Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ўзлигини унутмаган бир-икки кимсалар иш замирини англардилар…

Ўзлигини унутмаган бир-икки кимсалар иш замирини англардилар…
30 Ocak 2019 - 8:00 'да юкланди ва 885 марта ўқилди.

Ислом ХОЛБОЙ

Феълим менинг, аъмолим менинг… 

Субҳаноллоҳ, бу не нафси лаим,
Нафсни қўйгил, не азоби алим.
Рўзи учун мунча фусунсозлиқ,
Мансаб учун мунча дағобозлиқ.

Алишер Навоий

Тўртинчи боб

Ҳуккининг беваси пухта чиқиб қолди. У муллонинг тўшагида шоғолбазм ўтказишдан бўйин товлади. Нусхагул бирор иш чиқара олмагач, Ўғилой Чўвиш ҳаракатга тушди. Бироз мавқейини тиклаган Қўзи Шишак учун эса ҳаяжонли ва унутилмас дамлар бошланганди. Туртиб чиққан ёноқларига қизиллик иниб, чаккаларига жир битганди. Чимилдиқнинг сеҳрли дунёси билан хаёллари айқаш куёвтўралардек, ҳар нафас олганда Қурёзагулни қўмсаб, юраги ҳаприқадиган бўлганди. Назарида ишлари жўнашгандек эди. У гўрида тупроқ чайнаб ётган мулло Ҳуккининг арвоҳи ўзини қўллаётганига ишонарди. Ўғилой Чўвишнинг қайишаётгани унга самимийдек туюларди. Шунинг учун у яшилбош турна бўлиб учиб келганида, меҳр-муҳаббат билан қаршилаб, қораси ўчгунча унинг орқасидан таъзим этадиган одат чиқарганди.

Нусхагул бу муҳорабада оддий томошабин бўлолмасди. Қурёзагул ўзининг йўриғига юрмагач, эридан камчилик қидириб топишга бел боғлади. Ёстиқдошини тўлиқ бўйсундиришни яқинда бошланажак “абутуриентлик машаққати ибтидоси” дея санаб, Ўғилой Чўвиш билан тўғридан-тўғри мулоқотга киришди. У яшилбош турнани деразадан кутиб олар, турна одам қиёфасига киргач, ўзи курк товуққа айланарди. Аввалгиларидек чақоқлаб қазноққа уриб кетмас, аксинча, эрини миниб, бир маромда ирғанаётган Ўғилой Чўвишнинг сочлари ёғилиб турган яланғоч елкаларига учиб чиқарди. Кўзлари ола-кула бўлган эрининг зўриқишларини томоша қилиб завқланарди. Пастга сакраб, эри билан Ўғилой Чўвишнинг хона юзида ёйилиб ётган кийимларини оёқлари билан сомонни титгандек титкилаб нималарнидир ахтарар, оч-сариқ кўзлари билан излаганини топгач, чақоқлаб шовқин кўтарарди. Жўжаларидан дарак бўлавермагач, илинган луқмасини ўзи чўқалаб еб қўярди.

Ўғилой Чўвиш отни қамчилаб чарчатгач, ўзи ҳам шалпайиб қоларди. Оғзининг сувини артиб ўрнидан туриб, яхши кўрганининг чаккасига қирмизи атиргулни қистирарди-да, яшилбош турна бўлиб учиб кетарди. Аслига қайтган Нусхагул қирмизи атиргулни ҳидлаб, унинг орқасидан таъзим қилаётган эрини тўшакка қантариб босарди. Кейин институтга кириш иштиёқи билан ёнаётган юрак розини сўйларди. Диплўм олгач, улар қилинажак ишлар хусусида узоқ гурунглашардилар. Ҳалитдан биринчи котибликка даъвогар эр-хотинлар Дармон Мадоровични орадан кўтариш ҳақида бош қотирардилар.

…Ижроқўм раисаси “вакил она” бўлиб бошқа хўжаликка кетгач, Шохдор Такаевнинг шийпонидан файз кетди. Бедазордан патиллаб уриб чиққан беданадек ҳар саҳар раиснинг ётоғидан учиб чиқадиган яшилбош турна, вақт зиқлиги боис, Шохдор Такаевга эътибор бермай қўйди. Қўзи Шишак хушласа шийпонга келадиган, хушламаса, келмайдиган одат чиқарди. “Учлик иттифоқи”нинг бутун диққат-эътибори Ҳукки муллонинг бевасига қаратилганди. Калхўзчиларнинг оғзида ҳам фақат шу гап эди.

Икки ўйнашидан бир йўла айрилган қорин полвонни бу ҳолат изтиробга соларди. Ўғилой Чўвишнинг кела олмаслигининг сабаби бор эди. “Ҳе” йўқ-“бе” йўқ таранг қилаётган Нусхагулни эса, унинг назарича, кечириб бўлмасди. У яшилбош турнани кузатгач, қайтиб эри билан тўшакка кирар, ҳою ҳавасининг кети кўринмасди. Эр жонивор унинг мансаб курсисига ўтирганидан кейинги амалга оширажак режаларини эшитавериб жонидан безор бўлганди. Бироқ Ҳуккининг беваси билан тақдирини боғлаш умидидан воз кеча олмаётганлиги боис, хотинига манзират қилмасдан иложи йўқ эди. Хотини ўрнида қурбақа бўлсаям, валақлашларига чидашга тўғри келарди. Охир-оқибат Шохдор Такаевнинг ҳам кутиш жонига тегди. Қорасини кўрса юрагини ҳовучлайдиган бригадирнинг кўзига раис чивинча ҳам кўринмай қолди. У ҳожатхонадан чиқиб, қуриб қолган дарахтга қичишаётган елкаларини ишқади, тагидаги тупроқни кураб, тумшуғи билан сассиқ қўнғиз излади. Топгач, бир-иккисини еганди, баҳайбат қобонга айланиб қолди. Сўнгра ҳавога қараб хўқирдаб ис олгач, “Қайдасан, Нусхагул”, дея йўлга чиқди. Пахтазорни пайҳон қилиб кечиб ўтгач, ўзини қамишлар дастидан тўқайзорга айланган захкашга урди. Шу кетишда етти чақирим йўл босди. Ахири Қўзи Шишакнинг уйи орқасидаги ариққа кесиб чиқди. Унинг кўзлари синган ойналарига ёстиқ тиқилган таниш деразага тушгач, бостириб ичкарига кирди. Деразани қўпориб кирган қобонни кўриб, маъруза ўқиётган Нусхагулнинг юраги оғзига тиқилди. Ўтакаси ёрилиб,  чинқириб юборди. Курк товуққа айланиб патлари тўзғиб, чақоқлаганча эшиги қия турган қазноққа учиб кирди. Тили тутилган Қўзи Шишакни қобон сўйлоғига илиб шифтга отмоқчи бўлганда, бахмал кўрпага жон инди. Бузоғини арслон чангалидан ҳимояламоқчи бўлган қўтосдек раисга ёпирилиб, уни ўраб олди. Баттар жаҳли қўзиган қобон унинг ўзини сузди. Кўрпанинг човути похол сингари титилиб кетди. Шифтга бориб урилган Қўзи Шишак қандилни синдириб, қобоннинг бошига келиб тушди. Мўъжиза рўй бериб, у тарғил кўппакка дўнганди. Тарғил қўпорилган деразадан кўчага отилиб қочиб чиқди. Қобон эса товуқни қидириб, ўзини қазноққа урди. Эшикка қўшиб деворнинг яримисини ўпириб ташлади. Товуқ қобоннинг оёқлари орасидан қочиб чиқиб кўрпанинг йиртиғига ўзини урмаганида, девор тагида қолиб тил тортмай ўларди. Қобон гўнг титгандек титиб, жанда орасидан уни топиб олди. Човутга бошини тиқиб олган товуқнинг унга ўгирилишга юраги бетламасди. Шунда қобон ўзини танитиш учун хўқирдаб, унинг тумшуғига уфурди. Кўнгилни айнатадиган шаҳвоний қўлансадан ойилган товуқ бир ағанаб Нусхагулнинг қиёфасига киргач, қобон унинг тиззаларига бош қўйиб, мунчоқ-мунчоқ, кўзёшларини тўкди, бўкириб-бўкириб йиғлади. Орзу-ҳаваслар ортидан қувиб нима қилиб қўйганини англаган Нусхагул, раҳми келиб, унинг кўзёшларини човут билан артишга тушди. Ўйнаши меҳридан ийган қобон хўқирдаб, яна Шохдор Такаевга айланди.

Таъзирини еган Қўзи Шишак кўппакка айлангач, оёғи ерга тегиб-тегмай ўзини тутзорга урди. Хаёлини йиғиштиргач, “Қаердасан, Қурёзагул”, деб қишлоқ чекасидаги Ҳукки муллонинг уйи томон йўл олди. Тарғил суратида илк бора озодликни ҳис этиб, у терисига сиғмай қувониб борарди. Сўз билан тушунтириб бўлмайдиган ҳислар таъсирида ҳангу манг, лол-ҳайрон эди. У учун ҳар қандай муаммо аҳамиятсиз эди, калхўзни сув босса, тўпиғига чиқмасди. Ўғилой Чўвишнинг эркалашга менгзаш зуғумлари бир чақага қиммат, Нусхагулнинг таҳдидлари пинги-парвойига келмасди. Шохдор Такаевни ўйлаганида, бир туки ҳам қилт этмас, номуси қўзимасди. Чунки у озод эди, лақаби Тарғил, кўзлагани Ҳуккининг оғили эди. У пахтазор оралаб тилини осилтириб борар, дунёда биргина ўзи ва Қурёзагул бор эди. У авваллари ўз инон-ихтиёри билан нафас олмаганини ҳис эта бошлаганди. Шу чоққача кўринмас занжирга боғлаб қўйилганини энди англаётганди. У минг йил ётиб зиндондан чиққан маҳбусга менгзар, кўппак бўлиб, нафсидан халос бўлган, ёруғ олам кўзларини қамаштирарди. Шунча йил одам бўлиб яшаб эркинликни ҳис этмаганидан  кўксида исён турганди. Озодлик нашъасини бир итчалик илғамагач, одам бўлиб яшашнинг нима қизиғи бор, деб ўйларди. Ташвишлардан боши чиқмайдиган одамларнинг мақсади нелигига ақли етмасди. У туғилганидан буён биринчи марта росмана фикрлаётганди. Юрагини алдай олмас, тили ёлғондан мосуво эди.

У тўрт тарафдан кесиб ўтган захкашлар сувини писанд этмай кечиб ўтгач, санғишнинг қулайликларини кашф эта бошлади. Итлик имкониятлари чексизлигини ўйларкан, кўзлари олдида Қўзи Шишакнинг қиёфаси гавдаланди. Шу тобда раисликдан тарғиллик авло эди. У кўзларини юмиб олди. Тағин одамга айланиб, ҳуқуқларидан маҳрум бўлишидан қўрқди. Зиндонни кўргани кўзи йўқ, эркини йўқотишни истамасди. Танасига шамол теккан сари фикрлари тиниқиб, ўйлари яйрарди. Ҳоҳлаган нарсасини хаёл қилиш мумкинлигидан бахтиёр эди.

У куда[1] қилинган ғўзапояни чимдиётган сигирнинг орқасидан айланиб ўтди. Шу жойдан Ҳуккининг ичкари ҳовлисига бориларди. Унинг эшакдек келадиган ўзи қизил, тумшуғи қора қопоғон ити бор эди. Йил ўн икки ой у занжиридан бўшамасди. Бўшаса, кўрганини тирик ютарди. Одам тугул биронта мушук ёки ит Қоратумшуқнинг қорасини кўрса, қўрққанидан ўтакаси ёрилиб ўларди. У занжирини узганида, бир-бири билан кесишган захкашлар орасидаги Ҳуккининг мулкида масиққан айғирдек айланиб, тўрт томонга ваҳима соларди. Шифо талабида келадиганлар унинг овозини эшитсалар, чилкўприкдан кечиб ўтмасдилар. Дўнгликка чиқиб Ҳуккини чорлардилар. Қорин илинжида ялтоқланадиган “ҳой-ҳойчи”ларга товуш етгач, йиллар асносида етимкашлик қиладиган Асадбек уни ушлаб, занжирлаб қўярди. Ҳуккиникида йиллар бўйи эрталаблари жиззали патир ёпиларди. Хира пашшадек атрофда айланадиганларга ширчой тортиларди. Тушда ўн беш килолик мис қозонда палов дамлардилар. Қорин ғамида хуфтонгача қолиб кетганлар, арпа еган қўчқордек, ярим кечада уйларига кекириб бориб, саҳарликка қайтиб келиш иштиёқи билан ёнардилар.

Ташқари ҳовлида Ҳуккининг мижозларни қабул қиладиган қабулхонаси жойлашганди. Маҳаллий шароит билан таққослаганда уни шинам деса ҳам бўлаверарди. Даҳлизда Темир қийтор билан Тўхта кал алмашиб навбатга рўйхат тузардилар. Қандим сўфини ҳисобга олмаганда, бу икки мулловачча Ҳуккининг сара шогирдлари сирасига кирарди. Номи “мулловачча” бўлсаям, ёши элликни қоралаган Тўхта калнинг оқ моча эшаги бўларди. У ҳар саҳар сўфи кетини ювмасдан калхўзнинг нари чеккасидан шу эшагига хала босиб етиб келарди. Ғилайлиги сабаб, “қийтор” номини олган Темир қийтор бир палов тортилаётганда келса, бир дастурхонга фотиҳа ўқилганда келиб, қорнини чой-нон билан ҳам тўқлайверарди. Нон бўлмаса, унга ёғлиқ патир ҳам овқат эди. Ёши қирқдан ошган бўлсаям  ҳали уйланмаганди.

Раислик лавозимини эгаллашидан олдин шу қишлоқ бригадири бўлган Қўзи Шишак бир вақтлар Ҳукки муллонинг дастурхонида текинтомоқлар қаторида қорин тўқлаб юрарди. Ҳомийсининг ғойибона ҳаракатлари боис у қишлоғини калхўзнинг энг илғор бригадасига айлантирди. Калхўзга раҳбар бўлгач, вақт зиқлигидан орадаги мулоқот бироз сийрак тортди. Айбини тан оладиган раис, муллонинг дуолари шарофати билан лавозимни қўлга киритганини ҳар жойда айтиб юрса ҳам, Ҳукки уни камнамолиги учун жеркиб турарди. Ҳуккини “худо” деб  биладиган Қўзи Шишак унинг кўнглини овлаш учун имкони туғилди дегунча истиқболига қанчалар ошиқмасин, ҳар тонгда саломига келмайдиган раҳбардан муллонинг кўнгли тўлмасди.

Ҳукки нима деётганини англапми-англамайми, тилини тагига нос ташлади, дегунча, “Муҳаммад пайғамбар даври ўтди”, дерди. Фикри ожизича, Ленин янги замон пайғамбари эди. У ўзини илғор санагани учун Лениннинг китобларини Қуръондан устун қўярди. Камунистларнинг “оқ” дегани унинг назарида оқ, “қора” дегани қора эди. Саветлар ўзимиздан дея номини дарсликларга киритган Дукчи эшон унга ёқмасди. Ҳар гурунгида уни фирибгардан олиб, фирибгарга соларди. “Милтиқ ўқини тишларимда ушлайман”, дея халқни ажал домига йўллаган жоҳил номи дарсликлардан олиб ташланмаса, ёшларни хурофотга ботиради”, дер эди. У, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Рейхстахга бўмба ташлаш учун тахтадан қўлбола учоқ ясаганди. Мататсикил матўрини ўрнатиб, уни ердан ярим қулоч кўтарилишга мажбурлаганди. У кимё билан физиканинг фарқига бормаса ҳам, техника соҳасида ўзини Эйништейин билан тенг қўярди. Эйништейннинг соҳаси қанақалиги хусусида бош қотиришни истамасди. Назарича, атўм бўмбаси ясаш у учун арава гупчагини ясашдан ҳам осон эди. “Сталинга ёзган сон-саноқсиз хатларимнинг бирортаси унинг қўлига текканда, Каралўпга ракета ясаш қанақалигини кўрсатардим”, дея мақтанишни хуш кўрарди.

Уйда ёлғиз қолди дегунча унинг оёқ-қўлини уқалашни шараф деб биладиган Қиё жинни лақабли бир навқирон йигит бўларди. Оғзидан нос тушмайдиган Қиё жинни уни барчага “худо” деб уқтирар, “худо бува” деб чақирмаганнинг қулоқ-чаккасига тарсаки тортарди. Бироқ биров “Қиё жинни калтаклади” деб “миқ” этмас, арз қилган одам Ҳуккидан таъзирини ерди. Унинг бу феъли барчага маълум бўлгани сабаб, шифо талабида келганлар олазарак бўлиб кўзлари билан Қиё жиннини қидирардилар. Яқин атрофда бўлса, онасига эланган полопондек, Ҳуккини “худо бува”лайвериб шайтонлаб қолардилар. Қиё жинни кўзга чалинмаса, “мулло бува”лаб мурожаат этаверардилар. Манзара найнов бир қўшиқчининг томошани ким ошди савдосига айлантириш учун уч-тўрт бақироқни бир умр атрофида олиб юришига менгзарди. Бу билан Ҳукки эл орасида обрў, мол-дунё орттиришга тиришарди. Ўзлигини унутмаган бир-икки кимсалар иш замирини англардилар. Бошини йўқотган аксар кимсалар минг бирни қўшиб чатиб, Ҳукининг “худо”лигини оламга достон этишдан уялмасдилар.

[1] Куда – ғарам.

(Давоми бор)

islomxolboy.blogspot.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube