Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Тошкент милицияси Бобожоновга очиқ хат ёзган фуқарога хужум қилмоқда

Тошкент милицияси Бобожоновга очиқ хат ёзган фуқарога хужум қилмоқда
30 Ocak 2019 - 17:39 'да юкланди ва 1006 марта ўқилди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси (ИИББ) вазир Пўлат Бобожоновга очиқ хат ёзган тошкентлик Шаҳноза Бойқунусовага қарши қораловчи ва камситувчи мақолаларни эълон қилишда давом этмоқда.

Кеча, 2019 йил 29 январь куни, ИИББ ўзининг расмий саҳифасида «Черная» схема мошенницы. Ответ потерпевших» сарлавҳаси остида Ш. Бойқунусовага қарши навбатдаги мақолани (https://iibb.uz/ru/news/chernaja-shema-moshennitsy-otvet-poterpevshih) жойлаштирди. Унда Шаҳноза Бойқунусова айбзилик презумпциясига тамоман зид равишда фирибгардан олиб фирибгарга солинган. Бойқунусова устидан очилган жиноий иш бўйича суд ҳукми ҳали чиқмаган бўлса ҳам, пойтахт милициясининг расмий сайти судланувчига қарши ҳақиқий қоралов компаниясини авж олдирган. Мақолада ИИББ ҳар қандай қонун ва одоб меъёрларини оёқости қилган ҳолда судланувчини “жиноятчи”, “фирибгар” деб ёзган.

Бундан беш кун олдин, 24 январь куни, Тошкент шаҳар ИИББ ўзининг расмий сайтида Ш. Бойқунусовага қарши “Гарчи кимгадир бу ёқмасада, қилмиш учун жазо муқаррар!” сарлавҳали (https://iibb.uz/uz/news/garchi-kimgadir-bu-emasada-ilmish-uchun-zhazo-muarrar) мақолани эълон қилган эди. Унда Тошкент милицияси гапни айлантириб, Шаҳноза Бойқунусовани фирибгарга чиқаришга уринган бўлса ҳам, очиқ-ойдин равишда ҳақорат қилмаган ва камситмаган эди.

Бу мақолага жавобан Ш. Бойқунусова Facebook.Com даги ўз саҳифасида ва Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг расмий сайтида “ГУВД ўзи ёзган айбловдан бехабарми?” деган сарлавҳа остида (http://uzxalqharakati.com/archives/59964) раддия эълон қилди. Унда муаллиф ИИББ иддаоларига қарши қатор фактлар келтириб, терговчилар буткул аризачилар томонда бўлганини, ишни тўлиқ ўрганишни ва ҳақиқий фирибгарларни топишга ҳаракат қилмагани ҳақида ҳикоя қилган эди.

Ш. Бойқунусовага қарши “қора пиар” бошланишига эса судланувчининг Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга ёзган Очиқ хати (http://uzxalqharakati.com/archives/59906) сабаб бўлди. Шу йил 22 январь куни Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг расмий саҳифасида ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ушбу мурожаатда судланувчи Ўзбекистонда ички ишлар терговчилари ҳалигача Каримов даври, ҳаттоки Сталин даври тамойилларида ишлаётгани ҳақида сўз боради.

Мазкур хатда Ш. Бойқунусова Ички ишлар вазирига кескин саволлар бериб, Тошкент шаҳар ИИББ терговчиларини ва Вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги шароитларни танқид қилган. Лекин вазирни ҳақоратловчи ёки камситувчи ҳеч бир сўз ишлатмаган.

Шунга қарамасдан, Тошкент шаҳар милицияси ўз вазирини ҳимоя қилиш учунми ёки бошқа мақсадлардами Ш. Бойқунусовани ҳақоратлашгача борди. Бу ҳолат ИИББ расмий сайтида кеча эълон қилинган сўнгги («Черная» схема мошенницы. Ответ потерпевших» https://iibb.uz/ru/news/chernaja-shema-moshennitsy-otvet-poterpevshih)  мақолада яққол кўринган.

Тошкент милициясининг бу ташаббусини uz24.uz, daryo.uz каби баъзи маҳаллий сайтлар дастаклаб, Ш. Бойқунусовага қарши ёзилган мақолаларни оқизмай-томизмай бериб боришмоқда.

Интернет ва ижтимоий тармоқларда уч ойдан бери тошкентлик Шаҳноза Бойқунусова билан боғлиқ суд тафсилотлари бериб борилмоқда. Жумладан, 2018 йил 6 декабрь куни Eltuz.com сайтида “Судланувчи ички ишлар вазири ва шаҳар прокурорининг судга келишини талаб қилди” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

Кейинчалик, 2018 йил 17 декабрь куни Facebook.com тармоғида яна бир материал “Вазир ва прокурорни чақиришни талаб қилган судланувчи Омбудсманга арз қилди” сарлавҳаси остида берилди.

Уларда Шаҳноза Бойқунусова Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ва Тошкент шаҳар прокурори Шерзод Облоқулов томонидан алдангани, уларни судга келишини талаб қилгани, пойтахт Ички ишлар Бош бошқармасининг туҳматлари туфайли судда адолатсиз ҳукм билан айбдорга чиқарилгани ҳақида ҳикоя қилинган эди.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • хакикат ;

    Хеч бир давлатда аёллар Узбекистондагидек хор килинмайди,уша мелисаларниям онаси,синглиси,кизи бормикана

    01/02/2019 10:01
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube