Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

“Афсус, афсус, Амриқода ёки Исроилда туғилмаганмизда..”

“Афсус, афсус, Амриқода ёки Исроилда туғилмаганмизда..”
01 Şubat 2019 - 7:00 'да юкланди ва 1001 марта ўқилди.

Ислом ХОЛБОЙ

Феълим менинг, аъмолим менинг… 

Субҳаноллоҳ, бу не нафси лаим,
Нафсни қўйгил, не азоби алим.
Рўзи учун мунча фусунсозлиқ,
Мансаб учун мунча дағобозлиқ.

Алишер Навоий

Бешинчи боб

…Қурёзагул ўн олти ёшида саксонни қоралаган Ҳуккига хотин бўлди. Жони кирган мулло уни “Муҳаббат оташида ёнган қалбим малаги” дея атади. Захкашлар ўртасида жойлашган оролчада ўзини биринчи малика ҳисоблайдиган Қиё жиннининг онаси йиллар бўйи эришганларидан бир соатда айрилди. Буни англаган заҳоти уйдан ҳайдаб солмаслиги учун ёш бекага мулозамат қилишга тушди. Бобоси қўлида етимлик ва етар-етмаслик жабрини тортиб ўсган Қурёзагул кўзини юмиб-очгунча ўзини жаннатда кўрган одам сингари мислсиз бахтга эришганди. Ҳукки қартайганига қарамасдан, куч-қуватга тўла, ёвуз махлуқники каби шаҳвоний майли баланд эди. Унинг мана мен деган навқирон йигитларни ярим йўлда қолдиришини биладиган ҳаракатларига кўпгина аёлларнинг ақли бовар этмасди. Қурёзагул тунда унинг калтакларига тутилса, кун бўйи еб-ичиб, уйқудан бош кўтармасди. Уйқудалигида оёқларини уқалаб қўядиган кампирнинг хушомадларини сезмас, барча ялтоқланишлар ҳавога учарди. Аслида ичкарида тимирскиланиб юрадиганларнинг ҳар биттаси унинг оёқларини уқалашни шараф деб биларди.

У келгач, бутун хонадондаги иқлим ўзгарди. Қиё жиннининг чорасизликдан онаси сингари боши қотгач, бошқаларнинг капалаги учди. Ҳуккининг хотини ҳамманинг кўзига жонолғучи бўлиб кўринди. Икки мулловачча – Тўхта кал билан Темир қийторнинг эса қуёши балқди. Кунида уч-тўрт марта ҳожат учун ташқи ҳовлига чиқадиган ёш бекани кўрганларида икки қўлларини кўкракларига қўйиб таъзим этишни маросимга айлантирдилар. Чуқур илтифот замирида кўринмас афюн бор эди. Қурёзагул ўзи билмаган ҳолда мулозаматлардан ёқимли бир хуморланиш туярди. Кайфга ўхшаш бир мудроқ юрагида кун-кундан чуқур илдиз отди. У мамнунлиги рамзи сифатида она ва ўғилга аста-секинлик билан босимни кучайтириб борди. Бир ишора билан икковини қуритишга қурби етсаям, зулм ўтказиб ҳузурланишнинг ҳаддисини олаётгани боис, бундай қилмади. Пешасини муносиб рақиблар эвазига чипакка чиқариб, юраги чигалини ёздира олмасдан қийналишни истамасди. Анча давом этган таранглик Тўхта кал билан Темир қийторга рўшнолик улашди. Ҳукки ўлгач, уларнинг Қурёзагулни “ҳе” йўқ, “бе” йўқ, ташлаб кетишлари шунинг учун ҳам унинг кўнглини яралаганди. Мулловаччалар, “ҳайё-ҳуйт”, деб этак қоқиб кетганидан уч кун ўтгач, Қиё жиннининг орқасига хотини, бешта боласи, такасалтанг укалари ва сингилларини солиб, Қурёзагул уларни уйдан ҳайдади. Бу унинг келажакка ташланган биринчи мустақил қадами бўлди. Чўрткесарлиги боис у ўзида журъат топа олган, ҳаёти учун эрта бир кун хатарга айланиши мумкин бўлган хавфдан ўзини вақтида асраб қолганди. Янгиликдан хабар топган ҳар икки мулловачча бир-биридан яшириб, Қурёзагулга ўша кун совчи қўйди. Ҳар иккаласидан қўлини тирсагигача ювган Қурёзагул совчиларни ҳаккага тикка қилиб, ҳақоратлаб орқасига қайтарди. “Итдан бўлган қурбонликка ярамас”, деган сўзларни мулловаччаларга етказишни уларга таъкидлаб қўйди.

…Шу ўринда бир нарсани қайд этиб ўтиш жоиз. Қиё жинни ўтган йиллар давомида шунчаки қўл қовуштириб ўтирмади. У чивин қўришдан бошқасига ярамайдиган тепса-тебранмас бўлганида қўлини бурнига тиқиб қолаверарди. Деярли ҳимоясиз қолган беванинг икки оғиз сўзи билан оиласини эргаштириб Ҳуккиникидан чиқишида ҳийла бор эди. У эл-кун кўзи ўнгида бир умр оёғи узилмаган жойдан қирчанғи эшак сингари ночорликдан кетмаганди. Режаси бўлмаса, йиллар қилган меҳнатлари ажрини сўраб айюҳаннос солган, ўзгалар кўзига ўзини жабрдийда кўрсатган бўларди.

Ғамғусорлиги қатларида йилтиллаётган қувончи унинг ютқизмаганини ифодаларди. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор эди. Қурёзагулга уйлангач, Ҳуккининг назаридан қолган онаси ўлган кунигача ўғрин-тўғрин эплаб, уйига ташиганлари ўз йўлига, Қиё жинни Ҳуккининг у ёғидан кириб, бу ёғидан чиқиб, ўнта ҳовли қургандаям тугамайдиган мол-дунё орттирганди.

…Ўркачи билан дунёга келган Бекназар, гап-сўзларга қараганда, насл-насаби жиҳатидан улуғ бир авлиёга бориб тақаларди. У катта бир хонадонда эшоннинг еттинчи хотинидан Амир Олимхон Петрбургда сўзак орттирган йили туғилган ёлғиз ўғил эди. Аввалида оналари ўлди. Кейин отаси ўлиб,  ҳайҳотдек ҳовлида, ўн беш ёшида бир ўзи қолди. (Шундай деймиз-у, унинг уйи-жойи кимсасиз бўлганини ҳеч ким кўрмаганди.) Эшон ўғли дунёга келганида етмишни қоралаганди. Ўша замонларда ҳам Ҳуккининг хонадонидан одам аримасди. Орқасига боласини мингаштирган тошбақага менгзаб юрадиган Бекназарни кўрганнинг юрагига ваҳима ораларди. Одамлар ундан қўрқув аралаш жиркансалар ҳам, эшоннинг кўзи учун мулозамат кўрсатардилар. Ялтоқларни суядиган Ҳукки охирги нафасидаям Бирубордан марҳамат сўраш ўрнига, мўлтираётган кўзлари билан Қиё жиннидан хушомад истарди. У чорасиз қолганда бериладиган иноятдан ўзини бебаҳра қолдирганди. Унинг фожеаси аслида шу нуқтада эди. Умр бўйи орттирган гуноҳлари охирги нафасидаги бефаросатлиги қаршисида тоғ ёнидаги ушоқ тошча ҳам келмасди.

…Унинг ғаюрликда ўтказган умрини ибтидоси Қурёзагулнинг бувасидан бошланарди. Уйларида етимкашлик қиладиган саккиз яшар болани у ўн ёшида бузмаганида, иффатига доғ қўнмаган қизга уйлананишни саксон йил орзуламасди. Қурёзагул бўлмаганда у буюк орзуси доғида армон билан ўтиши ҳам мумкин эди.

Ҳар тунда, барчанинг кўзи илингач, Бекназар ётоқхонасидан оёқ учида юриб оғилхонага борарди. Бу пайт кун бўйи эшакдек ишлаб, итдек чарчаган Қурёзагулнинг буваси похол тиқилган тўшакда тошдек қотиб ухлаб ётган бўларди. Бекназар унинг увадаси чиққан кўрпасига илондек сирғалиб кирарди. Ҳовури босилгач, сўфи азон чақиргунча уни бағрига босиб ётарди. Бу беъмани иш сал кам ўттиз йил давом этди. Қурёзагулнинг буваси икки сағири билан эридан эрта қолган чўлоқ, бир кўзи кўр бевага эллик саккиз ёшида уйлангач, Бекназар холи қолди. Бу аслида Ҳукки ўлган кунгачаям давом қилиши мумкин эди. Ўшанда хотини уни қўярда-қўймай қўшни қишлоқда яшайдиган ота-онасиникига олиб кетганди. Қурёзагулнинг момоси бувасидан фарзанд кўрмаганди. Хотинининг аввалги эридан қолган болаларини боқиб катта қилган чол ота-онасидан чақолоқлигида етим қолган Қурёзагулни жонидан ортиқ кўрарди. Бироқ уни Ҳуккининг, “Ё ўзинг келиб хизматимда бўласан, ёки неварангни хотинликка берасан”, дея ўтказган зуғумлари чарчатди. Айниқса, “Кўнмасанг, ўттиз йиллик сардафтаринг баёнини аён этаман”, деган гапдан чол ақлдан озаёзди. Тили сўзга айланмаган бўлсаям, бошини лиқиллатиб розилик билдирди. Қурёзагул бувасини қанчалар яхши кўрмасин, таклифига дарров рози бўлмади. “Қари ўлгур ҳукки бўлмаса ҳам гўрга эди. Бутун умр ногирон боқаманми”, дея хархаша қилди. “Ундай деб ўйлама, жон қизим. У ўнта полвон йигитдан соғлом. Куч-қувватга тўла бу йиртқичдаги ҳазни шаҳзодалардан тополмайсан. Топсам, мен топардим” деган бувасининг жавоби уни довдиратиб қўйди. У бўлди, бу бўлди, ўн олти яшар қизнинг ёшини Ҳукки шаҳодатномада икки ёшга улғайтирди. Расман никоҳлаб, унга уйланиб олди. Қурёзагулнинг кўзларига бошида дунё қоронғи кўриниб кетди. Уч кун ўтиб, бувасини айтганларига иқрор бўлди. У, “Бувам бошидан ўтказган кимса сингари аниқ биларкан”, деб ўйлади ва унинг топқирлигига ҳайрон қолди.

Ҳукки қирқ кун чимилдиқда чилла ўтиргач, тўртта буқа сўйиб юртга эломоноши берди. Бўвамурод Ҳамдамни чақиртириб, калхўз клубида қишлоқдошларига катта консерт қўйди. Шарафига уюштирилаётган маъракадан Қурёзагул гул-гул очилиб, бир чиройига ўн чирой қўшилди. Буни кўриб Ҳуккининг оғзидан сўлаги оқди. Тизгинни қўлидан чиқазган Қиё жиннининг юзи кулса-да, ичини ит тирнар, онасининг парихонликни бой беришидан қўрқарди. У Ҳуккини яна ўз таъсирига олишни ўйлади. Бунинг учун янги режа, теша тегмаган тадбир жоиз эди. Охири у Ҳуккининг қўйнига хотинини тиқишга жазм этди. Хотини қанчалар ноз-фироқ қилмасин, кўрганини қантариб босадиган Ҳукки унга қайрилиб ҳам қарамади.

 Тўрт ой ўтиб Қурёзагулнинг буваси билан момоси ёруғ оламни бирин-сирин тарк этди. У бутунлай Ҳуккига суяниб қолди. Эркалашлар хумори билан масиқиб, у на бувасига, на момосига аза очди. Аксинча, тез-тез қовушишга зўр берди. Унинг яқинларига юраги ачимаганини кўриб Қиё жиннининг бир дардига минг дард қўшилди. Ундан кўп нарса кутуш мумкинлигини ўйлаб, боши қотди. Шунда Ҳуккини удда эта олмаган хотин эрига ёрдамга келди. Хотинининг “Муллони тез-тез сайри саёҳатга олиб чиқинг” деб берган маслаҳати Қиё жиннининг кўзларини очди. Шумликни яшин тезлигида англайдиган бошида янги режаларнинг хомаки чизгилари пайдо бўлди. У аввалида Ҳуккини касаба уюшмаси йўлланмаси билан Чортоққа ўйнатгани олиб борди. Бошқалар бунақа жойларга келиб йиққанларини совурсалар, Ҳукки чўнтакларини пулга тўлғазиб, уйига тўлиб-тошиб қайтди. Қиё жиннининг уддабурронлиги орқасидан юзага чиққан ишлар унга ёқиб тушди. Орадан икки ой ўтмай яна кўнгли ўша томонларни тусаб қолди. Қиё жинни унинг тузоққа осон илинганидан мамнун эди. Хоҳиши ижобат бўлганди…

Ҳукки унинг ўзига нисбатан икки баравар кўп фойда кўраётганидан бехабар эди. Ҳар кеча бири-бирига ўхшамайдиган ойимчаларни бағрига босиш унинг кўзларини кўр, қулоқларни кар қилиб, қалбида ҳаётбахшликни кучайтирганди. Умри қоронғиликда кечган гумроҳ учун гўё фарахбахш тонглар отгандек эди. У Қиё жиннидан шубҳа қилмас, истагини оғзидан чиқмасдан амалга ошираётгани учун унга жуда тез боғланиб қолганди. Қиё жинни эса унинг бузуқликлардан бошқасига ярамайдиган руҳий оламини қайтадан ишғол этганди.

Навбатдаги саёҳат қўшни вилоятга уюштирилди. Қиё жиннининг режалари бу тарафларда гуллаб-яшнади. Улар, балиқ ўзини сувда қандай ҳис қилса, шу сингари кўҳна воҳада эркин ҳаракатланардилар. Вилоятни Ҳуккининг буюк табиблиги ҳақидаги чўпчаклар босиб кетди. Ибн Сино тирилиб келипти дегувчилар ҳам топиларди. Водийда орттирилган тажрибалар самара бера бошлади. Ҳукки тўхтаган дам олиш масканига мижозлар дарёдаги балиқлар мисоли оқиб келардилар. Қиё жинни ҳар ерда беморларга билдирмасдан уларнинг оғзини пойларди. Етарлича маълумотга эга бўлгач, уларни Ҳуккига етказарди. Ўзлари ҳақидаги маълумотларни Ҳукки оғишмай айтганда, ҳайратдан мижозларнинг кўзи хонасидан чиқиб кетай дерди. Унинг номи бутун минтақада достон бўлди. Мижозлар ёмғирдан кейинги қўзиқоринлардек болалагач, у оғзига келганини гапира бошлади. Шифо талабидагилар олти ой олдиндан навбатга ёзиладиган бўлдилар. Ҳукки пулни пичан каби ғарамларди. У авваллари имкон топиб келиб Қурёзагулни кўриб кетарди. Вақт ўтгач, ора очила бошлади. Сабаби, у Худонинг берган куни икки-уч аёлнинг танобини тортарди. Қиё жинни унинг кўзини очирмай, ҳар тунда қўйнига янги-янгиларини солиб қўяр, тағин уларни тонг ёришмасдан хонадан чиқариб юборарди. Унинг қўйнига бир тиққан маржасини Қиё жинни ҳам иккинчи марта қабул этмасликка тиришарди. Бўлавермагач, унга пора берардилар. Шунда у уларни ўзи тузган жадвалга тиркарди. Тунда Ҳуккининг  қўйнида ётиб, ёруғда қиёфасини кўрган баъзилар даҳшатга тушиб, чинқириб юборардилар. Нечалари ҳушидан кетиб, йиқилиб қоларди. Қай бирлари оёғини қўлига олиб, жуфтак ростларди. Ундан бешбаттарларини кўрганлар ўзини унинг қўйнига отар, шаҳватга тўла Ҳукки бундан қутуриб кетарди. Фоҳишалар аслида дунёдаги энг яхши хабар ташувчилар эдилар. Улардан маълумот йиққан Ҳукки уларнинг миясига ўзи ҳақидаги бўлмағур афсоналарни жойларди. Шаҳвоний ўйинлардан ақл-ҳушини йўқотган гумроҳлар эл орасида ғаройиб табиб ҳақидаги кўз кўриб, қулоқ эшитмаган гапларни тарқатишдан чарчамасдилар.

Саёҳат бир-икки мартада поёнига етмади. Қарийиб уч йил узлуксиз давом этган бу тижорий сафар Қурёзагулнинг меъдасига тегди. Ҳукки тез-тез сафарга чиқавергач, у тунларини куйикиш билан ўтказадиган бўлиб қолди. Унинг бу масалада Қиё жиннини кўргани кўзи бўлмаса ҳам, очиқдан-очиқ чора қўллашдан чўчирди. Минг турли усуллар билан эрининг жонини киргизаётган Қиё жиннининг нуфузи Қурёзагулникидан қолишмасди. Улар зимдан шартнома тузган шериклар сингари бир-бирларига халақит беришни истамасдилар. Шохлашсалар ҳар иккаловлари ҳам эришганларидан айрилиб қолиш эҳтимоли кўп эди. Ботинан зидлашаётган бу икки душманнинг ҳар бири хусусида, “қулай вазият пойламаяптими”, деса ҳам хато бўлмасди. Кутилган кун етса, улар бир-бирларини дорга тортишдан ҳам тап тортмасдилар. Барчасига Ҳуккининг эшакдан йиқилиб ўлиши чек қўйганини яхши биладиган ўқувчига бу ҳақда ортиқ гапирмасликни маъқул топдик. Ундан кўра саёҳат давомида юз берган ўнлаган саргузаштлардан бир-иккисини сўзласак фойдалироқ бўлади, деб ўйладик.

… Ҳуккини ҳамма бирдек ёқтириб, ҳамма унга бирдек ихлос қўярди, десак, хато бўлади. Унинг ҳийла-найрангларига кўпчилик лаққа тушгани каби, кўпчиликнинг уни фирибгар-муттаҳамга чиқариши ҳам бор гап эди. Шундайлардан бири маҳаллий телевиденияда сухандонлик этадиган бир аёл бўлиб чиқди. У қиш чилласида оромгоҳга дам олгани келганди. Мўъжиза ва ғаройиботларга ишонмаслигини айта туриб, у Ҳуккини фирибгардан олиб фирибгарга солди. Узунқулоқ бу гурунг Қиё жиннининг қулоғига ҳам етди. Зудлик билан бирор чора қўлламаса, эришилган ютуқлар чипакка чиқишини у дарҳол англади. Буни эшитгач, Ҳуккининг ҳам кайфияти учди. У ўзини даҳлизга қамалиб қолган мушук сингари ноқулай ҳис эта бошлади. Ўша аёл хонасига оёқ босгудек бўлса, у туядек қутуриб, уни тўшининг тагига олиб эзиб ташлашдан тоймасди. Унгача ҳам анча ишларни амалга ошириш лозимлигини ўйлаб, у иложисизликдан сиқилиб кетди. Гап-сўзларга нуқта қўйиш учун зудлик билан биронта тадбир ишлаб чиқиш лозим эди. Шунда нима бўлдию, Қиё жиннининг кўзлари оромгоҳ ҳудудларидаги панжараларни пайвандлаётган кимсага тушиб, “карби-ид” деб, чинқириб юбориб, ичи чироқ ёнгандек ёришиб кетди. У муаммога чора топганди. Иддаосини айтгач, Ҳукки уни қўллаб-қувватлади.

– Мулло бува ҳар тонгда танқадаги[1] совуқ сувни йўлакда қўйиб ҳожатга кирадилар! – дея у Ҳуккини мақташдан иш бошлади. – У киши қайтиб чиққанларида, сув қайнаб турган бўлади. Одамларнинг кўзи кўр бўлганми, хожамнинг кароматларини кўра-била туриб, бўлар-бўлмас гапларни тарқатадилар. Юз даража иссиқликда қайнаб турган сувда яна ким таҳорат ололади? Чўғдек қизиб турган вужуд билан мижозларини даволайдиган яна ким бор?..

Анг-танг қолганлар гап тарқата бошладилар. Кўп ўтмай бу миш-миш бутун оромгоҳга тарқади. Дам олувчилар шом кирмасдан қўлларида танқа кўтариб чиқадиган табибни кута бошладилар. Азонда чиққан Ҳукки барчага бирдек кўриниши учун танқани йўлакнинг қоқ ўртасига қўйди. Кейин бир нималар дея, тилини тагига нос ташлаб, пичирилаб, ҳожатхонага кириб кетди. У қайтиб чиққанда танқадаги сув қайнаб, буғи ҳавога кўтарилаётганди. У ўзини кузатаётганлардан хабари йўқ кимса каби танқани кўтариб олиб тоҳаратхонага ўтди. Тоҳарат олгач, чиқиб, бўлинмаси томон букрисини тўмпайтирганча кетиб қолди. Унинг қўлига карбит тутқазган Қиё жинни уни ўзгалар сингари деразадан пойлаб ўтираркан, ичида ўз рўлини қойилмақом қилиб ўйнаган Ҳуккига офаринлар айтарди. “Афсус, афсус, Амриқода ёки Исроилда туғилмаганмизда..”, деган сўзларнинг оғзидан чиқиб кетганини унинг ўзи ҳам билмасдан қолди.

[1] Танқа – обдаста.

(Давоми бор)

islomxolboy.blogspot.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube