Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Онада бизни

Онада бизни
08 Şubat 2019 - 6:00 'да юкланди ва 804 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

     

ОНАДА БИЗНИ

Бир қатра соф сув айлаб, аввал отада бизни
Сурат суниб жон бердинг, сўнгра онада бизни,
Хушвақт этдинг, кездирдинг, дорул фанода бизни,
Ҳар ишга мойил тутдинг, нафсу ҳавода бизни,
Ким биларки, найларсан, дорул-бақода бизни.

Мол-дунёга ҳирсим зўр, ҳам йўртиб ҳам еларман,
Гоҳ йиғлаб ўз ҳолима, гоҳ шўхман, гоҳ куларман,
Мен бир ожиз бандаман, Сенга арз-дод қиларман,
Худоё, қилма расво, карамингдан тиларман,
Бу дунёйи Қиёмат, қўйма уятга бизни.

Ғофил ётма, ойилгин, кўп ҳам қувонма бу дам,
Азоб тортиб ётарсан, ернинг остида у дам,
Йиғласанг, ёлғиз қолсанг, ким сенга бўлар ҳамдам,
Ер сенга айтар буни: “Эшит, эй ғофил одам!”
Қўймаслар хуш кезмакка, ёлғон дунёда бизни.

Тутсалар, Қилкўприкда, зир титраса тан-бадан,
Сўралган пайт хайру шаър, тил айланмас дафъатан,
Икки Олам Хожаси, ўзинг Султон ўзинг Хон,
Кўксимизни ул замон, тарк этмагай дин-имон,
Ё, Раб, ул кун лутф айлаб, отмагин ўтга бизни!

Ҳақиқатнинг йўлида раҳбарсиз кезмак бўлмас,
Жамол истаган ошиқ тортмаган меҳнат бўлмас,
Ошиқликнинг балосин, чекмайин ўзмак бўлмас,
Висолда, тўймак бўлмас, ҳижронда тўзмак бўлмас,
Ўртама ишқ ўтида, бундан зиёда бизни!

Кел, кўнгил, сабр айла, лахча чўғ, ўтга тушма,
Оз билиб, кўп гапириб, ғам чашмасидан ичма.
Ишқида хастадирман, кўз ёшим ҳалқа-ҳалқа,
Яхши-ёмон ишимнинг ҳеч бирига қоришма,
Гуноҳлардан, кеч, Рабби, етказ муродга бизни!

Маҳдумқули, бенаво, бечора андалиби(нг),
Бир парча ғам даврони, бўлмиш анинг насиби,
Топилмас дардга чора, Ўзи ҳар жон табиби,
Ҳар мажлис ҳар суҳбатда, шод айланг биз ғарибни,
Эй, ёронлар, ёд этинг, хайру дуода бизни!

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube