Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Феълим менинг, аъмолим менинг…

Феълим менинг, аъмолим менинг…
31 Ocak 2019 - 8:00 'да юкланди ва 747 марта ўқилди.

Ислом ХОЛБОЙ

Феълим менинг, аъмолим менинг… 

Субҳаноллоҳ, бу не нафси лаим,
Нафсни қўйгил, не азоби алим.
Рўзи учун мунча фусунсозлиқ,
Мансаб учун мунча дағобозлиқ.

Алишер Навоий

Тўртинчи боб – 2

…Қиё жиннининг ота-онаси йигирма уч йил фарзанд кўрмади. Тирноққа зор бечораларнинг ҳимо истаб бормаган шифохоналари, бош урмаган қабртошлари қолмади. От айланиб қозиғини топади, деганларидек, бир кун ақллари кириб, Ҳукки муллонинг ҳузурига йиғлаб келдилар.

– Қойим бўлдингми, Қарға? – деди истеҳзо билан овозсиз кулган Ҳукки, оғзидаги носини қум солинган силобчага тупираркан, Қиё жиннининг отасини лақаби билан атаб.

– Бир қошиқ қонимдан кечинг, мулло бува! – дея Қарға айбини тан олди. Ҳуккининг оёқларига йиқилиб, “ув” солиб йиғлади.

– Келинни райҳон қўшилган исириқ сувида обдон чўмилтириб, ярим тунда олиб келасан! – деди қовоқ уйган Ҳукки, оғзидаги носни юқини чой билан чайиб ташлаб.

– Хўп бўлади! – деди тиззаларида туриб, икки қўлини кўксига босган Қарға.

Ўша кун ярим тунда у хотинини Ҳуккиникига бошлаб келди. Мулло Қарғани қабулхона олдидаги тут остида қолдириб, хотинини ичкарига олиб кириб кетди. Эллик ёшни қоралаган Ҳукки уйланмаганди. Умуртқасидан туяники сингари бўртиб чиққан ўркачи оғиз урган қизининг юрагига ваҳима соларди. Ўзини хушлайдиганларга унинг хуши йўқ эди. Кўнгли, умридан бир куни қолсаям, онаси ўпмаган қизни тусарди.

Тут остидаги сўрида Қарға юлдуз санаб, уларни икки соатдан кўп кутди. Бир пайт ичкаридан хотини чиқди. Унинг чимирилган қошлари ёйилиб, ранг-рўйлари бинойидек, очилиб қолганди. Тағин шамоллаб қолмасин, деб, Қарға унинг устига тўнини ечиб ташлади. Ғишт суви чиққан хотин майда қадамлар билан эрига эргашди.

– Катта қадам ташлама, қоқила кўрма, тушади. Солган дамимни увол этасан! – деган Ҳукки, тилини остига бир отим нос ташлаб, эр-хотиннинг орқасидан қараб қолди.

Муолажа қирқ кун давом этди. Муллонинг солган дами тўкилади, дея Қарға хотинини йўлнинг ровон жойларидан еталаб келиб, еталаб кетарди.

– Икки соат нима қилдиларинг? – деб сўрарди у ҳар гал.

Хотин:

– Мулло бувамлар дам солиб, оғзимга тупирадилар! – дейишдан нарига ўтмасди.

– Фақат шугинами? – дерди эр ҳар доимгидек.

– Ҳа, дадаси, бошқа қиё ҳам боқмадилар! – деб қўярди хотин.

Хуллас, Қарғанинг хотинида ҳомила пайдо бўлди. Тўққиз ой, тўққиз кун, тўққиз соат деганда, у кўзлари ёниб турган шоғолбашара сариқ бир ўғил туғиб берди. У қўлида бешотар милтиқ, оёғида кирза этик, тилини тагида бир отим нос билан ерга тикка тушганди. Ҳалитдан безлиги билиниб турган чақолоқнинг танаси сур теридек ажабтовур товланарди. Онаси қорнида “Овчилар мактаби”ни битирган гўдакнинг пешонасига Ҳукки кетмондастаси билан “КАЗЗОБ НОСКАШ” деб ёзиб қўйганди. Чексиз қувонган Қарға муллонинг хотинига “қиё” боқмагани шарафига ўғлига Қиё деб исм берди. Қиё жинни тўсиқни бузгач, онаси қорин устига қорин кўтариб, бир этак жўжиқчаларни дунёга келтирди. Нажот топган Қарға билан хотини, Қиё жинни туғилгач, муллодан бир кунга ҳам узоқлашмадилар. Хотин тонгдан кечгача уй ишларига шўнғиса, калхўз ишларидан қўли бўшаган эр муллонинг ер-чели ва мол-ҳолларининг тагидан чиқмасди. Хуфтондан кейин болаларини эргаштириб уйларига кетадиган эр-хотинлар, Тўхта кал келмасдан, яна азонда Ҳуккиникига етиб келардилар.

Тақдир-насибаси ёруғ оламдан узилган Қарға қаҳратоннинг қақшатғич бир  тунида дунёни бевақт тарк этди. Ўшанда Қиё жиннининг уйланганига икки ой ҳам бўлмаганди. Унинг хотини ва бир этак болалари Ҳукки тасарруфида қолиб кетди. Унгача ҳам “сўпичам” деб эркалайдиган мулло Қиё жинини қўнжида олиб юрарди. Тўшакка кирганда ҳам уни беданани кафтига сиққан хуморбоз каби қўйнига босарди. Қиё жинни ундан қочиб отаси билан онасининг орасига кириб ётса, уни йўқотиб қўйган мулло ит қопган жинни каби тун бўйи алаҳсираб чиқарди. Хуллас, Қарға ўлганидан олти йил ўтиб Қиё жинни ўзини “Нурдан бўлган худонинг ўғли – Исо масиҳ бўламан” деб эълон қилди. Онасини “Биби Марям” деб чақирмаган одамни аяб ўтирмаслигини билдирди. Онасиям, “Ҳақиқатан менга эрим қўлининг учини теккиздирмаган. Болаларим Ҳукки худо бувамнинг дам солиб, оғзимга тупиришларидан пайдо бўлган” дея ўғлининг иддаоларини тасдиқлади. Бу эътирофдан Ҳуккининг қалби тоғ каби юксалди.

…Тарғил қабулхона остонасида Ҳуккидан қолган изларни ис оларди. Унинг эшакдан йиқилиб, бўйни синиб ўлгани рост бўлсаям, назарида у тирикдек эди. Бу кабиларни у ҳид билиш қобилияти билан идрок эта бошлаганди. Шунда бир маромда шиқирлаётган бир сас унинг капалагини учириб юборди. Қоратумшуқ занжирини узган бўлса-я, деган гумон уни суратида сув этди. Қўрқувдан боши ғовлаб, қулоқлари шанғиллади, кўзларига парда ингандай, кўрмай қолди. Нигоҳи нарсаларни илғай бошлаганда, пешонасида қаққайиб турган қора доғни пайқади. Унинг нималигини билолмай бирпас киприк қоқмай турди. Димоғига ураётган бадбўй ҳид Қоратумшуқникига ўхшарди. У ишонмасликка тиришса ҳам, “Бу ростданам Қортумшуқ бўлса-чи”, деган мудҳиш ўй хаёлини бузгач, миясига игна санчилгандек, оғриқ зўридан увлаб юборди. Чўчиган соя орқасига қараб қочди. Ҳалитдан буён Қоратумшуқнинг рўпарасида турганини сезгач, у жон ҳолатда сапчиганди, тут тагидаги хандаққа ўмболоқ ошиб тушди. Қочаётган Қоратумшуқ буни кўриб, орқасига ўгирилди. Кесилган қулоқларини динг этиб, думини шақилдоқ илоннинг думининг учидек титрата бошлади. Тарғилнинг на думи, на қулоғи кесилганди. У кўппак бўлсаям, кўринишидан қанжиққа ўхшарди. Умри бино бўлиб Қоратумшуқ бунақа итни кўрмаган, ундан одамзотнинг ҳиди анқирди. Бу жуда хатарли эди. Шунда Тарғил ўрнидан ирғиб туриб, тишларининг оқини кўрсатди. Ириллаб бўғиқ товуш чиқарди. У буларнинг барини қўрққанидан этарди. Қўзи Шишакнинг ҳиди димоғига урган Қоратумшуқнинг оёқларидан мадор қочди. Ичидан бир нима узилиб тушгандек, бутун вужудига муз югурди. У ҳеч нимани тушунмаётганди. Маҳобатли ҳайкал сингари кўриниши қолганди, холос. На жони, на фикри бор эди, мурдадан фарқи йўқ эди. Аммо шу карахтлиги билан ҳам у қутулиб қолишни кўзларди. Қоронғилик ичра ёниб битаётган шамга менгзаш жони унга шу ҳолида ҳам ширин туюларди. У оёқлари чалишиб қоча бошлади. Гўё туш кўраётгандек эди. Тарғил уни қувлашга тушди. Унинг аҳволи ҳам Қоратумшуқникидан авло эмасди. Қўрқув уни эшак каби миниб олганди. Нималар бўлаётганига фаҳми етмас, ихтиёрини йўқотгач, тизгинсиз бўлиб қолганди. У Қоратумшуқни Ҳуккининг чегараларидан чиққунича қувлаб борди. Қайтаркан, кўрсатган қаҳрамонлигини ўйлаб, юраги орқасига тортди. Қоратумшуқ тилка-пора этса, нима бўларди деган ўй уни ларзага солганди.

…Қўзи Шишак Қоратумшуқни кўзи очилмаган замонлардан яхши биларди. У бу итнинг чоғалиги[1] кечган чоғлардаги доруломон кунларини итлик шукуҳи билан хотирасида жонлантира бошлади. Қалбига ғам-андуҳлардан фориғ, фараҳли кунлар таровати инди. Ўшанда Ҳукки бир чўпоннинг отарига меҳмон бўлиб борганди. Унга туя совға этган чўпон кўзи очилмаган Қоратумшуқни ҳам хуржуннинг кўзига ташлаганди. У чоғалигидан баджаҳл ва тажанг эди. Сут тишлари чиққанда Қиё жиннининг ўрта бармоғини тишлаб, терисини шилиб олганди. Ҳукки хамирга шакар чайнаб қўшиб, унинг ярасига боғлаганди. Ғазабланган Қиё жинни уста Хўжагелдининг темирхонасидан занжир келтириб, ҳали мушукдек келмайдиган бечоранинг бўйнига солди. Шу-шу унинг бўйнидан занжир тушмади. Занжирга чираниб ташланадиган бу балойи азимнинг душмани ҳам, суянадиган тоғи ҳам шу занжир эди. Занжир унга шижоат бағишларди. Айни пайтда кутилмаганда пайдо бўлиши мумкин хавф-хатарлардан асрарди. У занжирдаги талвасасини дуч келган жойда қиладиган бўлса, ажалидан беш кун бурун ўларди.

Ақл-заковат эгаси бўлмиш инсонда бутун ер юзидаги итларни бир тунда йўқотишга лойиқ ҳийла-найранг борлиги аҳмоққа ҳам аён. Дунёдаги бутун итларнинг фаҳм-фаросатини бир жойга йиққанда, битта одамнинг ақл-фаросатининг мингдан бир улушича келмайди. Қўзи Шишак кўппаклик шуури билан шу кабиларни идрок этарди. Шунинг баробарида итларнинг одамга хавф туғдира олишини ҳам хаёлидан соқит қилмасди. У бригадирлик қилган йилларида тут дарахтидан икки бош бармоқ йўғонлигида кесилган бир қулочдан узунроқ бақам таёқни кўтариб юрарди. Ҳар қандай ҳайвон унинг таёқ ушлаб келаётганини кўрса, думини чотига қисиб қочиб қоларди. Бақамнинг заҳрини тотганлари икки-уч чақиримдан бригадирнинг ҳидини олиб, бўкириб юборарди.(Бақам таёқлари – Қўндоқда урушларда қўлланиладиган ҳақиқий ҳимоя ва ҳамла қуроли бўлган. Тутдан кесилган таёқни қудуқ ёки чашмага ташлаб қўйганлар. Таёқ қуёшнинг ёруғи тегмайдиган жойда эллик-юз йил ётиб, бақамга айланган. Икки-уч баробар заранглашгач, темирдан қаттиқ ҳолатга келган. У бўрига ёки тўнғизга текканда, суягини кукун қиларлик даражада заранг бўлган. Шу қурол билан жангга кирган ботирларнинг ҳар бири йигирма-ўттиз душманни ер тишлатган.) Қўзи Шишак қайсидир аждодидан қолган бақам таёқни қўлидан қўймасди. Хавф-хатар туғилмагунча, ишга солинмайдиган бу қуролни ўйнатиб юришнинг ўзи, куч-қувватдан ташқари, кишига руҳий кўтаринкилик бағишларди. Буни яхши биладиган Қўзи Шишак пахтазорга кирган уй ҳайвонларини шунчаки йўлига туртиб қўярди. Бунақанги бўғиқ ва заранг оғриқни илгари ҳис этмаган жабирдийдалар қайтиб пахтазорга ораламасдилар. У шу таёққа ишониб, кеча-кундуз қаерга бўлса уриб-суриб бораверарди. Қорасини пайқаган ит, йўлбарс бўлсаям, уни кўрганда думини чотига қисиб, кўздан ғойиб бўларди. У ўзига ташланган қопоғон итларнинг икки-учини уриб ўлдиргани ҳам рост эди. Буни яхши биладиган калхўзчилар бригадирларини кўрганларида, ҳордиқ чиқариб ўтирган бўлсалар, ирғиб туриб ишга тушар, нонушта қилаётган бўлсалар, симёғоч симига қўнган чумчуқлар хавфни сезганларида “дув” этиб учганлари каби, бирваракайига оёқларига туриб унга тавозе кўрсатардилар. Қоратумшуқнинг баджаҳл ит бўлишини чоғалигида пайқаган Қўзи Шишак уни бақам таёқ билан йўлига туртиб, дўқ уриб қўярди. Қулоқ-қуйруғи кесилмасдан бақам заҳрини тотган Қоратумшуқ бригадирнинг ҳидини олиши билан думини чотига қисарди. Қўрққанидан дағ-дағ қалтираб, у ўтиб кетгунча тумшуғини хашакка тиқиб турарди. Занжирини узганда у тевараклаб, ваҳима солиб ҳураркан, захкашнинг нариёғида келаётган Қўзи Шишакнинг ҳидини олса, қоплонни пайқаган кийикдек орқасига қарамай қочиб қолар, унинг ҳиди кўтарилмагунча ҳовлига оёқ босмасди. Қўзи Шишак қўллаган бу усул неча йиллар ўтиб, букун ҳосилини берди. Тарғилдан Қўзи Шишакнинг ҳиди анқимаганда, Қоратумшуқ уни тилка-пора этарди. “Умид билан суқилган таёқ Бир кун берар меваю япроқ”, дегани шу бўлса керак. Аммо ҳаммаси бақам таёқ туфайли эканини, шу жонсиз таёқ бўлмаса Қўзи Шишакнинг қуруқ қаратқидан фарқи йўқлигини Қоратумшуқ қаердан ҳам биларди?!

Итларнинг кўзи одамларникидан ўткир бўлмаса-да, эшитиш ва ҳид илғаш ва ажратиш имкониятларини одамларникидан ўттиз баробар юқори дейишади. Уларнинг тумшуғи кўзларига нисбатан эллик ҳисса кўп иш бажаради. Бу жабҳада тажрибасиз Тарғил, боя Ҳуккининг ҳидини олганда ҳам, уни тирик дея адашганди. Димоғига урилган ҳид у тириклигида ҳовлидаги нарсаларга ўрнаб қолган ҳиднинг шунчаки излари эди.

Тарғил думини ва қулоқларини тиккайтириб олди. Ғалабасига иқрор бўлгач, салобат ва виқор билан салиб юришни бошлади. У Ҳукки ўлиб, ҳувуллаб қолган ташқари ҳовлидаги қабулхона бўсахонасини қайта бошдан ҳидлади. Муллодан қолган ҳидлар билан хаёлан суҳбат қурмоқчи бўлди. Жумбоқ Қиё жиннининг уни “худо” деб қилган даъвосига тааллуқли эди. Унинг кўнглида, у “худо” бўлса, нима учун ўлади, деган иддао туғилганди. Кўринмас ҳиднинг дасти одамникидан дароз эди. Ҳидча ҳоли йўқ одамнинг худоланиши Тарғилга эриш туюла бошлаганди.

 Кўппаклиги билан дунёни янгидан англаётган раиснинг бошини ғайри оддий фикрлар қоплади. У ҳар хил хаёллардан қочиш учун шохлари тарвақайлаган кекса тутга боқди. Кўзлари олдига Қиё жиннининг Ҳуккиникига ўхшаш сарғимтил-заҳил башараси келди. Биринчи марта кўнглидан, “Қиё жинни муллонинг ўғли эмасмикан”, деган гумон оралади. Иккаласининг ёши ва муллонинг букрилигини ҳисобга олмаганда, улар бир-бирларига икки томчи сувдек ўхшаш эдилар. Бу ҳар бир раисни ҳам ташвишга сололмагани каби, ҳар қандай итни ўйлантирмасдан қўймасди. Одамлигида Қиё жиннининг башарисини кўрса кўнгли айнийдиган Тарғил ҳозир думини ликиллатиб ичкари ҳовлига кирди. На ташқари, на ичкари мулло тириклигидаги гўшага ўхшамасди. У борлигида ичкарида ҳам, ташқарида ҳам ҳаёт қайнарди. Ҳовли соғликларини тиклаш учун келган мижозлар билан тўлиб-тошарди. Уй юмушлари билан куймаланадиган аёллар сони беш-олтини ташкил этарди. Томорқа ва молларнинг таги-усти билан андармон эркаклар сони ҳам уларникидан кам эмасди. Шифо талабида кимдир қўй, кимдир эчки етаклаб келарди. Кимларнингдир қўлтиғида товуқ ё хўроз бўларди. Ун, гуруч ёки мой ортмоқлаб келаётганлар сони ким қанча эди. Қўлини бурнига тиқиб келганлар ҳам бир-икки сўм ташламасалар, Ҳукки дуога қўл очмасди. Онасини отаси қирқ кун кутган тут тагида чордона қуриб ўтирган Қиё жинни барчасининг ҳисобини бир ўзи оларди. Қўй ва эчкиларни қўрага қамаса, ун, гуруч ва шунга менгзаш озиқ-овқат маҳсулотларини ёвонтовуқдек йўрғалаб омборга ташмаларди. Мажбурликдан келтирилган нарсаларни эгалари қўлидан ўзларини муттаҳам этиб тортиб олиш ҳар қандай валломатнинг ҳам иши эмасди. Устаси фаранг Қиё жиннининг бети қалинлигини ва қўл-оёғи чаққонлигини шу боис Ҳукки юқори баҳоларди. Уни, “Онасиникидан оёқларида ўриснинг валинкаси, бошида қофқозликларнинг силкима телпаги, қўлларида бешотар милтиқ, оғзида нос билан тескари тушган Мақбул овчи”, деб мақтаб ҳам қўярди. Талтайган Қиё жиннининг қулоқ-чаккаси, азбаройи қувонганидан, вокзалдаги ҳожатхона эшиги каби бир зум ҳам ёпилмасди. У шунда Ҳуккига, “Худо бува, гапларингиз рост бўлса, бешотар бўлмасаям, ўғлингиз Исо масиҳга иккиотар милтиқ олиб бермасангиз, юмронқозиқларнинг ва қуёнларнинг юраги отнинг калласидек бўлиб кетади”, дея талтаярди. Унинг отаси вафот этгач, онаси бутунлай Ҳуккининг ихтиёрида қолганди. Қиё жиннининг таъбирича, етмиш ёшни қоралаган онаси иштонбоғи ҳўл бўлмаган сўққабошни ювиб-тарагани учун тоғ-тоғ савобнинг тагида эди. Бундан ташқари, онаси кун бўйи товуқ партлашдан диққанафас бўлмасди. Ҳар кун беш-олти раъйма-хаёлни, бўлса эчки, бўлмаса товуқнинг қонига бўярдилар. Бошида олов ўйнатиб, кирди-чиқдиларни сух-алас қиладиган Тўхта кал уларни Темир қийторга оширарди. Темирқийтор уларни ажинага талатарди. Кампир беш-ўн товуғу эчкини арчилган юмуртқадек тозаларди. Беморлар Ҳуккининг ҳузурига етмасдан, Қиё жинни қурбонликларнинг ичак-човоқларини ва бош-оёқларини қориштириб, захкашнинг рошига кўмиб келарди. Йиллар бўйи бир маромда такрорланадиган бу тадбир аниқ ва режали амалга оширилмаса, беморларга нафи тегмасди. Жараён мижозлар онгига руҳий таъсир ўтказмасди. Шу учун Ҳукки тонг-саҳардан бошланадиган бу тадбирга жиддий қарарди. Бор баракат шу ишда деб биладиган Қиё жинни шу боис, отаси ўлгач, парихонликни бир амаллаб Тўхта калдан онасига ўтказди. Кирди-чиқдиларни Темир қийторнинг ўрнига онасидан ўзи қабул этиб оладиган бўлди. Неча йиллардан буён шу иш билан шуғулланадиган Тўхта кал билан Темир қийтор, ёғлиқ ўринларини қўлларидан чиқаргач, қабулхона даҳлизида мижозларнинг тартиб-интизоми билан ўралашиб қолавердилар. Аразлаб кетиб қолсалар, улар тансиқ таомлар ва соя-салқин жойлардан мосуво бўлардилар. Гарчи Қиё жиннининг ноҳақликлари суяк-суякларидан ўтиб кетса-да, у билан рақобатлашишдан оловдан қўрққандай қўрқар эдилар. Бурунларидан юқори гап айтсалар, жинни уларни Қоратумшуқни савалаган каби савалашдан ҳам тоймасди.

Қиё жинни, онаси Тўхта калнинг ўрнини эгаллагач, унинг ўрнига хотинини тайинлади. Муллонинг кир-чирини ювиб, уйқудан олдин уни чойшабга ўраш ҳам йигирма бир ёшини тўлдирмаган хотинига қолди. Исо масиҳнинг онаси дея шуҳрати ошиб бораётган кампир сух-аласдан бошқасига қўлини урмайдиган бўлди. У қариганида нозик ойимга айланди. Атрофидагиларнинг мавқеи йиллар асносида ошса, ёки сўниб борса, унинг мавқеи соат ва дақиқа сайин ошиб бораверди. Бир умр бошини эгиб яшаган бир муштипарнинг эри ўлиб, ўғли туфайли, даҳанига тил битди. У чўрилик қиладиган ўзига ўхшаш аёлларни назоратига олишни хоҳлаб қолди. Бу Ҳуккига аён бўлгач,  ҳожати бўлмасаям, бошқарувни унга инъом этди. Кампирнинг кеч чиққан тили ҳар қанча узун бўлгани билан, “Кал еб, кўса чичиб кетади” ёки “Гулиқаққаррос” деган олтита сўздан бошқасига айланмасди. Шу билан ҳам бозорда туғилиб, пештахтада тили чиққан ҳар қандай вайсақини бир чўқишда қочирарди. Совунига кир ювган одамнинг димоғидан юз йил мағзаванинг ҳиди анқиб турарди. Айниқса, унинг лавозими ошгани Тўхта кал билан Темир қийторга қимматга тушганди. Ҳукки эшакдан йиқилиб, бўйни синиб ўлган кунгача улар ичкари ҳовлига оёқ босолмадилар. Пирларининг қирқи ўтгач, ҳайё-ҳуйт дея барчасидан этак қоқиб, кетиб қолдилар. Уларнинг бошқаларга қўшиб бевадан ҳам бекорга юз ўгиришлари Қурёзагулнинг кўнглига оғир ботди…

(Давоми бор)

[1] Чоға – итнинг боласи.

islomxolboy.blogspot.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube