Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

“Ғойибдан келган ғаройиб табибнинг сири”

“Ғойибдан келган ғаройиб табибнинг сири”
02 Şubat 2019 - 7:00 'да юкланди ва 926 марта ўқилди.

Ислом ХОЛБОЙ

Феълим менинг, аъмолим менинг… 

Субҳаноллоҳ, бу не нафси лаим,
Нафсни қўйгил, не азоби алим.
Рўзи учун мунча фусунсозлиқ,
Мансаб учун мунча дағобозлиқ.

Алишер Навоий

Бешинчи боб – 2

Ҳукки ётоқхона эшиги олдида деворга суяниб, истиҳолада турган қорапаранг аёлни кўрди. Ўзига эътироз билдириб юрган аёл шу бўлса керак, деб таваккал қилди.

– Сочи узуннинг ақли калта бўлади! – деди у қўнғироқ сочларини қийган аёлга. – Тилингни сочинг каби калта қилдирганингда, сендан ақллироғи бўлмасди.

 Ҳукки ҳаял ўтмай кўрсатган иккинчи кароматидан сухандон ҳушидан кетиб қолгудек бўлди.

– Садағагиналарингиз кетай, хожам! – деди у. – Олган нафасимгача эшитиб, билиб турганингизга шубҳам қолмади. Илоё, сизга тили-тикангиналаримиз тегмасин-ҳей. Мен ақли ноқисни авф этсинлар!

– Йўқ! – деди чўрт кесган Ҳукки. – Ичимни ғазабга, кўзларимни қонга тўлдирдинг!

– Юзи шувут бўлдим, юзи шувут бўлдим. Мени кечира олсангиз, кечиринг, авлиё ота! – дея сухандон кўзларига жиққа ёш олиб, унинг қаршисида тизза ташлади. Қўлларини ўпиб, кўзларига суртди. – Шаккоклик қилдим, тан оламан! Мен сочи узун, ақли калтагина, етти ўлчаб бир кесмайманми?! Етти ўлчаб бир кессам ҳам, керак жойидан кесмайманми?!

– Зиёни йўқ, бўтам. Хом сут эмган бандасан! – деди унинг пешонасини силаган Ҳукки жаҳлидан тушиб. – Ибодат этгач, ҳузуримга кирасан, ўқиб, дам солиб қўяман. Ичинг ғиж-ғиж ажина бозори бўлиб кетипди. Бўлди қил, ёш боладек ҳа деб ҳиқиллаб йиғлайверма. Дам есанг, кўрмагандек бўлиб кетасан.

Ҳукки хонага кириши билан эшик тирқишидан барини эшитиб ўтирган Қиё жинни дарров эшикни ёпди.

– “Худо” бува, бопладингиз, қойил! – деди у қувончини ичига сиғдира олмай бидирлаб. – Мен сизни бекордан-бекор эл-оламга “худо” деб эълон қилмаганман. Бу ёғини она-бола қилсангиз, зафар билан омад йиғлаб кўришади, кўрасиз…

– Кўп вайсама, бўл, кийимларимни ечишимга ёрдамлаш! – деди унинг сўзларига аҳамият бермаган Ҳукки, нима қилишни ўзим биламан, дегандек тўнглик билан.

Қиё жинни уни ечинтириб адёлга ўради. Ўзи сухандон кириб чиққунича даҳлизда пойлаб туришини айтди.

Сарғиш-заҳилбашара Ҳуккининг бит кўзлари йиринг рангида эди. Қоматини букиб турган ўркачи бўлмаганда, унинг бўйи икки ярим қулочдан кам келмасди. Гўвронадек тиришиб ётган бадани одамда унинг бутун вужуди биргина пайдан иборат, деган таассурот қолдирарди. Унинг ичида жони борлигига ишонмайдиган кимса назарида терисини на ўқ теша оларди, на олов куйдира оларди. Аъзойи баданини то кекирдагигача оқ-сариқ дағал жун босганди. Қучоғига кирган аёл чилланинг чарсиллама қаҳратонида ҳам совуқ емасди. Бир сўз билан айтганда, у “Соҳибжамол ва махлуқ” мултфилмидаги қўрқинчли ва баҳайбат махлуқнинг ўзгинаси эди. Фақат бошида шохи йўқ, оёқлари сигиртуйноқ эмасди, холос. Бесанақўйлиги боис унга пойафзал топилмас, оёқ кийимни этикдўзларга буюртма берарди. Қулоқларининг ҳар бири Майк Тайсиннинг иккита шапалоғидан ҳам улкан бўлиб, уларни кўкрагидаги сингари оқ-сариқ мўйлар қоплаб ётарди. Ичида болалаган сичқонларни қувлаган мушук адашиб бурнининг тешигига уриб кирарди. Бурни мўридан кам эмасди. Паканалар қув бўлади деган гапга ишониладиган бўлса, у ўтакетган овсар бўлиши керак эди. Аммо бу ўлгур қувликда шайтонга дарс берарди. Айёрлик ва муғомбирликда Сафсар тулки билан юртбошини келида туйиб, иккаласидан ўртамиёна битта одам ясарди. Уларнинг ҳар иккисида ҳам унинг ўндан бир ҳунари йўқ эди. Бутун воҳада мана мен деган йигитларни ойнаю жаҳонда туриб сеҳрлаган аёл шунинг учун ҳам осонгина унинг қармоғига илинганди.

У, рухсат теккач, лабида табассум билан Ҳуккининг ҳузурига кирди. Аёл ўз хатоси учун узр сўраш илинжида эди. Унинг табиатида беҳаёлик ва шартакилик яширин эди. Баққолнинг соққаси каби ўйнаб турадиган кўзларини ердан узмасдан, ясама иболар қилди. Уялгандек пастки лабини тишлаб олди. Қилмишидан пушаймон одам каби ўзини хокисор тутди. Унинг томоғига қараб, бодвосилини кўраётган Ҳукки заифадаги сунъийликни бутун вужуди билан ҳис қилиб турарди. Ҳозироқ уни тўшакка типирчилатиб босиб, зуваласини бузиб, хамирини қайта чўзмаса, икки жума бир келса ҳам у аламидан чиқмасди.

Бошида уни фирибгарга чиқармоқчи аёл шу тобда ҳам мўлжални нотўғри оларди. Исботланмаган айби учун ялтоқланмаган мулло, бўйнига сиртмоқ тушса ҳам ўзини гуноҳкор ҳис этмаслигини у англамасди. У ўзича тузоқ қўйганди. Матбуотга алоқаси борлигини рўкач қилиб, таъмагирлик қилиш унинг одати эди. Пул исини олгач, у Ҳуккининг кўчасига йўл излаб каловланар, нафс уни ҳар кўйга соларди. Биринчи уринишни иш берди, деб ўйлаб, иккинчисини қўлламоқда эди. Ҳукки эса у ўйлагандек аҳмоқ бўлмай, унинг ниятини аллақачон фаҳмлаганди. Икки ўртада атрофдагилар алданган эдилар. Сухандон қинини кесган қиличдек ўтирган Ҳуккининг шумлигидан бехабар, қози қаршисидаги жабирдийда қотил каби ундан марҳамат кутарди. Ўзини, Клеўпатрага “кишт” беришга қодир деб биладиган бечора Азроил чангалида эди. У, муллонинг ичидан воқифман, деб ўзига жабр этарди. Садо чиқавермагач, у жозибали ва таъсирчанроқ усул қўлламоқчи бўлди.

– Мени кечирдингизми, авлиё ота? – деди йиғламсираган товуш билан лаблари титраб. – Наҳотки, илтифотингизга нозил бўлиш бахтига муяссар бўла олмасам!

– Бўтам, сизни аллақачонлар кечирганман! – деди ниҳоят Ҳукки салобат билан. – Қани, менга яқин келингчи!

Ўзини нонкўр қилиб кўрсатишга уринган сухандон кафтларини юзларига босди.

– Мен сизнинг мурувватингига муносиб эмасман. Мен каби бир қулингизга марҳамат кўрсатганингиздан кўра бўғиб ўлдирганингиз авло эди!

– Ундай деманг, хафа бўламан, бўтам! – деди Ҳукки. – Сизни “сиз”лашимдан барчасини ёдимдан чиқарганимни сезмаяпсизми? Сиздан бошқа бирор аёлни, бир асрга яқин яшаб, ҳали “сиз”ламаганман. Қани, келингчи…

Ортиқ оёқ тираш ишни бузиши мумкинлигини сезган сухандон чимилдиқдан чиққан келинчакдек нозланиб бошини кўтарди. Шунда унинг кўзларига ғалати нарсалар кўриниб кетди…

…Сухандон лабларига сурилган бўёқдан райҳон уфираётганини атай пешалаб, қалдирғоч қанотидек нозик қошларини қийди. Сўнгра бошини ердан кўтарди. Шунда рўпарасида қорнига пўстак боғлаб, яланғоч ўтирган махлуққа кўзи тушди. Ҳукки устидан аёдлни сидириб ташлаганди. Унинг ҳар бўлаги товоқдек келадиган заҳил башарасига нигоҳи тушгач, сухандоннинг тан-бадани музлаб қолди. Ўзига еб қўйгудек боқаётган кўзлардан кўзларини олиб қочмоқчи бўлиб, юқорроққа тикилганди, Ҳуккидан икки қарич баландда турган букрисини кўриб, чинқириб юборди ва ҳушидан кетиб қолди…

Ҳукки уни ёш боладек кўтариб тўшакка чўзилтирди. Меҳри ийигач, шошмасдан ечинтира бошлади. Сухандоннинг бўйи ўртадан пастроқ эса-да, қомати миққигина бўлиб, уни ечинтириш осон кечмасди. Унинг чарм камзулини ечган Ҳукки пахмоқ жемперини зўрға бошидан чиқазиб олди. Бели билан қорнини сиқиб турадиган камарни ечиш унинг учун ўлимга тенг бўлди. Сухандон сийнабандда қолди. Аёлнинг камардан бўшаган қат-қат териси ёзилиб кетди. Қомати холиган халтага ўхшарди. Ҳукки “Телвизирда буларнинг юзидан бошқа жойини кўрмайдилар-да, кўрганларида менинг ўркачимдан жирканмасдилар”, дея бошини сараклатди. Ғижимланган қоғозга ўхшаш қориндан кўзларини айиргач, унинг кўкракларига суқланди. Пасая бошлаган олови қайта гурлаб, эҳтиросга тўлгач, оғзига сўлаги йиғилди шекилли, у муштумдек келадиган лиқилдоғини лўқиллатиб ютиниб қўйди. Сийнабанд илмоғини ечмоқчи бўлганди, бармоқлари қовушмади. Бундан ғазаби қўзиб, яна кўзлари қонга тўлди. Сийнабандни ситиб, улоқтириб юборди. Ичидаги ғалаён туфайли у ҳамма нарсани унутганди. Кўзларини шаҳват тумани қоплаган Ҳуккини ортиқ ҳеч нарса қизиқтирмасди. У ҳушига келган сухандоннинг дуч келган жойидан ўпарди.

Иш пишгач, улар бир-бирларини ялаб-юлқадилар. Сухандон Ҳуккини юз йиллардан буён танийдиган кимсадек, кўкраги жунларига юзини босиб эркаланди. Соқолини ҳар кун қиртишлайдиган Ҳукки унинг кўкракларига тумшуғини тиқди. Учларидан тили билан ялаб, қитиғини келтирди. Уни қиқир-қиқир кулдирди.

– Нима учун олдинроқ учрашмадик! – деган сухандон унинг букрисини силади. Бўйнидан қучиб, лабларидан сўрди.

– Кўришмаган кунларнинг ҳиссасини чиқариш керак! – деди Ҳукки.

Шунда Ҳуккининг бит кўзларига сухандон меҳр билан тикилди.

– Авлиё ота, шеър ҳам битганингизда борми, сиздан ўтадигани бўлмасди! – деди уни кўкларга кўтариб. – Гўрўғли билан Бозиргон олдингизда бир чақалик бўлиб қоларди.

– Нима учун бундай деяпсан? Ҳамма шоир бўлса, ким муллолик қилади? Ҳукки энди уни “сен”сирарди.

– Ўзим шеър битаманда. Табиатим назм ва навога мойил! – дея сухандон унинг паловкадига ўхшаш тўмтоқ бурнининг учидан ўпиб нозланди…

Даҳлизга чиққан сухандоннинг кўзлари девордаги соат милларига тушди. Қисқадек туюлса-да, вақт алламаҳал бўлиб қолганди. У эшик орқасида пойлоқчилик қилиб турган Қиё жиннидан соатни сўраганди, у ҳам соат кўрсатиб турган рақамларни такрорлади.

– Муолажалар ўтиб кетипти! – дея шошаётган сухандоннинг кўзлари даҳлизда турнақатор навбатда турганларга тушди. – Одамлар нима учун сафланиб олдилар?

– Мулло буванинг ҳузурига кириш учун! – дея Қиё жинни ўзида йўқ мамнунлик билан жавоб қайтарди. Унинг қўлида дафтар ва зўлдирли қалам бўлиб, у олтмиш еттинчи рақамга илинган мижозни рўйхатга ёзаётган эди.

Таҳорат сувини оловсиз қайнатгани бутун воҳада Ҳуккининг нуфузини ошириб юборди. Сухандон, “Ғойибдан келган ғаройиб табибнинг сири” мавзусида телевиденияда давра суҳбати уюштиргач, унинг номи Туркманистон ва Эронга ҳам ёйилди. У оромгоҳдан чиқиб, “Аму” меҳмонхонасига қўнди. Ҳузурига тўрт тарафдан мижозлар оқиб кела бошладилар. Ҳафта ўтмай “воҳалик Луқмони Ҳаким” номини олган табибларнинг аксари касодга учраб, бутун гуруҳи билан пойтахтга кўчиб кетди. Сухандон билан бир тан-бир жон бўлгач эса, Ҳукки унинг икки хонали уйига кўчиб ўтди. Унга меҳмонхонадан шу ер ўнғайроқ эди.

Сухандон эрини миршабликдан чиқариб, унга ҳайдовчи қилиб берди. Сафарга чиққанда у олд ўриндиқда эри билан ёнма-ён ўтирарди. Ҳукки билан Қиё жинни эса орқада ўтиришни суярдилар. Тўртовлон бу ёғи Нукус, у ёғи Ашхабодгача ўттиз иккининг мокисидек бориб келардилар. Сухандоннинг Ўзбекистон байроғи ва тамғаси босилган чарм муқовали “Хизмат кўрсатган халқ журналисти” гувоҳномаси кучи Эронга ўтмасди. Улар ҳар сафар Турғундидан ҳафсалалари пир бўлиб орқага қайтардилар. Чегаранинг нариги томонидаги мижозлар кўзларида ёш билан уларга қўл силтаб қолишарди. Кўришмасдан ажрашиш ўлимдан ҳам оғир эди.

Сухандон гувоҳномани кўкрагига илиб қўйгани туфайли шўро минтақаларида уларни биров тўхтатмасди. Туман ҳокимлари ўзларига тегишли чегара чизиғида Ҳуккини нон-туз билан мусиқа садолари остида кутиб олардилар. Вилоят раҳбарлари унинг хизматига қўл қовуштириб туришни шараф деб билардилар. Ошкоролик ва қайта қуришнинг сўнги йилларида давлатга ишонч қолмаган, унинг жойлардаги хавфсизлигини маҳаллий ўғрилар ва каззоблар ўз зиммасига олганди. Ҳукки чарчаганида ва кўнгли бирор нимани тусаганда, қўнган маскани сир тутиларди. Бошини йўқотган халқдан ва очарчиликдан жабр тортаётган хавфсизлик ташкилотларидан ишлар пинҳон тутилмаса, Ҳуккининг ҳаёти хавф остида қоларди.

Касби орқасидан йиллар бўйи косаси оқармаган, елкасига офтоб тегмаган сухандон унинг ҳиммати туфайли чала ётган ҳовлисини кўтарди. Эрига янги машина сотиб олиб берди. Шунинг учун эри уни қизғанмасди. Керагича бола туғдириб олгани сабаб, Ҳукки сўраб қолса, зарур маблағни ундиргач, савоб ишга бош қўшмоқчи эди. Тамаддун кўрган инсон сифатида тадорикка руҳий тайёргарликни аллақачонлар бошлагани унинг замон билан ҳамнафаслигидан эди.

Қурёзагул тобора узоқлашаётган Ҳуккидан айрилиб қолмасам гўрга эди, деб кун-тун куйинарди. Олти ойлаб сафарда юрадиган эр жонивор ўз уйида бир ҳафтадан ортиқ тура олмайдиган бедаво касалга йўлиққанди. Бир ҳафтадан бир кун ўтса, сухандон эри билан етиб келарди. Ёт юртдаги ховондорига Ҳукки йўқ дея олмас, Қиё жинни билан дакки-дуккисини йиғиштириб, дарров унинг олдига тушарди.

(Давоми бор)

islomxolboy.blogspot.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube