нури ишком оралаб деразадан ётоқхонага тушарди. Ҳуккининг беваси билан содир бўлиши мумкин кўнгилхушликлар хумори билан ёнаётган Нусхагул эрининг човути узилган ёстиқдек букилганини кўриб ҳам, эр оға, сенга нима бўлди, дея сўрамади. Охирги пайтларда ўқтин-ўқтин безовта қиладиган юрак хуружи ўтгач, Қўзи Шишак қаддини ростлаб, кўксининг ғижимланган жойини кафти билан енгил силаб қўйди.

– Нима демоқчи эдинг, хотин? – деди сўнгра деразадан сузаётган ойни томоша этаётган хотинига.

Нусхагул дарров жавоб қайтармади. Атайлаб пайсалга солди. Эрининг ножўя гап-сўзларига жазо тариқасида сукут сақлади. Сирли қарорининг тафтидан масту масрур бўлсаям, пухталик қилишга тиришди. Эри ўзи бошлаган бу ўйинда уни айбдор этишга уриниши қалбига қаттиқ ботганди. Пушаймонлик билан хатосини тан олган эрга, ҳар не бўлганда ҳам, унинг кўксида кек уйғонмади деб бўлмасди. Хотинининг ойга термулиб бамайлихотир ётганини кўргач, ночор эр ҳам ўзининг бу ёғига бир умр майна бўлиб ўтишини ўйлади. Унинг фикри-хаёлини ел олгурининг маҳобати билан фоҳишалар орасида машҳур Шохдор Такаевнинг жундор қиёфаси эгаллаганди. У беҳудага жин-ажиналардан хафа бўлгани учун афсус-надоматлар тортаётганди. Бутун оиласини шахсий мулкига айлантирган Ўғилой Чўвишдан жин-ажиналар дарс олса арзирди.

   Шохдор Такаев калхўздаги энг илғор бригада бошлиғи эмасди. Ўтган йиллар давомида ижроқўм раисасининг қўллаб-қувватлови билан уни шунчаки бардор-бардор этиб келгандилар. У ҳар йил мукофотга янги “Жигули” сотиб оларди. Қуруқ мақтовдан бошқасини билмайдиган Қўзи Шишак, “ҳолвани ҳоким еб, калтакни етим ейди” деганларидек, “Учлик иттифоқи” қулига айланганди. У моддий рағбат нималигини билмас, ҳузурни бурни остидаги бир тутам жунни қиртишлаган Шохдор Такаев кўрарди. Бир сиқим хашакча тафти йўқ чиқинди унинг мавқейини юксалтирганди. Нусхагулни эса Ўғилой Чўвиш ҳаминқадар рағбатлантириб турарди. Нонушта эвазига миннатдорлик тариқасида унга атир-упага ўхшаш баъзи бир нарсалар олиб келарди. Ўзига ороқ-тароқ бериш қўлидан келмайдиган Нусхагулга бу кабилар омухталашгач, мисли кўрилмаган ҳидлар дунёга келарди. Энди барчасини билиб билмаганга олиш Қўзи Шишак учун ўлим билан баробар бўлади.

Қўтосдек баҳайбат, чўчқадек хўрон Шохдор Такаевда ҳам хотининикига ўхшаш бир қўланса ҳид бор эди. Қўзи Шишак кейинги пайтларда хотинидан шундай ҳид келишини нега пайқамаганига ҳайрон эди. Ўғилой Чўвишнинг атир-упаси ҳақиқатан уни чалғитганди.

У ўз-ўзидан ўксиркан, юрагини ваҳима босди. Шунда хотинига ўгирилиб, қучоқлаш баҳонасида уни ҳидлаб кўрмоқчи бўлди. Бурнини икки кўкси орасига тиққанди, димоғи еб тўймас фоҳишаларни ақлдан оздирадиган шаҳвоний ис билан тўлди.

Нусхагул унинг бу ҳолатини бошини йўқотган ошиқнинг рози деб тушунди.

– Ўғилой опамлар билан келишиб, сизни Ҳуккининг бевасига уйлаб қўядиган бўлдик, раис бува, денг! – деди у эрининг бошини қучоқлаб кўксига қантариб босаркан. – Бироқ расман никоҳимдан чиқишингизга йўл бермайман.

 Қўзи Шишакнинг зимистонга чўмган дунёси ёришди. У хотини кўксидан лаблари билан хашакка айланаёзган лолаларни узди. Энди унинг йўлига ғов бўладиган нарса қолмаганди. Қурёзагулга етишиш учун у Шохдор Такаевнинг оёғидан ўпишга ҳам тайёр эди. Қўланса димоғига Париж оқшомларида эсадиган сергин  ифордек туюлди. У умри бино бўлиб ўзи туғилиб ўсган вилоят ҳудудларини кесиб ўтмаганди. “Азизим” романини ўқиган қўшни қизнинг ҳикояларини ўспиринлик йилларида тинглашга муваффақ бўлгани сабаб, Тошкент билан Самарқандан кўра Парижни яхшироқ тасаввур этарди, холос.

У отизчанинг хас-хашагини йиғиштиргач,  Шохдор Такаев пайҳон қилган чаманзорни суғоришга тушди. Қурёзагул билан боғлиқ шаҳвоний ўйинларни хаёлида айлантираётган Нусхагул бошини жодугарнинг супиргисидек ҳар ёнга силталар, сочлари қуюнга учраган сомондек тўзғирди. У кўзойнакли илондек тўлғониб, эрининг икки қулоғидан ушлади.

– Раис бува, айтиб қўяй, битта шарти бор аммо! – деди сўнгра йиллар бўйи, орзиқиб кутилган фармони олийни эълон қилаётган ҳукмдордек амрона товушда.

– Розиман! – дея жавоб берди эр.

– Томга чиқиб ўзингизни ташланг десам, ташлармидингиз?

– Жиннимисан?! Инсон умид билан бир ёстиққа бош қўйган умр йўлдошининг елкасига ҳам шунақанги қалтис вазифани юклайдими?

– Бўлмаса, қандай шарт экан, дея сўранг-да, раис бува.

Ҳар тугул хотинининг ўзингни томдан ташла демоқчи эмаслигига ўзини ишонтирган Қўзи Шишак, куйнинг авжида сози қочган дуторнинг торидек бўшашиб, унинг устидан ағдарилиб, ёнбошига ётиб олди.

– Мени никоҳингдан чиқармоқчи эмассанда! – дегач, шошганини англаб, сўзларини тўғирлашга уринди. – Ўзим ҳам никоҳингдан чиқишни истамайман. Қанақа шарт экан шартинг, хотин?

– Ҳа-а, бу бошқа гап, – деди Нусхагул мавзу чуқурлашса, эрининг шашти сўнишини ҳисобга олиб. – Соддасиз-ҳей, раис бува, иккимиз бир одам бўлгач, сизга зарар етказадиган иш қилишга юрагим бетлармиди? Беш боламнинг отаси бўлсангиз, хўжалик бошлиғи бўлсангиз. Менга соғлик-саломатлигингиз керак эмасми? Илоё, сизни Ҳукки муллонинг руҳ-арвоҳи қўлласин!

– Раҳмат, хотин! – деди Қўзи Шишак, икки кафтини юзига тортган хотинининг нияти ёмонга ўхшамаётганлигини ҳис қилгач. – Ўтган икки-уч йилда ақлинг зап пишди. Ёшроқ бўлганингда, бирор институтда сиртдан ўқитардим. Тошкентда ўқий олмаганим кемтигини тўлғазганингда, туман қўлимизда бўларди. Сенинг Ўғилой Чўвишдан кам жойинг йўқ. Номига бўлсаям қўлингда диплўминг бўлганда, шу ақл-фаросатинг билан бутун бошли туманга биринчи котиб бўлсанг арзирди.

– Мен ҳам айнан шу масалада гаплашмоқчиман! – деди Нусхагул эрининг суяги туртиб чиққан икки ёноғидан ўпгач. – Мени қари деб сизга ким айтди?

– Ҳеч ким айтгани йўқ… Мен… мен сени қари демадим!

– Бўлди, бўлди, ўзимнинг арринтумансимон, гарриллў маймунчам. Қурёзагулнинг эвазига мени Тошкентдаги “Раисчилик” инстутига сиртдан ўқишга киритасиз!

Хушхабар Қўзи Шишакнинг чўка бошлаган қалбини жўштирди. У баҳор ташрифидан қийғос гуллаган боғ-бўстонлар сингари яшнаб кетди. Хотинини йилида қирқ кунга йироқларга кетиши унинг учун чинакам озодлик эди. У йўқ бўлгач, Ўғилой Чўвиш бу ерларга оёқ босмасди. Шунда қишлоқнинг бир чеккасида, Суюнхоннинг қалъсидек қаққайиб турган Ҳуккининг мулкларида у кайфичоғлик қиларди.

– Ўғилой опамлар бу қадамимизни мақуллармиканлар, ишқилиб?!

Бу сўзлардан Нусхагул кўп нарсани англади. Тошкент томонларга йўл очилаётганидан у суюнган бўлсаям, эри Ўғилой Чўвишнинг оёқлари остидаги тўзғиган гиламдек ўзини хокисор тутиши нафсониятини қўзиди.

– Нима, менинг нимани ўйлашим сизни унчаям қизиқтирмайдими, раис бува? – деди у ғалати бир оҳангда. – Менинг тақдирим бу – менинг тақдирим. Ўзимга тегишли бўлмаган ковакка бурун тиқишни ёқтирмайман.

Ҳалитдан у Ўғилой Чўвиш билан “Чўтирона мустақиллик” учун курашга бел боғлаганди. Ҳолбуки, “Чўтирона мустақиллик”нинг қулликдан тафовутланадиган жиҳати йўқ эди. Қўзи Шишак бу жабҳада хавф-хатарнинг ниҳоятда катталигини билгани учун ичидан зил кетди.

– Бу сўзларни ўз розилигинг билан айтаётган бўлсанг керак деб ўйлапман, хотин! – деди у ножоиз сўз оғзидан чиқса, Ўғилой Чўвишнинг қулоғига етишидан қўрқиб. – Сенинг рози-ризолигинг мен учун қонун, жонгинам!

– Албатта! – деди нафсонияти баттар ерга урилган Нусхагул. Айни замонда туман ижроия қўмитаси раисаси лавозимида ишлаб турган кимсадек салобат билан. – Буёғига у билан Шохдор Такаев орқали тиллашишни йиғиштираман, жонимга тегиб кетди. Ундан юзим куйган бўлмаса, орқаваротдан унга нисбатан муттаҳамликни амалга оширган жойим бўлмаса, нимасидан қўрқаман. Икки орада пўчтачининг думсиз итидек Шохдор ўлгурга бало борми? Ўзи билан тўғридан-тўғри гаплашиб олавераман!

– Тўғри! – деди охир-оқибат хотини оғзидан чин-ҳақиқатни эшитган Қўзи Шишак ҳайратдан ҳар кўзи синган деразанинг ойинасидек ўпирилиб. У шу тобда Қурёзагулнинг висолига етишиш иштиёқи билан ёнарди. Шартни бажариб, хотини ва Ўғилой Чўвишдан бир йўла қутулмоқчи эди. Иккаласини Шохдор Такаевнинг бир ўзи уддалайди деб ўйларди. – Сен нима десанг, шу бўлади. Шартингга кўндим десам, нотўғри бўлар, бу шартингни барча қўл-оёқларимни кўтариб тасдиқлайман. Мен сендаги ғойибдан берилган ёрқин иқтидорга ишонаман. Ҳали катта лавозимларни эгаллаб, эл-юртга адолатли камунистик партия ва шонли Владимир Илич Ленин номига муносиб ишларни амалга оширасан. Ўғилой Чўвиш ва Шохдор Такаевга ўхшаганларни босиб ишлатиб, бахт ва истиқбол йўлини очасан. То осмонда қуёш сузар экан, заминда дарёлар тўлиб оқар экан, сен туфайли бизнинг номимиз “Саветлар қомуси”га мангуга муҳрланиб, муборак хотирамиз ёруғ дунёдан ўчмайди.

– Мен Ўғилой опамларга бундай катта ишларни эплай олармиканман, дегандим, у киши “Албатта, эплайсан” дедилар! – деди қулоқларига эрининг мақтовлари ёғдек ёққан Нусхагул дарҳол ғашликни унутиб, тағин ижроқўм раисаси номини оғзидан бол томиб тилга оларкан. – Бундан ҳам зўр гапларни айтган бўлишлари ҳам мумкин, Шохдор ўлгур кўпини эсидан чиқариб қўйяпти. Бошида Зулфия опамларнинг ҳам мендан ортиқ жойлари бўлмаган экан. Ҳамид Олимжон мактабини пухта ўзлаштиргач, у киши гул-гул очилиб кетипдилар. Эрларининг ўлими нур устига аъло нур бўлипди. Ўша фожеа ҳалигача ҳаёт йўлларидаги муваффаққиятларини таъминлаб турармиш. Шоира авлодлари, шўролар давлати бор экан, бахтли ва бахтиёр турмуш кечирармишлар, денг, раис бува. Кимнингдир гуллаб-яшнаши учун кимдир ўзини қурбон бериши зарур экан-да. Тавба… Ҳаёт бунчалар ҳам бешафқат бўлмаса… Бу ишлар нақадар гўзал…

Саккизинчи синфни зўрға тугаллаган товуқбоқарнинг қизи ичидаги шумлик уч йил мобайнида мисли кўрилмаган суръатларда ўсганди. Ўғилой Чўвиш билан Шохдор Такаев орқали тиллашадиган хотинининг тўғридан-тўғри унинг билан ўзи суҳбатлашгандек сўзамоллик этаётгани Қўзи Шишакни ақлдан оздираёзди. Уни институтга беш минг рубл бериб киритишдан аввал унга “Ўрта мактабни битирди” деган шаҳодатнома олиб бериш жоиз эди. Бу иш камида икки юз боғ беда эвазига амалга ошириларди.

…Ўғилой опамларга мен ҳам забардаст шоира Субҳида Наршода каби бўлмоқчиман, дегандим, ёш шоира ҳақида ҳам у киши билганларини сўзлаб берипдилар. Шохдор ўлгур ҳам зап олиб қочади, денг. Баъзи бир нарсаларни ўзи гувоҳ бўлгандай қилиб сўзлашга зўр беради, ўлгур. Уни эшитиб машҳурликнинг ҳар нарсадан устун бир тилсимот эканлигига ақлим етгандек бўлди. Субҳидахоним аввалида ўзига муносиб, қош-кўзлари попукдек бир мехайник йигит билан аҳд-паймон қилипдилар. Тақдир йўлларини бир-бирларига боғлагач, улар турмуш ҳам қурипдилар. Машқлари “Саодат”да чоп этилганидан сўғин ёш шоирадаги ёрқин истеъдодни Зулфияхоним пайқаб қолипдилар. Субҳидахонимни ҳамкорлик қилиш учун муҳарририятга адл-иноят юзасидан чорлаган эканлар, нонкўр эри буни истамапди, денг. Тавба-а… Қоч, бедавлат, нон келди, деганлари шу бўлса керакда! Жаҳли чиққан шоира шунда “Мойингга беланиб юравермайсанми, қора ялоқ”, дея умр йўлдошларининг бефаҳмлигидан қаттиқ афсусланипдилар. Кетидан, “Билганингни қилмайсанми”, деб,  кўрчумчуқдек “пир-рр” этиб Тошкентга қараб учипдилар. Бугунги кунда бутун Савет иттифоқида у кишидан бообрў, у кишидан зукко аёлни топиб бўладими, ахир? Юртларидан бир гўрсўхта у киши билан ҳаёт риштасини боғлаш учун қишлоқи хотини ва бир этак болаларини ташлаб, орқасидан соядек эргашиб юрипди эмиш. Бир амаллаб унга уйланиб олса, ўша одам жуда катта бир мансабни эгаллайди, мени айтди, дерсиз ҳали раис бува. Қани, кутмаганда бизнинг уфқимизда ҳам шунақа имконият эшиклари очилса эди. Қаерда бўлмайлик, барибир бир-биримизни қўллаб-қувватлаб турардик. Эшитаяпсизми ўзи, ёки ухлаб қолдингизми?

– Шундай мароқли ҳикояни эшитмасдан ухлаб қоладиган говкалла эмасман-ку! – деди Қурёзагулни қўмсаётган Қўзи Шишак. – Қани, қолган жойидан давом эт. Жуда зўр гап эканми? “Раисчилик”ни битириб, ўзинг ҳам “журналистик – педагўгичский” шеърий китоб ёзмасанг бўлмайди лекин.

– Ниятим йўқ эмас, раис бува, десангиз! – деди у борҳо ғурурланиб. – Одамни ичидагини қаердан биласиз-ҳей?! Кўзларингизда ренгенингиз борми, нима бало? Эрининг топқирлигидан суюнган Нусхагул “хи-хи”лаб, лабининг бир томонини қийшайтириб кулиб қўйди. – Ўзимизнинг Ойхон Сурхунчамизнинг ҳаёт йўллари ҳам Субҳида Наршоданикидан қолишмасмиш. Ўғилой опамларни билмаган нарсалари йўғ-ҳей, тавба. Шохдор йигит ўлгур, қобонбашара бўлсаям, опамларни оғзларидан чиққан ҳар бир сўзларини оҳанрабодек илиб олади. Ойхон Сурхунча мактабда ўқиб юрган даврларидаёқ Тошкентда қилинажак иш режасини тузаб қўйган экан, денг. Одамзотнинг бўладигани онасидан муғомбир-пухта бўлиб, зуваласи пишиб тушади, дейишади. Ўзини мақтаяпти, деманг-у, мен ҳам шундайлар сирасига кирсам керак. Аммо сиз тўғрингизда бундай деб, айтолмайман. Сизни ҳали ҳаётнинг қора қозонида калла-почани қайнатгандек узоқ қайнатишимга тўғри келади. Ҳим-м… Ҳикоямиз қаерда тўхтаганди? Ҳа, Ойхон опамлар талабалик чоғларида мансаб ва машҳурлик пиллапояларини кўзлаб қалтис ишга жазм этган экан. Ўшанда денг, раис бува, у ётоқхонада бирга турадиган шарм-ҳаёли бир қизнинг суқсурдек йигитини сеҳрлаб, ўзига оғдириб олипди. Дугонаси шундоқ ошхонага чиқиб, чой дамлаб қайтиб киргунча андижонликнинг пайтавасини тўғирлаб қўйипди. Ўша йигитни қайтиб хонасидан кўчага чиқазмапди. Дугонасини эса эшикдан ичкарига киритмапди. Қиз бечора иссиқ чойнакни кўтариб эшик олдида зор-қақшаб тураверипди, денг. Ойхон опам унинг кўчларини кўз очиб-юмгунча йиғиштириб, даҳлизга чиқариб ташлапди. “Босиб юрган изларингни шамоллар ўпсин”, дея шеър айтиб, хонани ичкаридан илиб олипди, денг, раис бува. Ана пухталик, мана пухталик, сиз билан мен кимлардан қолмаган Ўғилой Чўвиш билан Шохдор Такаевни устимизга чиқариб юрипмиз. Бу ёғи ишламаса ҳам, удда эр жонингни ёлғон-яшриқ гап билан ҳам олади. Нима дедингиз, раис бува, хи-хи-хи… Ўғилой опамларнинг, “Сен Амир Насрулло замонида туғилганингда, Амир Умархоннинг канизаги олдингда ип эшолмай қоларди” деган сўзларида жон бор. Чакки эмасман, раис бува денг. Амир Умархоннинг канизаги нима иш қилган экан ўзи…

(Давоми бор)

islomxolboy.blogspot.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube